Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар (инвестициялар) Бозор иқтисодиёти шароитида корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд маблағлардан самарали фойдаланиш, корхона ихтиёридаги активларнинг самарадорлигини максимал даражада кўтариш долзарб ҳисобланади. Бу шу билан боғлиқки маблағлардан самарали фойдаланиш корхона активлари унумдорлигини оширишда ва бу орқали максимал даражада фойда олишда мухим хисобланади.
Иқтисодиётни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишда тармоқлар иқтисодиётини изчил ривожлантириш молиявий қуйилмалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита боғлиқ.
Бухгалтерия хисобининг 12-сонли “Молиявий қуйилмаларни (инвестицияларни) хисобга олиш” миллий андозасининг 6-моддасига биноан – “Молиявий қуйилма (инвестиция) – хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлардир”.
Инвестиция – инглизча investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига биноан, инвестициялар – иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир хуқуқлардир.
Инвестициялар иқтисодий мохиятига кўра қуйдаги турларга бўлинади:
Реал инвестициялар – бухгалтерия хисобида бу капитал қуйилмаларни ташкил этади.
Молиявий инвестициялар – бу БХМА – 12-да такидланганидек даромад олиш (фоизлар, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) ва асосий капитални қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир.
Қимматли қоғозлар узоқ муддатли молиявий қуйилмаларнинг инвестицияларнинг асосий қисмини ташкил этади. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қимматли қоғозлар инвестициялар йўналишининг асосий воситаси хисобланади.
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Қимматли қоғозлар – бу уларни чиқарган шахс билан уларни эгаси ўртасидаги мулкий хуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу хужжатлардан келиб чиқадиган хуқуқларни бошқа шахсга бериш имкониятини назарда тутувчи пул хужжатларидир”.
Ушбу қонунга кўра қимматли қоғозларга қуйдагилар киради: