Маърузаси ассалому-алайкум, ҳурматли фракциядошлар!



Download 26,47 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi26,47 Kb.
#154823
  1   2
Bog'liq
Маъруза - Р.Хакимов


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Р.Р.Ҳакимовнинг Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари раҳбарларининг
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташрифи ҳамда ШҲТ саммитининг якунларига юзасидан
МАЪРУЗАСИ
Ассалому-алайкум, ҳурматли фракциядошлар!
Куни-кеча барчамиз мамлакатимизда бўлиб ўтган ва муҳим тарихий аҳамиятга эга қатор халқаро тадбирларнинг гувоҳи ва бевосита иштирокчиси бўлдик. Булар Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг юртимизга амалга оширган давлат ташрифи, шу ташриф доирасида Президентимиз Ислом Каримов ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, нуқт сўзлаганлари ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг юбилей саммитидир.
2016 йилнинг 22 июнь куни Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган ташрифи ва депутатлар, Сенат аъзолари олдида маъруза қилганлиги, ушбу ташрифни Тошкентдаги муҳим халқаро тадбир – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг юбилей саммити олдидан бўлиб ўтганлиги Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг аҳамияти ва даражасидан далолат беради. Ушбу ташриф ХХР сиёсий доираларининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганидан ҳамда давлатларимизнинг самарали мулоқотни кенгайтиришга бўлган интилишлари муштарак эканлигидан далолат беради.
Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин парламентдаги нутқида Ўзбекистонда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларга жуда юксак баҳо берар экан, “Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига ҳурматим баланд. Президент Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон барқарор сиёсий ва изчил иқтисодий тараққиётга эришмоқда, халқаро хамжамиятдаги обрў-эътибори ортмоқда. Ўзбекистон бугунги кунда минтақадаги улкан ривожланиш салоҳиятига эга нуфузли давлатдир” - дея, алоҳида таъкидлади. Дунёда иқтисодий салоҳияти бўйича иккинчи ўринда турадиган буюк давлатнинг бугун Ўзбекистонга ана шундай юксак баҳо бераётгани, албатта барчамизнинг қалбимизни беқиёс фахр ва ифтихорга тўлдиргани табиий ҳолдир.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз маърузасида давлатларимиз орасидаги муштарак мақсадлар ва стратегик муносабатларга хақида алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг геополитик маркази эканлиги ва икки мамлакат бир-бири учун муҳим стратегик ҳамкорлар ҳисобланишини қайд этди. Шу билан бирга Хитой раҳбари томонидан, халқаро ва минтақавий вазиятни ўзгариб бораётганлиги Хитой ва Ўзбекистонни узоқни кўзлаб биргаликда, ҳамкорликда ҳаракат қилишларини тақозо этаётганлигига эътибор қаратди.
Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги энг муҳим шериклари ва йирик сармоядорларидан бири бўлиб келаётгани ҳолда, миллий иқтисодиётимизни модернизациялаш ҳамда диверсификация қилиш бўйича дастурларни амалга ошириш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва саноатнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол иштирок этмоқда.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. 2016 йилнинг дастлабки тўрт ойида товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этган. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилган инвестициялари ва кредитлари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошган. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган 650 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Тошкентда ушбу дўст давлатнинг 75 та етакчи фирма ҳамда компанияси ўз ваколатхонасини очган.
Ўзбекистоннинг жуғрофий афзалликлари боис ХХР билан транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик тобора ривожланаяпти. Хитойдан Европа давлатларига маҳсулотлар ташиш мамлакатимиз ҳудуди орқали амалга оширилмоқда. Биргина Навоий аэропортида фаолият кўрсатаётган Халқаро интермодал хаб орқали 2015 йили 1,8 минг тонна юк ташилди. Бундан ташқари, стратегик жиҳатдан нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим бўлган лойиҳанинг амалга оширилишида, яъни “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган 19 километрдан зиёд масофадаги 2,2 минг метр баландликда жойлашган темир йўл тоннели қурилишида Хитой фирмалари фаол қатнашдилар.
Бу каби кўплаб бошқа мисоллар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шерикчилик муносабатларининг янги босқичга олиб чиқилиши мамлакатларимиз манфаатларига тўла хизмат қилишидан яққол далолатдир.

Download 26,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish