Тадқиқот услубиёти (технологияси) - тадқиқот усулларининг бир тизимли мажмуи, тадқиқот услублари, усуллари, техникаларини қўлланиш ва улар ёрдамида олинган натижаларни талқин қилиш қоидалари тизими.
Услубиёт ўрганиладиган объект характерига, тадқиқот методологияси, мақсадларига, ишлаб чиқилган услублар, тадқиқотчи малакасининг умумий даражасига боғлиқ бўлади.
Тадқиқотлар мақсади сизнинг изланишларингиз тўғрисида қўйидаги малумотларни ўз ичига олади.
-Кириш, қисқача адабиётларни кўздан кечириш,
-Сизнинг изланишингизнинг тадқиқот саволлари ёки обектлари,
-Текширилган гипотезалар.
-Адаптатция қилишни таклиф қилаётган изланиш проекти,
-Тадқиқотларингиз учун муҳит,
-Сиз фойдаланмоқчи бўлган тадқиқот қуроллари,
- Нусхалаш проекти ва намуна ҳажми,
-Ҳисоботнинг таклиф қилинган бўлимлари.
-Тадқиқотдаги муаммолар ва чекловлар.
Илмий тадқиқот услуби - бу муайян билиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда муайян билиш вазифаларини ҳал этишга қаратилган ақлий ва (ёки) амалий операциялар (русум-қоидалар) тизимидир.
Илмий фаолиятни ташкил этишда, биринчи ўринда ечимини топиш керак бўлган муаммони аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Шу боис ҳам илмий тадқиқотларни бир неча жараёнларга ажратиш мумкин (2-расм).
2-расм. Илмий тадқиқотларни ташкил этиш жараёнлари
Чизмадан кўрниб турганидек илмий тадқиқотларни ташкил этиш жараёнлари, асосан, ахборот йиғиш ва вазиятни таҳлил этиш имконини бериш билан бирга бошқарув қарорларини қабул қилиш зарурияти режалаштирилган тарзда ёки режалаштирилган параметрлардан четга чиқиш ҳолатлари юз берганлиги тўғрисида тўсатдан муаммоли вазиятнинг вужудга келганлиги ва уни бошқарув қарорларини қабул қилишда бошланғич манба ҳисобланади.
Жамиятнинг ижтимоий ва маданий ривожланишида илм-фан жуда катта таъсир ўтказади. Илмий-техника тараққиётини илм-фаннинг ривожланишисиз тасаввур қилиш қийин. Илмий-техника тараққиёти ўзига фанни, техникани ва ишлаб чиқаришни бирлаштиради. Бу ўринда илм-фан- йўналтирувчи омил, техника-илмий фаолиятнинг натижаларини ўзлаштиради, ишлаб чиқариш бўлса тадбиқни кўп сонли тарзда амалга оширади.
Илм-фан соҳасида объектлар ва ходисалар тизимли ёндошув тарзида ўрганилади. Фан жамиятимиз ҳаётида жуда катта аҳамият касб этади. Илм- фан халқ хўжалиги билан бутунлай бирлашиб кетган ва барча тармоғида қўлланилади. Олий ўқув юрти фани ҳам катта аҳамиятга эга: агар ўқитувчиларга ўзининг илмий салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам берса, талабалар учун мураккаб илмий дунёнинг катта йўлини очиб беради.
Илмий тадқиқотни муваффақиятли бажариш шартлари:
Мавзунинг муҳимлиги, уни англаб олиш заруриятини идрок этиш, вужудга келадиган саволларга жавоб беришга интилиш;
Умумий тайёргарлик - тадқиқот услубларини эгаллаш даражаси;
Тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш маҳорати, предметни аниклайбилиш, «масалага оид адабиётлар» билан ишлаш, фаразларни илгарисуриш, мақсадларни қўйиш ва амалга ошириш ва тадқиқотчиликҳисоботини расмийлаштиришгача бўлган ҳоказо ишлар.
Метод ва методология
Олимлар ва тадқиқотчилар ўз илмий ижодида жуда кўп илмий тадқиқот методларидан фойдаланади. Метод - бу билимга эришиш усули, олимнинг маълум тарзда тартибга солинган, онгли ва изчил фаолиятидир. Грекчадан сўзма-сўз таржимада «метод» бирор нарсага олиб борадиган йўлни англатади. Метод билиш усули сифатида ўрганилаётган объектнинг жиҳатлари ва хоссаларини лабораторияда, илмий-тадқиқот мосламасида, синов стендида, шунингдек тадқиқотчининг миясида акс эттириш усулидир. Илмий билишнинг эпистемологияси ва методологияси илмий билишнинг зарур шарти сифатида илмий асосланган методлардан тадқиқотчилик фаолиятида онгли равишда фойдаланишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |