Маърузалар бўйича тарқатма материал


Давлат бошқаруви ва ижро ҳокимиятининг ўзаро муносабати қандай?



Download 138,5 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi138,5 Kb.
#291324
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5336785693240726172

Давлат бошқаруви ва ижро ҳокимиятининг ўзаро муносабати қандай?

Ижро ҳокимияти – абстрак сиёсий-ҳуқуқий категория бўлиб, давлат ҳокимияти мавжудлигини кўрсатади, қонунларни ва унинг нормаларини ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида амалга оширилади, давлат органларининг доимий функцияланишини, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлайди. Ижро ҳокимиятининг мазкур функцияларини бажариш орқали бошқарув ҳаракатлари амалга оширилади ва бошқарув қарорлари қабул қилинади. “Давлат бошқаруви” атамаси эса, амалий ташкилий-ҳуқуқий маънога эга. Давлат бошқаруви – бу ижро ҳокимиятини амалга ошириш шаклидир. Давлат бошқаруви – бу давлат механизмининг самарали ва мақсадга мувофиқ ишлашини таъминловчи давлат фаолиятидир. Ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳокимият ваколатларини ва давлат мажбурловини амалга ошириш ҳамда тартибга солиш давлат бошқарувининг ажралмас элементлари ҳисобланади.


Кўпгина юридик адабиётларда ижро ҳокимияти – сиёсий-ҳуқуқий, давлат бошқаруви эса – ташкилий-ҳуқуқий категория сифатида кўрсатиб ўтилади. Бу иккала давлат-ҳуқуқий категория ҳам мавжуд бўлишга ҳақлидир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат бошқарувисиз давлат ҳокимияти механизмининг ишлашини тасаввур қилиб бўлмайди.
“Ижро ҳокимияти” тушунчаси “давлат бошқаруви” тушунчасига қараганда торроқ бўлиб, унинг самарали функцияланиши - давлат бошқаруви тизимини ташкил этиш даражасига боғлиқдир. Шу билан бирга, ижро ҳокимияти – давлат бошқаруви жараёнида амалга ошириладиган ҳокимият ваколатларининг ҳажми ва хусусиятларини белгилаб беради. Ижро ҳокимияти органлари давлат бошқаруви ташкилий тузилмасининг асосини ташкил этиб, турли ижтимоий жараёнларга, инсонларнинг ҳаракатлари ва фаолиятига бевосита бошқарув таъсирини кўрсатади. Ижро ҳокимияти бошқарув шаклида ва бошқарув жараёнлари воситасида амалга оширилади.
Ижро ҳокимияти – бу маълум бир муносабатлар тизими бўлиб, унинг асосий элементларидан бирини – бошқарув ташкил этади. Ижро ҳокимияти – давлат аппарати махсус тузилмалари (давлат бошқарув органлари)нинг фаолияти орқали ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатади.
Демак, давлат бошқаруви – давлат фаолиятининг шундай турики, унинг доирасида давлат ҳокимиятининг бир бўлаги бўлган ижро ҳокимияти амалга оширилади.


1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish