Олий Мажлисда ўтказилган мазкур тантанали учрашувда айниқса Юртбошимизнинг ўз маъруза билан иштирок этганликлари барчамизни руҳлантиргани, шубҳасиздир. Ушбу тадбирда муҳтарам Юртбошимизнинг шахсан иштирок этганликлари – бу парламентга, унинг тимсолида халқимизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромнинг белгисидир. Муҳтарам юртбошимизнинг кейинги бир ярим йил ичида тўрт маротаба биз депутатлар билан учрашганлари мазкур фикримизни яна бир бор тасдиқлайди.
Президентимиз Ислом Каримов биз депутатлар билан ҳар гал учрашганларида барчамизнинг олдимизда турган ўта муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиш зарурлигини, халқ вакиллари халқнинг ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишлари лозимлигини қайта-қайта таъкидлайдилар.
Бу галги чиқишларида ҳам муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов томонидан қатор муҳим фикрлар билдирилди. Хусусан, Юртбошимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги депутатларнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратиб, депутатлар, халқнинг ишончли вакиллари бўлиб, Ўзбекистоннинг юзи эканлиги, парламентимиз том маънода Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламларини ўзида мужассам этишини таъкидладилар. Энг асосийси, халқнинг ишончли вакиллари бўлмиш депутатлар бефарқ эмаслиги сайловлардан олдин ҳам ўз фаолиятлари давомида турли соҳалардаги ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси бўлганлиги, улар айни пайтда эса парламент даражасида халқ ишончини ҳис этган ҳолда, мутлақо янгича ёндашув билан фаолият олиб бораётганлигини таъкидладилар. Давлатимиз раҳбарининг биз депутатларга бундай баҳо беришлари, албатта, барчамизни қувонтиради ва шу билан бирга янада фидойилик билан меҳнат қилишга чорлайди.
Давлатимиз раҳбари сайловлар давомида халқимиз биз – депутатларга, сайловолди дастурларимиз орқали олдимизга қўйган вазифаларимизни бажаришга ишонч билдирганини алоҳида таъкидлаб, берилган ваъдалар албатта бажарилиши лозимлигига урғу бердилар. Бу ўз навбатида, ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Хақиқатдан ҳам сайловчиларга берган ваъдаларимизни бажариш юксак масъулиятни, билим ва қатъиятни, ёниб яшашни талаб этади. Албатта, бу масалада ҳам Юртбошимиздан ўрганишимиз зарур.
Айни пайтда, Президентимиз ўтган давр мобайнида барчамиз мазкур ишончни оқлаб келаётганлигимизга эътибор қаратиб, бу мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатлари йилига 8 фоиздан кам эмаслигида яққол кўринишини қайд этдилар. Юртбошимизнинг бундай эътирофлари, биз депутатларни янада руҳлантириб, шу муқаддас Юрт, шу азиз Ватанни обод ва фаровон этиш учун янада жонни фидо этиб ишлашга ундаши шубҳасиздир.
Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида Хитой Халқ Республикасининг бугунги мавқеи ҳақида тухталиб, дунёда бугун бирон бир глобал муаммо ёки масала йўқки уни ечимини топишда мазкур мамлакат иштирок этмаса, нафақат иштирок этиш балки ҳал қилувчи давлат сифатида қатнашишини таъкидлаб ўтдилар. 1 миллиард 300 миллиондан ортиқ аҳолиси бор мазкур мамлакат йил сайин ривожланиб бораётганлиги ва дунё мамлакатлари орасида жуда кўп соҳаларда локомотив ролини ўтаётганлигига эътибор қаратдилар.
Шуни алоҳида мамнуният билан қайд этиш лозимки, Давлатимиз раҳбари, мазкур тадбирдаги чиқишларида парламент аъзоларини ҳалқни ҳаракатга солувчи кучи дея этироф этиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун зарур чоралар кўриш, Ўзбекистон ва Хитойнинг стратегик шерикчилигининг аҳамияти ва амалий самараси, ҳозирги кунда Ўзбекистон учун ким ҳақикий дўст эканлиги ҳақида халқимизга кенг маълумот етказиш бўйича бир қатор вазифаларни қўйдилар.
Умуман олганда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга амалга оширган расмий давлат ташрифи, Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида олиб борилган музокаралар, шунингдек, давлатимиз раҳбари билан олиб борилган мулоқотлар ва имзоланган расмий хужжатлар келажакда икки мамлакат, умуман ШҲТига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзоқни кўзлаб олиб борилаётган барча соҳалардаги ўзаро ишончли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга, уни янада юқори босқичга кутаришга, минтақамизда ва ер юзида тинчлик ва барқарорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Тошкентда ўтказилган ШҲТнинг юбилей саммити ушбу ташкилот фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштиришга, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантиришга, шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандасига, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |