Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 «Тезкор кўриш хотирасини баҳолаш»



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
7.2. «Тезкор кўриш хотирасини баҳолаш» 
Хотиранинг ушбу тури масалани ечиш жараѐнида тўғри жавобни 
аниқлаш учун керакли ахборотни шахс қай даражада узоқ муддат хотирада 
сақлай олиши мумкинлиги билан белгиланади. Ахборотни сақлаб туриш 
вақти, тезкор хотиранинг қўшимча сифатларига масалани ечиш вақтида бола 
томонидан йўл қўйилган хатоларини ҳам кйритиш мумкин. (хато деганда 
масалани ечиш учун керак бўлган ахборотни сақлай олмаслик каби 
хусусиятлар назарда тутилади). Боланинг тезкор кўриш хотирасини ва унинг 


кўрсаткичларини қуйидаги тажриба билан аниқпаш мумкин. Болага тартиб 
билан 15 секундга мўлжалланган 6 тадан ҳар хил штрихланган учбурчаклар 
ифодаланган карточка такдим этилади. Бола шундай карточкадан бирини 
кўриб бўлгандан сўнг, бу карточкани олиб қўйилиб, ўрнига 24 та учбурчакни 
ўз ичига олган катга карточка кўрсатилади. Ушбу карточкада албатта бола 
ҳозиргина курган 6 та учбурчак ҳам тасвирланган. 
Вазифанинг мақсади, бола ушбу карточкадаги 24 та учбурчакдан аввалги 
алоҳида берилган карточкадаги 6 та учбурчакни қидириб топиб, тўғри 
кўрсатишидан иборат. 


Кўриш хотираси ривожланиш даражасининг кўрсаткичи, масалани 
ечиш вақтидан (минут ҳисобида) қилинган хатолар сонини айириш ва 
уларнинг йиғиндисига 1 сонини қўшиш билан аниқланади. 


Бола томонидан қайси бир сабабга кўра нотўғри кўрсатилган 
учбурчаклар хато деб қаралади. 
Бу кўрсаткич қуйидагича аниқланади: Ҳар бири 6 та учбурчакни ўз ичига 
олган 4 та карточкалардаги тўғри топилган учбурчаклар йиғиндисини топиб. 
уни 4 га бўлинади, бу тўғри жавобларнинг ўртача миқдоридир. 
Ушбу сонни 6 дан айрилади ва ҳосил бўлган натижа хатоларнинг ўртача 
сонини ифодалайди. Шундан сўнг боланинг вазифани ечиш учун сарфлаган 
ўртача вақти барча вазифаларни ечиш учун сарфлаган умумий вақтини 4 га 
бўлиш орқали аниқланади. Боланинг 24 та учбурчакни карточкадан тўғри 
топиши учун сарфлаѐтган вақтининг охирини билиш учун текширувчи 
томонидаи: «Сен кўлингдан келганича вазифани ечиб бўлдингми?» деган 
санолии бериш орқали аниқланади. Бола берилган саволга тўлиқ ивдонч 
билан жавоб бериб, учбурчакларни қидиришни тўхтатсагина у ўз ишини 
якунлади, деб ҳисобланади. Боланинг умумий (24 талик) карточкадаги 6 та 
учбурчакни топиш учун сарфлаган ўртача вактини у томонидан йўл қўйилган 
хатолар сонига бўлинса, қидирилаѐтган кўрсаткични қўлга киритиш 
имкониятига эга бўлинади. 
Боланинг умумий (24 учбурчакли) карточкадан учбурчакларни тўғри ѐки 
нотўғри топганлиги тўғрисидаги ахборотни аниқлаш жараѐнининг тезлигини 
ошириш учун 24 учбурчакни ҳар бирининг чап бурчаги остита бирин-кетин 
рақамлаб чикиш билан эришилади. Масалан, биринчи 6 та учбурчакли 
карточкага (карточка рақами рим рақами билан 6 тадан белгиланган). 
Умумий (24 учбурчакли) карточкадаги 1,-3,-8,-12,-14,-16- учбурчаклар 
биринчисига 
2,-7,-15,-18,-19,-21- учбурчаклар иккинчисига 
4,-6,-10,-11,-17,-24- учбурчаклар учинчисига 
5,-9,13,) 
кўрсаткичларини 10 балли шкала орқали стандарт 
кўрсаткичларга ўтказиш услубини такдим этиш мумкин. 
Натижаларни баҳолаш. 
10 балл 8 ѐки ундан юқори бирликдан иборат қисқа муддатли хотира 
ҳажмига эга бўлса, бу ҳол 10-12 ѐшли болаларга тегишлидир. 
Шундай 10 баллни қисқа муддатли хотираси 7-8 бирликни ташкил этган 
6-9 ѐшли болалар ҳам қўлга киритадилар. 
8 баллни 6-9 ѐшли болалар 5-6 та бирликни эслаб қолсалар қўлга 
киритадилар. 
10-12 ѐшли ўқувчилар эса, қисқа муддатли хотира ҳажмида 6-7 бирликни 
эсда қолдиришлари керак. 
4 балл 6-9 ѐш бўлган, қисқа муддатли хотира ҳажми, 3-4 бирликни 
ташкил этган ўқувчилар оладилар. Шунча баллни ѐши 10-12да бўлган, қисқа 
муддатли хотира ҳажми, 4-5 бирликни ташкил этган ўқувчилар ҳам оладилар. 
2 балл 6-9 ѐшли болаларга, агарда уларнинг қисқа муддатли хотира 
ҳажми 1-2 бирликдан иборат бўлса берилади. Шунча баллга ѐшлари 11-12 да 
бўлган болалар қисқа муддатли хотира ҳажми 2-3 бирликдан иборат бўлса, 
эга бўладилар. 


О балл билан 6-9 ѐшли, кўрсаткичлари нолга тенг бўлган болалар 
баҳоланадилар. Шу балл 10-12 ѐшли қисқа муддатли хотира ҳажмини 0-1 
бирлигига эга бўлган болаларга берилади. 
Ривожланиш даражаси ҳақида хулосалар 
6-7 ѐшли болаларни, уларнинг қисқа муддатли хотираси ҳажмининг 
баҳолари асосида мактабда ўқиши учун тайѐрлиги ҳақида хулосалар 
қуйидагича чиқарилади: 
Мактаб таълими учун тўлиқ тайѐрланган ва қисқа муддатли хотираси 
ҳажми яхши ривожланган деб, 10 балл тўплаган болалар кабул қилинади. 
Мактаб таълими учун умумий тайѐрланган ва қисқа муддатли хотира 
ҳажми ўртача ривожланган деб 8 балл тўплаган болалар тан олинади. 
Ўқитиш учун тўлиқсиз тайѐрланган деб қисқа муддатли хотира ҳажми 4 
балли болалар ҳисобланадилар. 
Қисқа муддатли хотира ҳажми 2 балли бўлган болалар мактаб таълими 
учун тайѐр эмас, деб хулоса чиқарилади. 
Ва ниҳоят, умуман мактабда ўқитишга тайѐр эмас деб, қисқа муддатли 
хотира ҳажми 0 га тенг бўлган болалар ҳисобланади. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish