9.8. Классификация
Гуруҳлар бўйича классификация қилиш методикаси биринчи марта
К.Goldstein (1920) томонидан таклиф этилган бўлиб, кейинчалик
Л.С.Виготский (1934) ва Б.Г.Зейгарник (1958) томонидан ўзгартирилган.
Методика умумлаштириш ва мавҳумлаштириш жараѐнлари даражасини
ўрганиш учун қўлланилади. Шу билан тажриба вазиятида топшириқни
бажараѐтганда синалувчи хулқ-атвор хусусиятлари, унинг хатоларга
муносабати ҳамда ѐрдам берилганда, уларни кузатиш қобилиятлари
кўринади.
Тажриба ўтказиш учун ҳар хил предметларнинг, ўсимликларнинг,
ҳайвонларнинг расмлари тасвирланган картинкалар керак бўлади. Бунда
расмларда Б.В.Зейгарник (1958) таклиф этган рангли безаш, турли
умумлаштириш даражалари акс этган бўлиши керак. Боғча болаларини
текширишда (С.Я.Рубинштейн, 1970) карточкаларнинг баъзиларидан (ўлчаш
асбоблари, ўқув қуроллари) фойдаланмаслик керак чунки болалар улар
ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслар. Бу методикаларнинг бошқа
вариан-тида предметларнинг, ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг номлари
карточкаларга ѐзилган бўлиши мумкин. Бу (оғзаки) варианта каттароқ
болаларни (3-4 синф ўқувчиларини) текширишда қўллаш мумкин.
Шундай
қилиб,
методиканинг
биринчи
варианта
предметли
классификация, иккинчи варианта - оғзаки классификациядир, иккала
вариант
ҳам
болаларнинг
умумлаштириш,
янги
тушунчаларни
шакллантириш қобилиятини аниқлайди.
Синалувчига қуйидаги қўлланма берилади: «Ҳозир сиз турли
предметлар, ўсимликлар, ҳайвонлар, теварак атрофдаги барча нарсалар
тасвирланган карточкалар тўпламини оласиз. Сиз уларни қайси нарса нимага
киришига қараб гуруҳларга ажратасиз». Кейин тадқиқотчи бир карточкани
олиб синалувчидан унда нима тасвирланганини сўрайди. Тўғри жавоб олгач,
уни бир томонга қўйиб қўяди. Кейин навбатдаги карточкани олиб, унда нима
тасвирланганини ҳам аниқлайди. Бу тасвирлар бир-бирига қанчалик
ўхшашлиги ва фарқ қилиши уларни бир гуруҳга киритиш мумкинлигини
аниқлайди. Синалувчи кўрсатмани тушуниб карточкаларни мустақил
гуруҳларга
ажрата
бошлаганидан
сўнг,
тадқиқотчи
томонидан
кўрсатиладиган ѐрдам тўхтатилади. Классификация методида оғзаки методни
қўллашда ҳам юқоридаги каби кўрсатма берилади. Бунда тадқиқотчи
синалувчига предметларнинг белгилари ва хусусиятларини кўрсатиб, бир
гуруҳга киритиш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ бермаслиги керак. Предметли
классификация бўйича тажрибалар 3 гуруҳда бажарилади. Биринчи боскичда
синалувчи карточкаларни кўрсатма бўйича ажратади. «Тадқиқотчи тадқиқот
қарорида синалувчи ҳаракатларини, ажраташ хусусиятлари (масалан,
«шкаф», «пальто» ѐки «велосипед» ва «спортчи» карточкала-рини қайси
гуруҳга киритганлиги)ни ѐзиб боради. Барча карточкалар гуруҳга ажратилиб
бўлинганидан сўнг иккинчи босқичга ўтилади. Бир турдаги белгиларига кура
карточкаларни каттароқ гуруҳларга бирлаштириш ҳақида синалувчига
қўлланма берилади. Иккинчи босқич синалувчи ўз ҳаракатларни тўғрилашга
киришганидан бошланади. Синалувчи кўрсатилган ѐрдамни қандай қабул
қилишига, ўхшаш хатоларни тўғрилай олишига эътибор қаратилади. Бу
босқич энг узоқ давом этади, чунки бу босқичда топшириқни бажариш
давомида нима учун ҳар бир карточка у ѐки бу гуруҳга киритилганлиги
аниқланиб, барча ҳаракатлар батафсил ѐзиб борилади. Синалувчи у ѐки бу
карточкани
бир
гуруҳга
кириталганлигига
эмас,
синалувчининг
тушунчаларини умумлаштириш қобилияти ҳам аниқланади. («мебель», «уй
ҳайвонлари», «транспорт» ва бошқалар). Синалувчи учинчи босқичда
расмлар гуруҳини бирлаштириб, янада камроқ гуруҳлар қолиши керак ва
уларни кандайдир тушунча билан умумлаштириш керак. Баъзан қўлланмада
«ўсимликлар», «ҳайвонлар», ―оконсиз предметлар‖, «одамлар» деб гуруҳлар
сони аниқ кўрсатилади.
Тадқиқотчи синалувчи топшириқни бажараѐтган вақтда тадқиқот
қарорини тўлдириб бориши зарур (16-жадвал),
16-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |