МАЪРУЗА№19 МЕЛИОРАТИВ ЮМШАТКИЧЛАР
Режа: 1. Юмшаткичларнинг турлари ва классификациялари.
2. Юмшаткичларнинг тузилишлари.
3. Юмшаткичларнинг вазифаси ва ишлаш шароитлари.
Ўрта осиёнинг ноқоратупроқ зонасида қишлоқ хўжалик ерларининг 25-
30% қисми оғир тупроқларда жойлашган; бу ерларнинг аксарияти жуда нам
бўлиб, зах қочиришни талаб қилади.
Оғир тупроқлар мелиорациясининг
мураккаблиги шундан иборатки,
уларяинг тагзамини (яъни ҳайдалмай қоладиган қатлами)нинг сув
ўтказувчанлиги кам бўлганидан уларнинг сизот сувларни йўқотиш
хусусиятлари жуда пастдир. Уфқ юзасидан 30-40 см чуқурликда зич
иллювиаль қатламларнинг мавжудлиги ҳайдалма қатламда ва тупроқ бетида
гравитацион сувнинг йиғилиши ва у ерда туриб қолишига имконият
яратади. Ҳайдалма қатламда сувнинг туриб қолиши қишлоқ хўжалик
экинларининг ривожланишига ноқулай шароит яратади, бу ерларда ҳалқоблар
пайдо бўлиб, улар ҳосилдорликни кескин камайтириб юборади. Жуда зах ва
ботқоқ ерларда қўлланиладиган дренаж кўпинча
кутилган натижани
бермайди, яъни ҳайдалма қатламдан сувни олиб кетмайди. Дренажнинг
ишлашини кучайтиришнинг энг самарали усули сувни кам ўтказадиган
тагзамин горизонтларни чуқур юмшатишдир. Бу иш тупроқнинг
юмшатилаётган қатламига оҳак солиш билан бир нақтда ўтказилса,
янада
самарали бўлади. Бундай юмшатиш дренажнинг ётқизилиш чуқурлигидан 20-
30 см кам бўлиши лозим.
Тажрибанинг кўрсатишича, чуқур юмшатиш усули қўлланилган
хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги тупроқни
юмшатиш қўлланилмаган участкалардагига нисбатан 2025% ортар экан. Оғир
тупроқларда чуқур юмшатиш усулини қўллаш дреналар оралиғини оширишга
имкон беради, бу эса, ўз навбатида, дренаж қурилишикинг таннархини анча
камайтиради. Тупроқни чуқур юмшатиш учун ва юмшатиш билан бир вақтда
тупроқ юмшоқ қатламига оҳак ҳамда ўғитлар солиб кетиш учун актив ва пассив
иш органлари бўлган, бир, икки ва уч стойкали юмшаткичлардан
фойдаланилади, улар 50-150 кН тортиш классидаги гусеннцали ва
ғилдиракли тракторларга қўшиб ишлатилади.
Иш органлари пассив бўлган юмшаткичлар
РУ-65-2,5 юмшаткичи минерал грунтларни 65 см гача чуқурликда
юмшатишга мўлжаллаиган. Юмшаткич ўрнатма қурол бўлиб, гусеницали Т-
130.1.
Г-3 трактори ва ғилдиракли К-701 гракторининг уч нуқтали
ўрнаткичига ўрнатиб ишлатилади.
Юмшаткичнинг иш органи пау зандлаб ясалган бўлиб, трубадан
ишланган балкани ўрнатиш элементлари билан бирга, лемехли иккита пичоқ-
стойкани ва олинадиган пичоқ-стойка маҳкамланадиган обоймани ўз ичига
олади.
Ҳар қайси пичоқ-стойка олд қисми пўлат полотнодан ва пичоқ-
стойканинг пастки қисмида жойлашган лемех
остлигига пайвандланган
лемехдан тузилган.
Технологии юмшатиш жараёни қуйидагидан иборат. Агрегат иш органи
тупроққа ботирилган ҳолда илгарига ҳаракатланганда чимқирқар пичоқлари
тупроқнинг устки қатламидаги чим ёки ўсимлиг. колдиқларини тилиб ўтади,
пичоқ-стойкалар эса грунт катламини берилган чуқурликда кесади. Пичоқ-
стойкаларнинг пастки қисмида, жойлашган лемехлар грунтнн юмшатади.
Юмшатиш чуқурлиги регулятор винтининг узунлигини ўзгартириб
ростланади. Юмшатиш чуқурлиги трактор ўрнаткичи кетинги механизмнинг
марказий тортқиси билан ўрнатилади. Юмшатиш чуқурлиги ўзгарганида
устки марказий тортқининг узунлиги ҳам ўзгаради, натижада юриш
ғилдиракларининг баландлик бўйича вазияти ўзгаради, шунга мос равишда
юмшатиш чуқурлиги ҳам ўзгаради. Шунинг учун юмшатиш чуқурлиги
ўрнатиб бўлингандан кейин ростланади.
Иш органини ботириш ва иш жараёни трактор ўрнатиш системасининг
гидротақсимлагичи «эркин» ҳолатда турганда бажарилади.
РК-1,2 юмшаткич-туйнук қазгичи торфли ва минерал грунтларда дренаж
туйнуклар ётқизиш билан бир вақтда дрена устидаги тупроқ қатламларини
юмшатишга мўлжалланган. Бундан ташқари,
ундан дреналар трассасидаги
музлаган минерал грунтни юмшатишда ҳам фойдаланилади. 100 кН классидаги
гусеницали тракторларга қўшиб ишлатилади.
РГ-0,8 юмшаткичи I-III категориядаги минерал грунтларни чуқур
юмшатишга мўлжалланган. Т-130БГ-3 ва К-701 тракторларига қўшиб
ишлатилади.
Янги конструкциядаги юмшаткичнинг V-симон шаклли кесувчи
органлари (тишлари) искана ва бир-бирига нисбатан 45°
бурчак остида
жойлашган иккита ён пичоқдан ташкил топган. Юмшаткичнинг олд рамаси
кўтариб турувчи балка, V-симон иккита кесувчи органдан ва тракторнинг
кетинги ўрнаткичига ҳамда ўтиш рамасига маҳкамлаш учун мўлжалланган
кронштейнлардан иборат.