Маъмурий ҳуқуқ манбаларига нималар киради?
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар кўп сонли ҳуқуқий ҳужжатларда (манбаларда) мустаҳкамланган.
Ҳуқуқ манбалари – ҳуқуқий нормалар ифодасининг ташқи шакллари, ҳуқуқ мавжуд бўлишининг шакллари ҳисобланади.
Ҳуқуқ манбаси деганда – мазкур жамият томонидан ҳуқуқни тушуниш хусусияти билан белгиланган ижтимоий нормаларни мажбурий деб билиш услубини тушуниш керак. Тарихда мажбурий нормалар мавжуд бўлишининг уч шакли маълум: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд преценденти ва ҳуқуқий одат.
Ўзбекистон ҳуқуқ тизимининг роман-герман турига кирадиган ўзига хослиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маъмурий ҳуқуқ манбаси сифатидаги устуворлигини белгилайди.
Республикамизда мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини вужудга келтириш ва уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш, корхона, муассаса ва ташкилотлар ўртасида рақобатни авж олдириш, бошқаришнинг олдинги услубидан (маъмурий-буйруқбозлик) бутунлай воз кечиш, иқтисодий омил ва воситаларни кенг жорий этиш – бозор муносабатларининг туб негизидир. Ушбу жараёнда давлат бошқаруви фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу қонунчиликнинг асосини - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади.
Мустақил ўқиш учун адабиётлар:
Erkin Xojiyev, To’qin Xojiyev. Ma’muriy huquq. Darslik. – T.: “Fan va texnologiya”, 2008. – 608 b.
Ma’muriy huquq: Darslik / X.T. Odilqoriyev, I.Ismailov, N.T. Ismailov va boshq.; prof. X.T. Odilqoriyev va B.E.Qosimovning umumiy tahriri ostida. – T.: O’zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2010. – 640 b.
Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М. Административное право Республики Узбекистан. - Т.: Konsauditinform – Nashr – 2012.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: «Ўзбекистон». 2014, 76 б..
2. 16. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 29.08.2003 йилдаги // Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 138-модда; «Халқ сўзи», 2003 й., 205 (3317)-сон; ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 169-модда
3. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24.12.2012 йилдаги // «Халқ сўзи», 2012 й., 250 (5670)-сон; ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 583-модда
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 05.05.2014 йилдаги // «Халқ сўзи», 2014 й., 87 (6017)-сон; ЎР ҚҲТ, 2014 й., 19-сон, 209-модда
5. Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябр Қонуни // ЎзР ОКА, 1993, №9, 320-м.
Do'stlaringiz bilan baham: |