Маъруза№19 мелиоратив юмшаткичлар



Download 196,61 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi196,61 Kb.
#148340
Bog'liq
15-мавзу. Мелиоратив юмшаткичлар



МАЪРУЗА№19 МЕЛИОРАТИВ ЮМШАТКИЧЛАР 
 
Режа: 1. Юмшаткичларнинг турлари ва классификациялари. 
2. Юмшаткичларнинг тузилишлари. 
3. Юмшаткичларнинг вазифаси ва ишлаш шароитлари. 
Ўрта осиёнинг ноқоратупроқ зонасида қишлоқ хўжалик ерларининг 25-
30% қисми оғир тупроқларда жойлашган; бу ерларнинг аксарияти жуда нам 
бўлиб, зах қочиришни талаб қилади. 
Оғир тупроқлар мелиорациясининг мураккаблиги шундан иборатки
уларяинг тагзамини (яъни ҳайдалмай қоладиган қатлами)нинг сув 
ўтказувчанлиги кам бўлганидан уларнинг сизот сувларни йўқотиш 
хусусиятлари жуда пастдир. Уфқ юзасидан 30-40 см чуқурликда зич 
иллювиаль қатламларнинг мавжудлиги ҳайдалма қатламда ва тупроқ бетида 
гравитацион сувнинг йиғилиши ва у ерда туриб қолишига имконият 
яратади. Ҳайдалма қатламда сувнинг туриб қолиши қишлоқ хўжалик 
экинларининг ривожланишига ноқулай шароит яратади, бу ерларда ҳалқоблар 
пайдо бўлиб, улар ҳосилдорликни кескин камайтириб юборади. Жуда зах ва 
ботқоқ ерларда қўлланиладиган дренаж кўпинча кутилган натижани 
бермайди, яъни ҳайдалма қатламдан сувни олиб кетмайди. Дренажнинг 
ишлашини кучайтиришнинг энг самарали усули сувни кам ўтказадиган 
тагзамин горизонтларни чуқур юмшатишдир. Бу иш тупроқнинг 
юмшатилаётган қатламига оҳак солиш билан бир нақтда ўтказилса, янада 
самарали бўлади. Бундай юмшатиш дренажнинг ётқизилиш чуқурлигидан 20-
30 см кам бўлиши лозим. 
Тажрибанинг кўрсатишича, чуқур юмшатиш усули қўлланилган 
хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги тупроқни 
юмшатиш қўлланилмаган участкалардагига нисбатан 2025% ортар экан. Оғир 
тупроқларда чуқур юмшатиш усулини қўллаш дреналар оралиғини оширишга 
имкон беради, бу эса, ўз навбатида, дренаж қурилишикинг таннархини анча 
камайтиради. Тупроқни чуқур юмшатиш учун ва юмшатиш билан бир вақтда 
тупроқ юмшоқ қатламига оҳак ҳамда ўғитлар солиб кетиш учун актив ва пассив 
иш органлари бўлган, бир, икки ва уч стойкали юмшаткичлардан 
фойдаланилади, улар 50-150 кН тортиш классидаги гусеннцали ва 
ғилдиракли тракторларга қўшиб ишлатилади. 
Иш органлари пассив бўлган юмшаткичлар 
РУ-65-2,5 юмшаткичи минерал грунтларни 65 см гача чуқурликда 
юмшатишга мўлжаллаиган. Юмшаткич ўрнатма қурол бўлиб, гусеницали Т-
130.1. 
Г-3 трактори ва ғилдиракли К-701 гракторининг уч нуқтали 
ўрнаткичига ўрнатиб ишлатилади. 
Юмшаткичнинг иш органи пау зандлаб ясалган бўлиб, трубадан 
ишланган балкани ўрнатиш элементлари билан бирга, лемехли иккита пичоқ-
стойкани ва олинадиган пичоқ-стойка маҳкамланадиган обоймани ўз ичига 
олади. 


Ҳар қайси пичоқ-стойка олд қисми пўлат полотнодан ва пичоқ-
стойканинг пастки қисмида жойлашган лемех остлигига пайвандланган 
лемехдан тузилган. 
Технологии юмшатиш жараёни қуйидагидан иборат. Агрегат иш органи 
тупроққа ботирилган ҳолда илгарига ҳаракатланганда чимқирқар пичоқлари 
тупроқнинг устки қатламидаги чим ёки ўсимлиг. колдиқларини тилиб ўтади, 
пичоқ-стойкалар эса грунт катламини берилган чуқурликда кесади. Пичоқ-
стойкаларнинг пастки қисмида, жойлашган лемехлар грунтнн юмшатади. 
Юмшатиш чуқурлиги регулятор винтининг узунлигини ўзгартириб 
ростланади. Юмшатиш чуқурлиги трактор ўрнаткичи кетинги механизмнинг 
марказий тортқиси билан ўрнатилади. Юмшатиш чуқурлиги ўзгарганида 
устки марказий тортқининг узунлиги ҳам ўзгаради, натижада юриш 
ғилдиракларининг баландлик бўйича вазияти ўзгаради, шунга мос равишда 
юмшатиш чуқурлиги ҳам ўзгаради. Шунинг учун юмшатиш чуқурлиги 
ўрнатиб бўлингандан кейин ростланади. 
Иш органини ботириш ва иш жараёни трактор ўрнатиш системасининг 
гидротақсимлагичи «эркин» ҳолатда турганда бажарилади. 
РК-1,2 юмшаткич-туйнук қазгичи торфли ва минерал грунтларда дренаж 
туйнуклар ётқизиш билан бир вақтда дрена устидаги тупроқ қатламларини 
юмшатишга мўлжалланган. Бундан ташқари, ундан дреналар трассасидаги 
музлаган минерал грунтни юмшатишда ҳам фойдаланилади. 100 кН классидаги 
гусеницали тракторларга қўшиб ишлатилади. 
РГ-0,8 юмшаткичи I-III категориядаги минерал грунтларни чуқур 
юмшатишга мўлжалланган. Т-130БГ-3 ва К-701 тракторларига қўшиб 
ишлатилади. 
Янги конструкциядаги юмшаткичнинг V-симон шаклли кесувчи 
органлари (тишлари) искана ва бир-бирига нисбатан 45° бурчак остида 
жойлашган иккита ён пичоқдан ташкил топган. Юмшаткичнинг олд рамаси 
кўтариб турувчи балка, V-симон иккита кесувчи органдан ва тракторнинг 
кетинги ўрнаткичига ҳамда ўтиш рамасига маҳкамлаш учун мўлжалланган 
кронштейнлардан иборат. 


РУ-65-2,5 юмшаткичи: 
1-
шоти; 2-юриш ғилдираги; 3-чуқурлик регулятори; 4-олинадиган 
пичоқ; 5-ён пичоқ-стойкалар; 6-косинка; 7-тўсиқ 
Юмшатиш чуқурлиги таянч ғилдираклар ўрнини алмаштириш йўли 
билан ростланади. Кесувчи органлар тракторнинг гидросистемаси ёрдамида 
кўтарилади ва иш ҳолатига туширилади. 
Чуқур юмшатиш учун тупроқ яхшилаб тайёрланган бўлиши керак. 
Юмшатишдан олдин дала йирик ва ўртача харсангтошлар, тўнкалардан ва 
дарахт қолдиқларидан тозаланади. 
 
Назорат саволлар.
1. 
Мелиоратив юмшаткичлар қандай ишларга мўлжалланган?
2. РУ-65-2,5 юмшаткичининг асосий органларини айтиб беринг?
3. Қишда трассаларни юмшатиш учун қандай юмшаткичлар 
ишлатилади? 
 

Download 196,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish