Юқоридаги бак 15 дан суюқланма учта виброакуистик (тебранма акуистик) донадорлагич 16 орқали минорага сочилади (бундан ташкари яна учта донадорлагич захирада – навбатда туради). Донадорловчи минора 17 кесими тўғри бурчакли 11х8 м, қалинлиги 2 мм ли 08х17Т маркадаги пўлатдан ясалган ва унинг баландлиги 63,5 м га тенг. Миноранинг ташқи томони углеродли пўлат боғламлар билан маҳкамланган. Ҳосил қилинган суюқланма тебранма акуистик донадорлагич (7 – расм) да пластика 3 га ўрнатилган соплодан тушади ва пластинкадан остки тешикли тебратгичдан келаётган акуистик тебранишни сингдириб сочилади. - Юқоридаги бак 15 дан суюқланма учта виброакуистик (тебранма акуистик) донадорлагич 16 орқали минорага сочилади (бундан ташкари яна учта донадорлагич захирада – навбатда туради). Донадорловчи минора 17 кесими тўғри бурчакли 11х8 м, қалинлиги 2 мм ли 08х17Т маркадаги пўлатдан ясалган ва унинг баландлиги 63,5 м га тенг. Миноранинг ташқи томони углеродли пўлат боғламлар билан маҳкамланган. Ҳосил қилинган суюқланма тебранма акуистик донадорлагич (7 – расм) да пластика 3 га ўрнатилган соплодан тушади ва пластинкадан остки тешикли тебратгичдан келаётган акуистик тебранишни сингдириб сочилади.
7 – расм. - 7 – расм.
- Акуистик донадорлагич:
- 1 – корпуси;
- 2 – сопло;
- 3 – пластинка;
- 4 – тўрли фильтр;
- 5 – тешикли тебранувчи таглик.
Селитра суюқланмаси 0,2% намликда 167ОС атрофидаги хароратда кристаллана бошлайди, 140ОС хароратда эса тўла қотади. Минора остидан берилаётган ҳаво миқдори ёз ойларида 500 минг м3/соат, қиш фаслида эса 300-400 минг м3/соат бўлади. Миноранинг остки конуссимон қисмидан донадор маҳсулот лентали транспортёр 20 га тушади. Ундан уч секцияли совутгич 21 га тушади ва ҳаво ёрдамида «қайновчи қатлам»да совутилади. Совутгичдан ўтган маҳсулотнинг ҳарорати ёз фаслида 40-50ОС, қиш фаслида эса 20-30ОС бўлади. Донадорлаш ва совутиш жараёнларида селитранинг намлиги яна 0,1-0,15% га камаяди. Тайёр маҳсулотда 99,8% NH4NO3 бўлади. Агар атмосфера ҳавосининг намлиги 60% дан юқори бўлса, уни иситгичлар 23 орқали юборилади. Маҳсулот полиэтилен ёки 3-4 қаватли қоғоз қопларга жойлаштирилиб тикилади ва омборга юборилади. Миноранинг юқори қисмидан ҳаво олтита скруббер 18 га тушади. - Селитра суюқланмаси 0,2% намликда 167ОС атрофидаги хароратда кристаллана бошлайди, 140ОС хароратда эса тўла қотади. Минора остидан берилаётган ҳаво миқдори ёз ойларида 500 минг м3/соат, қиш фаслида эса 300-400 минг м3/соат бўлади. Миноранинг остки конуссимон қисмидан донадор маҳсулот лентали транспортёр 20 га тушади. Ундан уч секцияли совутгич 21 га тушади ва ҳаво ёрдамида «қайновчи қатлам»да совутилади. Совутгичдан ўтган маҳсулотнинг ҳарорати ёз фаслида 40-50ОС, қиш фаслида эса 20-30ОС бўлади. Донадорлаш ва совутиш жараёнларида селитранинг намлиги яна 0,1-0,15% га камаяди. Тайёр маҳсулотда 99,8% NH4NO3 бўлади. Агар атмосфера ҳавосининг намлиги 60% дан юқори бўлса, уни иситгичлар 23 орқали юборилади. Маҳсулот полиэтилен ёки 3-4 қаватли қоғоз қопларга жойлаштирилиб тикилади ва омборга юборилади. Миноранинг юқори қисмидан ҳаво олтита скруббер 18 га тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: |