Маърузалар матни 1-мавзу: Ижтимоий статистиканинг назарий асослари



Download 35,63 Kb.
bet4/5
Sana14.05.2023
Hajmi35,63 Kb.
#938530
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Mavzu statistika

4. Статистика фанининг усуллари
Статистиканинг умумий назарияси оммавий ҳодисаларни статистик ўрганишнинг умумий тамойилларини ва методларини яратиш билан шуғулланади. Ижтимоий статистика аҳолилинг турмуш тарзини ва бошқа социал муносабатларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш билан шуғулланади. Макроиқтисодий статистика мамлакатда рўй бераётган макроиқтисодий ўзгаришларнинг миқдорий томонларини ўрганса, микроиқтисодий статистика — фирма ва корхоналар даражасидаги ҳодисаларнинг миқдорий томонларини ўрганади.
Ҳар қандай фан ўз объектиини маълум усуллар ёрдамида ўрганади. Барча фанлар учун умумий усул – диалектик усулдир. Чунки бу усул ижтимоий ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида ўзаро боғланган ҳолда ўрганишни тақозо этади.
Статистика диалектиканинг қонун-қоидаларига асосланиб ўзининг хусусий усулларини яратган. Статистиканинг ўз хусусий усуллари ёрдамида предметини ўрганиши статистик методологияни ташкил этади.
Исталган оммавий ҳодиса ва воқеалар тўғрисида маълум бир хулосага келиш учун биз, биринчи навбатда. улар ҳақида маълумотлар тўплашимиз, иккинчидан тўпланган маълумотларни тартибга солиб, уларни жадвалларга жойлаштирамиз ва графикларда тасвирлаймиз, учинчидан, олинган ва ҳисобланган кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилишимиз керак Мана шу шартларни тўлиқ бажарсак, ўрганилаётган оммавий ҳодиса ва воқеалар тўғрисида объектив хулосага келишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар қандай статистик текшириш статистик кузатиш, жамлаш ва гуруҳлаш ҳамда статистик тахлилдан иборат уч босқичга бўлинади:

  • статистик кузатиш;

  • Кузатиш материалларини бирламчи қайта ишлаш, сводкалаш ва гуруҳлаш;

  • Олинган маълумотларни таҳлил этиш;

Статистиканинг усуллари:

  • Оммавий кузатиш усули;

  • Статистик сводкалаш ва гуруҳлаш усули;

  • Умумлаштирувчи кўрсаткичлар ёрдамида таҳлил этиш усули;

  • Статистика маълумотларни жадвал ва графиклар кўринишида тасвирлаш.

Текширишнинг ҳар бир босқичида махсус статистик методлар қўлланилади. Биринчи босқичда - статистик кузатиш методи, иккинчи босқичда – жамлаш ва гуруҳлаш методлари, статистик жадваллар ва графиклар, учинчи босқичда турлиумумлаштирувчи кўрсаткичларни (мутлоқ, нисбий ва ўртача миқдорлар, динамика кўрсаткичларини таҳлил қилиш баланс, индекс ва бошқа) ҳисоблаш ва таҳлил қилиш методлари.
Илмий жиҳатдан асосланган статистик тадқиқот бу тўртала усулнинг чамбарчас равишда олиб борилишини тақозо этади. Статистик тадқиқотнинг бошланғич босқичи статистик кузатиш ҳисобланади.



Download 35,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish