Шимолий Европа
Шветсия кадастри кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган миллий банки билан аҳоли, иқтисодий статистика, солиққа тортиш ва рўйхатга олиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар банкининг қўшилиши натижасида ер ва кўчмас мулк тўғрисидаги кўп мақсадли ахборотли тизимга аста – секинлик билан айланган. Хусусан ер кадастри иккита регистридан иборат: ер ва кўчмас мулк 1936-1974-йиллар давомида 1:10000 масштабдаги фотохариталар асосида ишлаб чиқиладиган ҳамда ер участкалари ва бинолар чегараларини қайд қилишни ягона тизими билан бутун мамлакат ҳудудини ёпиб турадиган кадастр хариталарининг миллий фондини яратиш даструи ҳаётга тадбиқ қилинган. 1974-йилдан бошлаб бу мақсадлар учун 1: 2000 масштабдаги кадастр хариталари фойдаланилади. Бу харитани тузиш учун маълумотлар кўчмас мулк тўғрисидаги умумдавлат автоматлаштирилган маълумотлар банки асосида тайёрланди. Тиғиз қурилган Шаҳар ҳудудининг кадастр хариталари тайёрланади ёки маҳаллий мунитсипал хизматга буюртма берилди. Улар одатда катта масштабларда, хатто 1: 500 масштабда бўладилар.
Швед тизими сингари Норвегия кадастри эгаликлар, эгаллари, манзил ва бинолар шиплари тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ахборотли кадастр тизимига бирлашган. Улар турли - туман гурух маълумотлари, координаталари ёки объектларнинг идентификатсия кодлари орқали бир - бирлари билан боғланган ва географик жиҳатдан ажратилган бўлиши мумкин.
Шветсия сингари Норвегияда ҳам объектларнинг изоҳли стандартлари ва улар ўртасидаги боғлиқликлар конун билан белгиланган, тизимнинг ўзи эса давлатникидир ва уларни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш давлат томонидан молияланади.
Умуман юқорида қайд қилинганга ўхшаган ҳолда Финландия кадастри ташкил этилган. Ташкил этишдаги энг катта фарқлар: қишлоқ ҳудудларининг регистри Давлат томонидан маблағ билан таъминланади, Шаҳар ҳудудларининг регистри эса мунитсипиал маъмурий органлар томонидан молияланади. Яқин келажакда умумиллий электрон ахборотли тизимга ўтилиши билан бундай фарқ ҳам йўқолади.
Жанубий Европа
Италия кадастри Марказий европада тарқалган тизимга ўхшашдир. Кадастрни (участкаларнинг регистри) ер эгалари (ерларнинг регистри) тўғрисидаги маълумотлар билан боғлиқлиги фақатгина эгаларининг номларидан фойдаланилган тақдирда мумкин бўлади. Автоматлаштирилган маълумотлар банкини қўллаш асосида ушбу иккита регистрни бирлаштириш рўйхатлаш тизимига ҳам ўзгаришлар киритишни талаб қилади.
Италия кадастрининг ўзига ҳос асосий ҳусусиятларидан бири – бу 1939 йилдан буён тизимли тарзда юритилаётган биноларнинг регистри ҳисобланади.
Гретсияда барча ҳозирги замон техник ва ҳуқуқий талабларни тўла қондирадиган ягона умумиллий кадастр тизимини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |