Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаевнинг
селектор йиғилишига
МАЪРУЗАСИ
Ассалому алайкум, Ҳурматли Президент!
23 ноябрь ҳолатига вилоят бўйича 1228 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлса, шу вақтга қадар уларнинг
1184 нафар фуқаролар тўлиқ соғломлаштирилган. Даволаниш кўрсатгичи 96,4 % ташкил қилмоқда.
Тиббиёт муассасаларда 27 нафар бемор даволанмоқда.
Уй шароитида 14 нафар беморлар даволанмоқда. Ҳар бир беморга алоҳида шифокор, мобиль бригада, патронаж хизмати бириктирилган.
27 нафар бемордан 4 нафарининг ҳолати оғир,
23 нафарининг ҳолати қониқарли баҳоланмоқда. Вилоятда оғир ва ўта оғир беморлар йўқ. 14 нафар уй шароитида даволанаётган беморларга зарур дори дармон воситалари етказиб берилган. Уларда касалликнинг симптомсиз кечиши кузатилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда 3 та 200 ўринли шифохона коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун тўлиқ мослаштирилган.
Касалликнинг кейинги тўлқини келиши билан боғлиқ зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Гулистон шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт комплексида 600 ўринли жой ҳамда Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси негизида 150 та захира ўринлари яратилди.
Шифохоналар ва тақсимлаш марказида совуқ кунларда иссиқлик ва электр таъминоти, ёнғин хавфсизлиги олдини олиш бўйича барча зарур чоралар кўрилган. Мутахассислар бириктирилган, зарур тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда, деярли ҳар куни оператив тарзда хоналардаги иссиқлик харорати мониторинг қилиб борилмоқда.
“Сирдарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти омборхоналарида 505 млн.сўмлик, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси омборхонасида 806 млн. сўмлик жами
1,3 млрд сўмлик дори-дармон захиралари яратилди.
Шунингдек, уй шароитида даволанаётган беморлар учун
4 минг дона аптечка захираси яратилди.
(120 млн сўмлик 4 гуруҳ антибиотиклари, 50 млн. сўмлик гепарин ва энаксепарин, 180 млн. сўмлик вирусга қарши ремдесивир, фавипиравир дори воситалари).
Барча шифохоналарнинг иситиш тизими соз ҳолатда ишламоқда. Газ босими, ҳаво ҳарорати бўйича муаммо йўқ.
Масалан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида палаталарида ҳаво ҳарорати 24 градусни, Янгиер тиббиёт бирлашмаси палаталари ҳаво ҳарорати 24-25 градусни ташкил қилмоқда.
Даволаш муалажалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник протокол ва қўлланмалар асосида амалга оширилмоқда.
КОВИД касаллиги учун ажратилган 3 та муассасаларда
154 та кислород нуқталари тортилган. Кислород нуқталарини тортиш жараёни қатъий лойиҳа асосида амалга оширилди, кислород баллонлари махсус ҳимоя қутиларида сақланиши йўлга қўйилди. Мавжуд 484 та кислород баллонларининг барчаси техник кўрикдан ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |