Маъруза юридик шахслардан олинадиган фойда солиғИ (2-соат) Режа



Download 214,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana24.02.2022
Hajmi214,87 Kb.
#244868
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-маъруза



Маъруза 2. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА 
СОЛИҒИ (2-соат) 
 
Режа: 
1. 
Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғининг 
иқтисодий моҳияти, аҳамияти ва бюджет даромадларида тутган урни. 
2. Фойда солиғи тўловчилари 
3. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база 
4. Жами даромаднинг таркиби
5. Жами даромаддан чегирмалар 
6. Фойда солиғи
ставкалари 
7. Фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш 
муддатлари 
 
1. 
Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғининг 
иқтисодий моҳияти, аҳамияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни 
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва солиқ соҳасидаги ислоҳатларни 
амалга оширишда солиқ муносабатларини такомиллаштириш солиқларнинг 
турлари ва уларнинг амал қилиш механизмини илмий тахлил қилиш муҳим 
ва долзарб муаммоли масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига 
интеграциялашуви мамлакатда солиқлар ва солиққа тортиш билан боғлиқ 
муносабатларни жаҳон амалиѐтида қабул қилинган услубий тамойиллар 
билан бирлигини таъминлаш, миллий кўрсаткичларни илғор ривожланган 
мамлакатларнинг тажрибалари ва кўрсаткичлари билан қиѐслай олишни 
талаб этади.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, суверен давлатнинг энг 
мухим хусусиятларидан бир бўлган солиқларни, бошқарув тизимини аста-
секин миллий хусусиятларни инобатга олган холда ўзлаштирмокда. Бир неча 
йил давомида солиқлар иккинчи даражали иқтисодий воситадан давлатнинг 
жамият иқтисодий турмушига, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг 
хўжалик юритиш тизимига таъсир ўтказишнинг қудратли омилига айланди. 
Охирги йилларда жамиятимизда давлат томонидан олиб борилаѐтган 
ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий хаѐтдаги эркинлаштириш сиѐсати солиқлар 
тизимини ҳам хар томонлама эркинлаштиришга шароит яратмокда. 
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислохатларни чуқурлаштириш 
давлатнинг солиқ сиѐсатига хам чамбарчас боғликдир. Солиқларни чуқур 
ўрганиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ 
тизимининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва солиқ тизимини 
такомиллаштириш бўйича чуқур изланишлар олиб борилиши лозим. 
Солиқлар муайян мақсадларни кўзлашдан ташқари жамиятнинг 
ижтимоий таркибига таъсир ўтказиш имкониятини яратади, улар воситасида 
ахолининг даромадлари даражаси бошқариб турилади, кам таъминланган ва 
ѐрдамга мухтож табақалар химояланганлари холда жуда кўп даромад олувчи 
табақалар даромадларининг салмоқли қисми бюджетга жалб этиб борилади. 


Солиқлар тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳамда ижтимоий хаѐтидаги энг долзарб 
муаммолардан бўлиб, Республика иктисодиѐтидаги янги ходисалар, бозор 
иктисодиѐтига ўтиш томон йўналтирилганлиги иқтисодиѐтни бошқаришнинг 
молиявий усулларидан, шу жумладан солиқлардан фаоллик ва омилкорлик 
билан фойдаланишни тақазо этади. 
Солиқларнинг пайдо бўлиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ 
бўлганлиги учун ҳамда хозирги ўзбекистонда ижтимоий химояланган бозор 
иқтисодиѐти шароитида давлат уни ташкилотчиси эканлигидан солиқлар ва 
солиққа тортиш фани давлатнинг ўта зарур бўлган хилма - хил вазифалари 
билан чамбарчас боғлиқ ва уларга асосланади. Давлат мамлакатда яратилган 
ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш уни таксимлашнинг қонун - 
қоидаларини ишлаб чиқади. Бу таксимлашдаги муносабат бозор 
иқтисодиѐти шароитида пул орқали амалга оширилганлигидан давлат уни 
тақсимлашни ҳам пул муносабатлари орқали, яъни солиқ, пул ва кредит 
орқали амалга оширади. Давлатнинг бундай фаолиятини ўрганиш - 
солиқлар ва солиққа тортиш фанининг диққат - марказида туради. 
Бозор иқтисодиѐти талаб ва таклиф, рақобат, қиймат ва бошқа 
қонунлар орқали амалга оширилади. Бозор иқтисодиѐти - эркин иқтисодиѐт, 
пулли муносабатлар иқтисодиѐтидир. Солиқлар ҳам пул муносабатларини 
ифода этганлиги учун бозор иқтисодиѐти таркибига киради, унинг ажралмас 
қисмидир. 
Бозор иқтисодиѐти қонунлари - солиқлар ва солиққа тортиш 
фанининг асосини ташкил этади. У қонунларни чуқур англамасдан туриб 
солиқлар ва солиққа тортиш механизмини тушуниб бўлмайди. 
Бозор иқтисодиѐти қонунларини ўрганиб чиқиб, давлат ялпи ички 
махсулот қийматини солиқлар оркали тақсимлаш вазифасини ўз зиммасига 
олади. Шундай экан, давлат тўғрисидаги таълимот - давлат иқтисодиѐтни 
бошқаришда бош роль ўйнаши солиқлар ва солиққа тортиш фанининг 
асоси бўлади хизмат килади. Давлат бозор иқтисодиѐтини бошқаришда 
етакчилик, бошқарувчилик ролини ўйнайди. Давлат солиқларни иқтисодий 
моҳияти ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, уни амалиѐтга тадбиқ қилишни ўз 
зиммасига олади.
Ўзбекистон Реслубликасида юридик шахслардан ундириладиган 
даромад 
(фойда) 
солиғи 
бўйича 
солиққа 
тортиш 
системанинг 
ривожланишини 1991 йилдан шу кунга қадар назар ташлайдиган бўлсак 
қуйидагиларни кузатши мумкин бўлади: 
• умумий тартибда барча солиқ тўловчилар учун даромадларни 
ҳисобга олиш усули жорий қилинди; 
• солиқ тўловчилар мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини юритиш 
ва солиққа тортиш усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар; 
• чет эллик юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби аниқланди, 
бунда уларни резидентлик ва доимий муассаса хусусиятларига қараб бўлиб 
чиқилди; 


• «Солиқ тўловчининг идентификация рақами», «лизинг», «шубхали 
қарзлар» ва шунга ўхшаш кўпгана тушунчалар киритилди. 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 1991 йилга 
қадар асосан давлат корхоналари фойдасидан ажратиладиган ажратмалар 
ҳисобидан шаклланар эди. Ушбу фойдадан ажратма давлат томонидан 
белгиланган мажбурий тўлов бўлиб, у корхоналар баланс фойдасининг 90 
фоизгача бўлган қисмини бюджетга олиб кетар эди. Қолган маблағлар эса 
корхона томонидан эмас, балки юқори ташкилот топшириғига кўра тегишли 
фондларга тақсимланар эди.
Республикамиз 
маъмурий-буйруқбозлик 
тизимидан 
бозор 
муносабатларига ўтиши туфайли мамлакатимиз хўжалик турмушида чуқур 
ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади. Натижада мулкчиликнинг турли 
шакллари ривожланиши, корхоналарнинг имкониятини ошиши, бозор 
инфраструктураси ривожланиши билан мажбурий ажратмаларнинг аввалги 
тизими корхоналарнинг хўжалик юритиш самарадорлигини таъминлай олмай 
қолди ҳамда улар бевосита ва билвосита инвестиқия дастурларига тўсқинлиқ 
қила бошлади. Чунки, фойдадан ажратма ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра 
фақат давлат корхоналари фойдасидан ажратилиши лозим эди.
Бозор муносабатлари ривожланиши билан иқтисодиѐтни солиқлар 
ѐрдамида тартибга солиш хусусан, фойдадан ажратмалар ўрнига даромад 
солиғини жорий этиш зарурати пайдо бўлди ва 1992 йилдан бошлаб барча 
турдаги хўжалик юритувчи субъектлар “Даромад” солиғини тўлашга 
ўтдилар. 
Ўзбекистон Республикаси рубл минтақасида қолиб турган вақтда 
даромад солиғини олишга ўтиш пул қадрсизланиши туфайли иш хақи 
ўсишини чеклаш учун давлат томонидан мажбурий чора бўлди. Бундай 
шароитда ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий аҳволи ѐмонлаша бошлади. 
Натижада маҳсулотга талаб пасайиб, сотишдан олинган тушум ҳажми 
камайгани ҳолда, улар ўз ишлаб чиқаришлари йўналишини ўзгартиришга, 
фойда олмасалар ҳам жуда катта миқдорда ишчиларга иш хақи тўлашга 
мажбур бўлдилар. Бундай ҳолатда амалиѐтда корхоналар ҳисобот даврида 
фойда билан фаолиятларини якунламасада даромад солиғини иш хақи 
фондидан белгиланган ставкада тўлашга мажбур эдилар.

Download 214,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish