Маъруза режаси: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Берунийнинг тарих фалсафаси



Download 74,73 Kb.
bet5/8
Sana15.03.2023
Hajmi74,73 Kb.
#919431
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-seminar mavzu uchun

Берунийнинг тарих фалсафаси
(973-1048)

Улуғ Шарқ мутафаккири Абу Райхон Мухаммад Ибн Ахмад ал-Беруний Шарқ тафаккур оламининг ўзига хос йўналишини очиб берди ва инсоният тарихи, унинг вужудга келиши, тараққиёти хамда таназзуллари атрофидаги мавжуд фикрларга аниқлик киритди. Турли зиддиятли қарашларни бутун мохияти билан ўрганиб, унга ўзига хос ёндошиб мавжуд қарашларни кескин тарзда бойитиб, унинг ўзанини ўзгартириб юборди. Аниқроқ қилиб айтганда, Беруний оламнинг яралиши, инсоннинг вужудга келиши, халқларнинг тараққиёт босқичлари, тарихий воқеалар, табиий ходисалар, уларнинг мохиятини илмий асосда ўрганиш мактабини яратди. Ушбу мактаб бугун мохият- эътибори билан дастлаб Шарқ, кейинчалик Ғарб фалсафий тафаккурининг тамал тошини қўйди.


Берунийнинг 1030 йилда ёзган ва «Хиндистон» номи билан машхур бўлган «Тахқиқ мо ли-л-хинд мин маъқула мақбула фи-л-ақл ав марзула», яъни «Хиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш» деб номланган асарида баён этилган бетакрор илмий ғоялар одам ва олам хақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб юборди. Бу асар бутун мохияти билан тарих фалсафасининг ўзига хос ва ноёб кўринишидир. Унда инсоният тараққиёти, унинг омиллари ва мохияти дунёвий тафаккур орқали тадқиқ этилди ва кутилмаган хулосалар илмий асосланган холда ўртага ташланди.
Асарнинг ўзига хос тарихий, илмий ва фалсафий қадрияти шундаки, у хамон жахон халқлари тарихини ўрганишда мухим манба бўлиб хизмат қилмоқда ва тарих фалсафаси тараққиётида, тарихни фалсафий англаш жараёнида забт этиб бўлмас чўққи даражасига чиқди. Дархақиқат, бу асарга Мағрибу Машриқ олимлари, йирик мутахассислари доимо қизиқиш билан қарайдилар. Уни жуда катта эхтирос билан ўқийдилар. Шунинг учун хам таниқли олим В.Р.Розен «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва ўрта асрдаги бутун илмий адабиётида бунга тенг келадиган асар йўқ»18, деган эди.
Асар гарчи «Хиндистон» деб номлансада, «хиндларнинг ақлига сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларни аниқлаш»га бағишланган бўлсада, уни бутун мохияти билан инсоният ўтмишининг тарихий-фалсафий талқинини, илмий-назарий ечимлари ва асослаган хулосаларини назарда тутиб ушбу йўналишда Ғарбу Шарқнинг бутун дунё динлари қарашлари ва дунёвий тафаккур ўлчовларининг синтези сифатида юзага келган нодир асар дейиш мумкин. Аслида хам шундай. Зотан, унда инсон келиб чиқишининг диний ва дунёвий қарашлари, инсоният тараққиётининг турли босқичлари, даврлари, подшоликлар ва пайғамбарларнинг дунёга келиши, уларнинг жамият тараққиётидаги ижтимоий, маънавий, маданий ва ахлоқий таъсирлари, қарашлари ва муносабатлари қиёсий тарзда ўрганилади.
Берунийнинг ушбу асари ўз даврининг мутлоқ ягона воқелиги эмас эди. Чунки бу пайтда подшоликлар ва пайғамбарлар хаётига бағишланган турли-туман хотиралар, афсоналар ва ривоятларга асосланган маънавий-маърифий асарлар, саёхатномалар, бадиалар кўпдан кўп ёзилган эди. Берунийнинг дахолик қудрати шундаки, у ўзигача яратилган ва мавжуд бўлган манба ва адабиётларнинг энг асосийларини мумкин қадар чуқур ўрганиб, уларнинг хар бирига муносиб бахо бериб, энг асосли хулосаларни илгари сурди. Бу хулосалар хозирга қадар илмий янгилиги, долзарблиги, назарий асосланганлиги, мухим концептуал ахамиятга эгалиги ва улкан ижтимоий мохият касб этганлиги билан алохида қадрли.
Тарихни ўрганар экан, инсоният келиб чиқиши ва унинг ривожланиш динамикасини тахлил қилар экан, Беруний хақиқатга ишонмовчи кишилар билан мунозара қилиб, уларни скептицизмда айблайди ва булар «қатъий хужжатларни қабул этишда худди шердан қўрқиб қочган эшаклардек қочадилар»19, - дейди.
Шарқ тарих фалсафасининг ўзига хослиги шундаки, унда турли даврларда хукм сурган подшоликлар ва уларнинг сулолалари тарихий давр сифатида қабул қилинади ва ана шу даврда юз берган барча воқеалар, маънавий-ахлоқий мезонлар, маданий ва ижтимоий тараққиёт бевосита ана шу подшоликлар ва уларнинг сулолалари юргизган сиёсат асосида ўрганилади.
Беруний хам ана шу тартиботдан унумли фойдаланган. У ўзининг «Осор ал-боқия» деб номланган асарида турли даврларда хукм сурган подшоликлар ва сулолаларнинг кўпдан кўп жадвалларини киритган: Македониялик батлимуслар (птолемейлар), рум, христиан, қадимги Эрон, сосонийлар сулоласи подшохлари, араб халифалари (уммавийлар ва аббосийлар) кабиларнинг ўз даврига хос шажаравий-тарихий жадвалини яратди. Улар ўта аниқ ва ишончли манбалардан олинганлиги, подшохларнинг хукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўрсатилган. Улар бошқа тарихий китоблар билан солиштириш натижасида тўла исбот этилганлиги билан алохида ажралиб туради. Берунийнинг ушбу асари инсоният тарихини ўрганувчи мутахассислар, тарихчилар, социологлар, файласуфлар, этнографлар ва демографлар учун мухим манба бўлиб хизмат қилмоқда20.
Атоқли манбашунос Исматулла Абдуллаев Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асари хусусида фикр юритар экан, аллома ўз даврининг ижтимоий мухити, кишилик тарихий тараққиёти, халқлар, урф-одатлар, маданиятлар ва оламни англаш борасидаги қарама-қарши фикрларни анча чуқур эгаллаганлигини баён этади. Жумладан, Беруний юнонлар, румликлар, эронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, харронийлар (юлдузга топинувчилар), қибтийлар, христианлар, яхудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг вақт ўлчовлари, йил хисоблари, хайитлари ва муқаддас кунларини ижтимоий-тарихий, маданий ва маърифий жихатдан анча чуқур ўрганган. Бу инсоният тарихини бевосита фалсафий ўрганиш, мантиқий хулосалар чиқаришга асос бўлган.
Берунийнинг тарих фалсафаси айни ана шу турли халқлар, мамлакатлар, минтақаларда мавжуд турмуш тарзи орқали ривожланиш омиллари, тараққиёт йўналишларини ўрганади ва тегишли хулосалар чиқаради. Бу бевосита антропология, антропогенез, демография ва этнография билан боғлиқ бўлган қомусий тадқиқот усулини тақозо этади.
Беруний қадимги халқлар тарихи, уларнинг маънавий-маданий ёдгорликлари, ижтимоий-ахлоқий қарашлари хусусидаги ушбу асарини қандай мақсадда ёзганини қуйидагича ифода этади: «Адиблардан бири мендан (турли) халқлар хақидаги тарихлар, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилоф сабаблари машхур байрамлар, (хар хил) вақтлар ва юмушлар учун белгиланган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилиб, баъзиси амал қилмайдиган бошқа (маросимлар) хақида сўради ва мени имкон борича уларни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фахмлайдиган, (турли) китобларни ахтариш ва шу китоб эгаларини суриштиришга эхтиёж қолмайдиган (бир асар ёзишга) даъват этди»21.
Беруний ана шундай мураккаб ва ўта маъсулиятли вазифани зиммасига олган эди. Маълумки, биринчи уйғониш даври бўлган айни Беруний яшаган давр олам ва одам, инсон ва табиат ўртасидаги қарашларда жиддий тарзда қарама-қаршиликлар юзага келган, турли диний эътиқодлар ва тушунчалар бир-бирини инкор қилиб, бир-бирини рад этаётган, дунёвий фанлар эса катта куч-қудрат билан тараққиёт йўлига чиқиб олган бир даврда энг тўғри ва энг мақбул йўлдан бориш илмда анча мураккаб ва, хатто, хатарли эди. Беруний инсоният тарихига, халқларнинг келиб чиқиши, уларнинг ўзига хослиги ва умумийлиги муаммоларини ўрганишда том маънода ўзига хос ёндошди. Жумладан, у «Ривоятларни давримизга энг яқини ва энг машхурини, сўнгра яқинроқ ва машхурроғини бирин-кетин олиб боришимиз лозим, уларни ўз арбобларидан қабул қилиб, тузатиш мумкин бўлганини тузатамиз, бошқаларини ўз холича қолдирамиз. Шунда биз келтирган ривоятлар хақиқатни қидирувчи ва хикматни сезувчининг улардан бошқа ривоятлар устида иш юргизишига ёрдамчи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиш учун йўловчи бўлади»22, - деган эди. Берунийнинг подшохлар, пайғамбарлар (сохта пайғамбарлар), машхур шахслар, турли халқлар, хилма-хил диний қарашлар тарихини ўрганиш жараёнида уларга бевосита халқлар маданияти, турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари, диний эътиқодлари орқали бахо берадики, бу ўз даврининг жуда катта ва кенг миқёсдаги қомусий тадқиқот мақомига эгалигини кўрсатади.
Беруний тарихни фалсафий идрок этиш, инсоннинг келиб чиқиши, унинг гавда тузилиши ва тилларнинг турлича бўлиши, қиёфалар, юз кўриниши ва тана тузилиши, ранги хақидаги илк ибтиодий қарашларни кескин рад этади. Жахон фанида биринчи маротаба инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунёвий фан нуқтаи назаридан тадқиқ этади. Турли афсоналар, асотирлар ва ривоятларни четга суриб, муаммони илмий тадқиқ этиш йўлидан боради. Жумладан у «(одамлар) тузилишларининг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув, хаво ва Ернинг, (одам) яшайдиган жойларнинг турличалигидан хамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гурухларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг хар бирида турли хохишларни ифодалаш учун (зарур) бўлган сўзларга эхтиёж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан халиги иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган»23, дейди.
Кўриниб турибдики, Беруний қарашларига кўра инсон танасининг ранги, суврати ва сийрати (тафаккур тарзи), шакли ва мазмуни, хуллас феъл-атвори ва маънавий қарашлари бевосита табиий мухит орқали шаклланади ва ривожланади. Тупроқ, сув, хаво ва ернинг, умуман олганда табиий иқлимнинг инсон ривожланишидаги ўрни ва роли алохида ахамиятга эга. Зотан, худди ана шу табиий мухит, географик шароит халқлар, миллатлар шаклланишининг мухим асоси сифатида рол ўйнайди. Турли минтақаларда яшайдиган халқлар ва, хатто, бир мамлакатнинг турли вилоятларида яшаётган бир миллатга мансуб одамларнинг ташқи қиёфаси, феъл-атвори, сўзлашуви, тили, талаффузи ва муносабатларида турли хиллик мавжудлигини бугунги кунда хам яққол кўришимиз мумкин.
Беруний тилларнинг турлича бўлиши сабаблари хақида фикр юритар экан, инсоният рухиятининг, рухий оламининг нақадар мураккаб эканлигини чуқур англайди. Муносабат билдириш, хохиш-истакларни ифодалаш учун сўзга эхтиёж туғилганлигини ишонарли тарзда баён этади ва инсон феъл-атворининг шаклланиши жараёнини аниқ тасаввур этиб, маълум предметларни қандайдир ном билан аташ, қайсидир маънони англатадиган иборалар аста-секин кўпайиб, улар ёдда сақланиб, такрорланиши натижасида маълум миллатга мансуб тил шаклланиши, сўзларнинг тартибга тушиши жараёнларини аниқ тасаввур этади ва ёрқин хамда тушунарли тарзда ифодалайди. Бу инсоннинг этногенезиси, унинг келиб чиқиш жараёнлари, турли минтақаларда турли тилларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишидан тортиб, яхлит инсоният ижтимоий-тарихий ва маданий тараққиёти мохиятини англашгача бўлган кенг миқёсли илмий-назарий тадқиқот мавқеини эгаллайди.
Беруний ўзигача бўлган инсоният тарихини тадқиқ этар экан, «Мен уларнинг ўзимгача етиб келган гапларини хикоя қиламан. Кучим етганча бузулганларини тузатишга, ёлғонларни бекор қилишга, ростни аниқлашга уринаман»24, - дейди.
Шарқона камтарлик билан айтилган ушбу фикрдан кўриниб турибдики, Беруний инсоният тарихини жуда чуқур ўрганиш билан бирга уни турли афсоналардан, ривоятлардан тозалаб, реал тарихий жараёнга реал ва илмий ёндошиш тамойилларини илгари суради. Тарихни фалсафий тадқиқ этиш тамойили шуни тақозо этадики, у илмий тушунчалар, турли манбалар ва тарихий далилларни тўғридан-тўғри қабул қилмайди. Уларнинг хар бирига тафаккур орқали ёндошиб, тарих хақиқатини тиклаш билан бирга воқеа-ходисаларнинг мантиқий ривожи орқали тарих мохиятини, мазмунини ва яхлит фалсафасини вужудга келтиради.
Фаннинг ана шундай ўзига хос қонуниятларидан келиб чиқиб Беруний ўз фикрини давом эттиради: “сўнгра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлаштирадиган, ёмон ахлоқдан, хақиқатни кўришга қўймайдиган омиллардан ўзини тозалангандан кейин уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан билинади»25. Ана шу холатнинг ўзи илмий билиш жараёнининг шунчаки тасаввурлар холатидан мантиқий англаш, фалсафий фикр юритиш босқичига кўтаради. Натижада хар бир воқелик атрофида шунчаки тарихий ходиса сифатида эмас, балки у жамият, кишилик хаёти мохияти билан боғлиқ бўлган жуда катта ижтимоий, маънавий-ахлоқий воқелик эканлигини англаш мумкин бўлади.
Беруний тарихий манбалар устида ишлар экан, у хар бир манбага мутлақ хақиқат сифатида қарамайди. Хақиқат ичидан хақиқат излайди ва шу йўл билан тарих хақиқатини тиклашга интилади. Натижада биз «то уларнинг барчасини билиш вақти келгунича баён этишдан тўхтадик, чунки шубхани аниқ ва номаълумини маълумга қўшиш биз юрган йўлга лойиқ эмас»26, - деган қатъий хулосага келади. Унинг тасаввурича хар қандай тарихий асар хеч кимда шубха уйғотмаслиги, у мутлоқ хақиқатга таянмоғи лозим.
Атоқли олим Омонулла Файзуллаевнинг хулосаларига кўра Беруний ўз даврининг прагматистларига қарши кескин курашди. Чунки улар ўзларига ёққан нарсага мутлақ хақиқат деб қарашар эди. Фақат унигина химоя қилардилар ва эътиқодларга қарши бўлган хар қандай рост ва асосли далилларни рад этардилар27. Илмий ва тарихий хақиқат эса мумкин қадар холисликни, қиёсий тахлил, таққослаш орқали аниқланадиган хулосаларни тақозо этади. Фақат холисликгина тарихий тараққиёт ва ижтимоий хаёт мохиятини очиши, унга реал бахо бериб ва бир бутунлигича тиклаши мумкин.
Беруний тарихий жараён тахлилига киришар экан, уни фалсафий мушохада этади, ундан мохият излайди ва натижада мантиқий хулосалар чиқаришга эришади. У инсон оламининг бетакрорлиги, ранг-баранглиги, хар бир индивид ўзича бир дунё эканлиги тарихий жараён ва ижтимоий тузум эса инсон манфаатларининг реал кўриниши деган фикрга келади. У маълум бир халқлар ва мамлакатлар тарихини ўрганар экан, яхлит инсоният тарихини бутун мохияти билан ўрганиш, тадқиқ этиш ва у хақдаги сўнгги хулосаларни айтиш мумкин эмас, деган ғояни илгари суради ва натижада «давримизга энг яқин ва машхур ривоятларидан бошлаб, борган сари нарига, объектга яқинлашиб борилади ва йўл-йўлакай тузатилиб кетилади», - деган хулосага келиб, фикрини давом эттиради: «...Халқларнинг бир бирига (тегишли) хабарларни аниқлаб билишга бир инсон умри кифоя қилмайди-ю, хамма халқлар (хақидаги) хабарларни билишга қандай кифоя этсин. Бу мумкин эмас»28.
Беруний ана шу қарашлари билан инсоният тарихи инсон тафаккурининг махсули эканлигини, бу тафаккур чексиз, унинг барча қирралари ва йўналишларини, манфаатлари ва мохиятини тўлақонли англаш анча мураккаб эканлигини таъминлайди. Демак, тарих хақидаги хар қандай фикр нисбий ва чекланган. Фақат тарихшуносликкина, фангина вақт нуқтаи назардан чекланган бўлса-да, мохият ва мазмун жихатидан чексиздир.
Беруний халқлар тарихини, уларнинг турмуш тарзи ва хаёт анъаналарини ўрганар экан, хар қандай манбага алохида эътибор билан қарайди. Уларни чоғиштириш йўлидан боради. Тарихий муддатлар, даврлар қиёсий тарзда ўрганилиб, хар томонлама мукаммал ва асосли далилларни тўплайди. Унинг ўзига хос катта ютуқларидан бири шундаки, хар бир тарихий воқеликка турдош фанлар имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга харакат қилади. Шунинг учун хам унинг маълум бир халқ тарихи ёки ўтмишнинг маълум бир даври хақидаги хулосалари ва тахлил усуллари баъзан юксак бадиий нафосат, сўз санъатининг ноёб кўриниши даражасига кўтарилса, айрим жойларда мантиқий тафаккур, воқеалар мохиятига чуқур кириб бориш, уларнинг таг-заминига етиб бориш ва фалсафий мушохада юритиш устиворлик қилади.
Айрим холатларда бир воқелик атрофида фикр юритар экан, мунажжимлар қарашлари, асотирлар, афсоналар ва ривоятлар устиворлигини рад этиб, астрологик қарашларни инкор қилади. Осмон жисмларининг айланиши, Ер, қуёш системаси, ой ва юлдузлар харакатининг аниқ мароми бундай ривоят ва афсоналарни рад этишини таъкидлайди. Натижада унинг тарихий тадқиқотлари математик хисоб-китоблар, ўлчовлар, табиат ва яхлит олам қонунияти, геометрик аниқликлар орқали йирик фалсафий умумлашмалар ва мантиқий хулосаларнинг бетакрор кўринишларига олиб келади.
Берунийнинг тарих фалсафасида антропогенез – инсон ва унинг келиб чиқиши, ривожланиш жараёнлари, антропософия – инсоннинг хис-туйғулари, хис этиш имкониятлари ва таъсирланиш холатлари юқори даражада ривожланган мистик таълимот йўналиши билан уйғун холда олиб борилади. Ана шундай холатлардан келиб чиққан қарашларда, инсон хаёти кишилик жамиятининг маркази, барча мавжудот ва борлиқ оламнинг бирламчи ва бош мохияти даражасига кўтарилади. Демак бундай қарашларда антропоцентристик йўналиш устиворлик қилади. Умуман олганда, Берунийнинг оламни тадқиқ этиш, уни ўрганиш, инсон ва кишилик жамияти мохиятини илмий-назарий тадқиқ этишда ўз даврига хос бўлган илохий ва дунёвий қарашлар уйғунлигини кўриш мумкин.
Тарих Беруний учун фикр ва тафаккур манбаи. У хар доим турли фанларнинг ўз қонуниятлари доирасида ўзаро таъсири, ўзаро узвийлиги ва уйғунлигининг ноёб қирраларини кашф этади. Натижада тарих хақидаги тасаввур хохлаган фан тадқиқотчиси учун мухим манба бўлиб хизмат қилади. Дейлик астроном ўзи учун, математик ўз қарашларига мансуб, этнограф ё антрополог инсоннинг вужудга келиши ва шаклланиши, кишилик жамияти қонуниятлари ва тажрибалари хақидаги асосли илмий хулосаларга эга бўлади. Берунийнинг қомусий билим имкониятлари ва қирралари ана шу тарзда вужудга келади.
Беруний тарихий тадқиқотни бошқа турдош фанлар билан боғлиқ холда олиб борганлиги, турли фанларнинг предмети ва ўзига хос тадқиқот йўналишлари орқали тарихга ёндошганлиги хақида гапирар экан, у қуйидаги хулосага келади: «Мақсад гапни чўзиш эмас, балки ўқувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир нарсага қарайвериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Ўқувчи фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмай бошқаси бошланади, ва у киши «хар бир янги нарсада ўзига яраша лаззат бор» дейилгандек уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди. Бир хил нарса чарчатади, хотирага малол келтиради»29.
Балки шундайдир. Балки Беруний Шарқона такаллуф билан, «зериктирмаслик», «малол келтирмаслик», «ўқувчига енгиллик яратиш» орқали ўзининг нихоятда кенг ва серқирра фаолиятига камтарлик билан бахо бергандир. Балки ўша давр тафаккур чегаралари доирасида илмий тадқиқотга ёндошиш ва усуллари хақидаги тасаввурларидир. Бироқ бугунги фан тараққиёти ютуқлари нуқтаи назаридан қараганда тарихга тарих сифатидагина қараш камлик қилмоқда ва Беруний тажрибасига, унинг тарихни тахлил этиш усулига эхтиёж сезилмоқда. Тарих том маънодаги инсон ва унинг тафаккури хақидаги фанга айланмоқда. Демак хар қандай тарихий тадқиқот, хар қандай ўтмиш воқеликлари фақат тарихга ёндошиш орқали мохиятини очмайди. Унга фалсафа, мантиқ, социология, этнография, антропология, астрономия ва хатто бугунги кун фанининг ноёб ютуғи бўлган ген инженерлиги, математика, физика ва бошқа табиий фанларнинг ижтимоий йўналишлари орқали ёндошишни хам тақозо этади.
Беруний подшоликлар тарихи орқали ўтмишни даврлаштириш тамойилидан борар экан, ўз даврининг подшолари, саналари, исмлари, хукмронлик муддатлари ва уларнинг ахволлари хақидаги хабарлар хар хил, турли муаллифлар томонидан турлича баён этилганлигини кўрсатади. Бунда у хар қайси муаллиф ўз қарашлари, шахсий манфаатлари ва маълум подшохга бўлган муносабатларидан келиб чиқиб ёндошганлигини айтади. Натижада манфаатлар устиворлиги, қарашларнинг хусусийлиги, ёқтирганини мақташ, ёқтирмаганидан камчилик излаш холатлари юзага келар экан, бу тарих хақиқатини бузади, фанни чалғитади. Ана шу жиддий ва принципиал масалалардан келиб чиқиб, фандаги ихтилофларни бирма-бир солиштириб ўрганар экан, Беруний қарашларини ва мавжуд ихтилофларни атоқли олим Омонулла Файзуллаев қуйидагиларга бўлади:
I .Муаллифларда гохо ихтилофлар учраб туради: 1. Ардашердан Яздижаргача ўтган давр тўрт хил берилган. 2. Искандардан Яздижаргача бўлган давр хақида хам ихтилоф бор. Фарқ, масалан 253, 125 йилгача етади. 3. Мусо ибн Исо Эрон подшохларининг хукмронлик муддатларини орттириб юборган.
II. Диний китоблардаги ихтилоф: 1. тавротнинг 3 нусхасида Бани Исроилнинг Мисрга кириши хақида 3 хил муддат кўрсатилади. 2. тавротнинг хар хил нусхаларида одам «пайдо» бўлган вақт хар хил кўрсатилган. Фарқ 349 йилдан 582 йилгача. 3. Динлар орасидаги келишмовчилик. Беруний пайғамбарлар тарихини текширувчи сифатида хар хил динларнинг тарих хақидаги даъволарига оид шубхаларни, динларнинг бир-бирларини айблашларини, хисобдаги ихтилофни кўрсатиб берди.
III. Ихтилофни топиш ва тузатиш: 1. Беруний подшохларнинг подшохлик даврлари хақидаги тарихчилар гапларининг ихтилофини хисоб йўли билан топади. 2. Искандардан кейинги давр хақидаги ихтилофни тузатишни Беруний ўз зиммасига олади ва уни бажаради.
IV. Ихтилофга сабаб: 1. Тарихда ўхшаш номлар аралаштирилиб юборилган. Масалан, эронликлар ўхшаш номларни адаштириб юборганликлари сабабли Ардашер билан Яздижард орасидаги 676 йиллик даврни кўрсатмаганлар. 2. Ашконийлар даврида халқ Искандар туфайли нотинч эди. Шу туфайли улар тарихларда ғофил бўлдилар. 3. Муаллифлар Эрон подшохларини уларнинг Бобилдаги амалдорлари билан қўшиб баён этганлар.
V.Тарихшуноснинг хаққонийлиги. Моний ёлғонни харом деб эътиқод қилувчилардан бўлиб, тарихни бузиб кўрсатишга унинг эхтиёжи хам бўлмаган деб ростгўй тарихшуносларни мақтайди Беруний30.
Ана шу тарзда Беруний турли мунозарали, қарама-қарши қарашларга аниқликлар киритиш, кузатиш ва умумлаштириш, зиддиятлар, табиий ходисалардаги ривожланиш қонуниятлари атрофида фикр юритади. Биринчи инсон хақидаги афсоналар, даврий ходисалар, табиат воқеликлари, урф-одатлар, расм-русумларни хар томонлама жиддий ўрганади. Натижада хар бир минтақа халқларининг ўзига хос хаёт тарзи орқали ўзига хос тарих яратаётганини исботлайди.
Беруний унинг кишилик жамияти хақидаги қарашларида кишилик жамиятининг илмий-назарий қонуниятлари яратилади. Жумладан, жамиятнинг маънавий қиёфаси ва маданий даражаси бевосита яхши ва ёмон одамлар кўплиги ё озлиги билан белгиланишини таъкидлайди. Натижада эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик инсонга хос хусусият эканлигидан келиб чиқиб, «фахрланиш – хақиқатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш, илму-хикматни эгаллаш ва имконият борича мавжуд (нопокликлардан тозаланишдир). Кимда шундай сифатлар топилса, хукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, хукм унинг зарарига бўлади»31 деган хулосага келади.
Беруний тарихни ўрганиш, тадқиқ этиш ва хулосалар чиқариш тамойилларини тавсия этар экан, уни даврларга бўлиш, хар бир даврнинг ўзига хос жихатларини аниқлаш ва ана шу усул орқалигина ижтимоий хаётга, кишилик жамиятига тегишли ва асосли бахо бериш мумкин бўлишини таъкидлайди. Бошқача қилиб айтганда, тарихга таъриф беради, уни фан мақомига олиб чиқади ва илк назарий асосларини яратади. Жумладан, у «бирор ўтиб кетган йилнинг аввалидан хисобга олинадиган маълум бир муддатга тарих дейилади. Ўша йилда турли аломатлар ва далиллар билан (қандайдир) пайғамбар дунёга келган ёки қудратли, шаъни улуғ бир подшо бош кўтарган, ёки хароб қилувчи умумий тўфон, зилзила ва халокатли ер ютиш, халок этувчи вабо ва қаттиқ қахатчилик натижасида бирор миллат халокатга учраган, ёки давлат ва хукумдорлик бир хонадондан бошқасига ўтган, ёки бирор дин иккинчисига алмашган, ёки осмон ходисаларидан ва ернинг машхур аломатларидан бирон мухим нарса юз берган бўлиши керак, булар узоқ асрлар ва кўп замонларсиз пайдо бўлмайди. Бундай ходисалар орқали маълум вақтлар, тарихлар аниқланади, дунё ва динга оид барча (ишлар)да бунга эхтиёж сезилади»32, дейди.
Беруний ана шу тарзда турли табиий офатлар ёки жиддий ўзгаришлар, подшоликларнинг ўзгарганлиги ва бошқа табиий ходисалар юз берган даврларнинг бошидан охиригача бўлган қисмини тарихий давр деб тушунади ва ана шу даврни тадқиқот объектига айлантиради. Тарихни ўрганишга бундай ёндошув, шубхасиз, фан методологияси ва тадқиқот предметининг мухим унсурларидан бири хисобланади. Зотан, янги тарихни, бутун инсоният ўтмишини алохида-алохида халқлар, мамлакатлар, миллатлар ва даврларга бўлиб ўрганмаса, ўтмиш қатларини очиш анча о¼ир ва самарасиз кечади..
Ана шу хулосалардан келиб чиқиб Беруний инсоният тарихини яхлит холда ўрганиш учун, энг аввало, хар бир халқ, мамлакат ёки минтақа тарихини ўрганиш зарурлигини уқтиради. Чунки хар бир халқ ўз феъл-атворига, ўз миллий хусусиятларига, дунёқарашлар тизимига, оламни англаш, тушуниш, идрок этиш имкониятига ва усулига эга. Ана шу имконият хар бир халқ тарихининг асосидир. Беруний ушбу илмий хақиқат нуқтаи назаридан тарихга ёндошади ва натижада «барча мамлакатларга тарқалган халқлардан хар бирининг алохида тарихи бор, унинг подшохлари, пайғамбарлари, давлатлари ёки мен юқорида айтган ходисаларнинг биридан хисоблайди. Шу тарих ёрдами билан муомала ишларида хамда вақтларни билиш хусусида керакли (муддатларни) белгилайди ва бу тарих уларни бошқа халқлардан ажратади»33, - деган хулосага келади.
Тарихий манбани ўрганиш, унинг асосли ё асосли эмаслигини аниқлаш тарихий тадқиқот учун алохида масъулиятли жараёндир. Чунки тарихий манба яратганлар, турли хужжатларни битганлар ёки тўплаганлар ўз манфаатлари доирасида, ўз мақсадлари ва қизиқишлари чегарасида далил тўплайдилар. Барча инсонга хос бўлган бундай иллат, жумладан, тарихчиларни хам истисно этмайди. Ана шу холатни назарда тутган Беруний «хабар хабарчилар сабабли рост ва ёлғон тусини олади», дейди34.
Тарих хақиқатини тиклаш, тарихий тафаккур ва тарих хақидаги маълумотларни эгаллаш Шарқ тарих фалсафасида аниқ меъёрларга эга ва бу меъёрлар бевосита хар бир воқеликка холис ёндошиб, асосли хулосалар чиқаришни талаб қилади. Беруний ўз даврида кўпдан-кўп нохолис, турли манфаатларга йўналтирилган хулосаларни, тарихий жараёнга ўз шахсий манфаатлари орқали бахо беришдек сохта ва ғайриилмий манбаларга кўп учраган, шекилли, у «биров ўзи севадиган бир табақага миннатдорчилик бирдирмоқчи бўлиб, ёки ёмон кўрган бир синфни хафа қилмоқчи бўлиб, улар тўғрисида ёлғон хабар тарқатади. У бу хабарни ё дўстлик ё душманлик натижасида тарқатган бўлади», дейди35.
Баъзан шундай бўладики, тарихий манба юзаки, хавойи, аниқ илмий асосга ва хаётий воқеликка эга бўлмайди. Улар мавжуд жамият ижтимоий мохиятини ўзида ифода эта олмайди. Хар қандай ютуқ инсоният тафаккурининг буюк мўъжизаси сифатида кишилик хаётини қачон, қандай шаклда, қандай мақсадда ижобий томонга буриб юборганини, ёки аксинча салбий қарашлар ва ғоялар қайси жихатлари билан, қандай шаклда жамият тараққиётини таназзулга олиб борганини батафсил очиб беролмайди, қуруқ маълумотнома вазифасини бажаради, холос. Тарихчи бундай манбалардан етарли маълумот ололмайди ва натижада тегишли давр мохиятини бутун кўлами билан тадқиқ қилолмайди. Буни «ожиз асосларга эга бўлган ғоялар, фан ва сохалар ожиз натижаларни келтириб чиқаради. Улардан келиб чиқувчи хулосалар хақиқий илмларга нисабатан чалкашдир»36, деб бахолайди Беруний.
Ахмад Заки Валидий Тўғон Беруний тарих фалсафасини ўрганар экан унинг ўзига хос жихатларини алохида таъкидлайди. Жумладан, Беруний тарихий ходисалар ўз даврига хос турли динларга мансуб шахслар қарашларининг инъикоси, ижтимиой хаёт унинг кўзгуси сифатида талқин этилади. Инсоннинг хаётий эхтиёжлари, яшашга интилишлари, турмуш муаммоларини хал этишда ақлни ишлатиш, ақл орқали оғирни енгил қилиш, мехнат унумдорлигини ва хаёт фаровонлигини таъминлашда ақл кучидан фойдаланиш зарурий эхтиёж эканлигини алохида таъкидлайди.
Беруний худди ана шу қарашлари билан ўзининг иқтисодий-ижтимоий муаммоларни хал этиш орқали тафаккур ва табиат қонуниятларига тегишли бўлган фанларнинг ривожланишига асос солди деган ғояни илгари суради. Натижада тиббиёт, мусиқа, мантиқ, тил, адабиёт ва санъат билан бирга табиат хақидаги аниқ фанлар юзага келди ва бу ўз даврида қандайдир фанлараро интеграциянинг вужудга келишига хизмат қилди.
Ахмад Заки Валидий Тўғон Беруний фалсафасини ўрганар экан, унинг хулосаларига кўра «Ер куррасининг хаёти каби, башариятнинг хам келиб чиқиш манбааси аниқланмаган тарихдан олдинги хаёти мавжуддир. Ер куррасининг хаёти муқаддас китоблар билан боғлиқ эмас, Ер қобиғи қатламларида вужудга келувчи ўзгаришларни тадқиқ этиш билан билиб олинади. Биз бу қобиқ ва қатламлар устидаги тошлар ва тупроқларни тадқиқ этиб, жуда қадим замонларда уларнинг эритилган маъдан (менэрал) холида, харорат таъсири билан турли шакллар олганликларини, сўнгра совуб борганликларини исботлаш йўлидан бориб тупроқ юзасидаги ўзгаришларни жарлар ва қулаб қўпорилаётган жойларда учратадиганимиз аломатларини ўрганиб, инсоннинг маданий хаётидаги инқилобларини хам эски, обод ўлкаларнинг харобаларини тадқиқ этиб исботлаймиз»37, деган ғояларига жиддий эътибор беради. Бу билан Беруний тарихни ўрганишда геология, минэралогия, археология фанларининг ўлчовлари ва ютуқларидан фойдаланиш зарур деган фикрни илгари суради. Аниқроғи, айни ана шу фанлар тариққиётига хам мухим қисса қўшади, уларнинг янгидан-янги қирраларини кашф этади ва натижада у «Ер юзидаги табиий жараёнларнинг ўзгаришида иссиқ ерлар совуб, ёхуд аксинча, совуқ ерлар иссиқ бўлиб алмашиниб турган, инсонлар хам ана шунга мос равишда ўз яшаш жойларини ўзгартириб турганлар ва кўчманчилик хам қилганлар»38, деган хулосани илгари суради.
Бу табиий жараён. Инсон яшаш учун ўзига қулай шароит ва имконият қидиради. Бу, айниқса, ибтидоий даврга хос хусусият. Бироқ масаланинг яна бошқа бир жихати хам борки, айни ана шу табиий жараёнлар – атмосфэранинг иссиқлашуви ёки совуқлашуви оқибатида табиий шароит таъсирида одам феъл-атвори шаклланади. Турмуш тарзи, хаётга интилишлари, яшаш учун кураш усуллари ва тажрибалари ошиб боради. Ана шу холат инсон характерининг табиий равишда ўзгаришига, маълум бир гурухлар, қабилалар ва халқларнинг ўзига хос турмуш тарзи, анъаналари ва маданиятининг шаклланишига асос бўлади. Беруний тарих фалсафасининг мохияти худди ана шу фалсафий мантиқ билан белгиланадики, буни Ахмад Заки Валидий Тўғон жуда чуқур тушунади ва талқин этади.
Ахмад Заки Валидий қомусий олим Абу Райхон Берунийнинг тарих фалсафасини тадқиқ этар экан, уни буюк идеалист сифатида кўради ва инсоният хаётида ахлоқий меъёрлар хамда маънавий тамойилларни олий даражадаги қадрият мақомига эга деб тушунади ва Берунийнинг қуйидаги фикрини мамнуният билан келтиради: «Тарихда хақиқатни аниқлаб берадиган йўл ақлий далиллар (ал-истидлол би-л-маъқулот) ва кўриб хис этадиган нарсалар билан қиёслашдир. Аммо тарихнинг илк даврларига оид маълумотлар кўпинча миллатларнинг диний ривоятларидан бошқа нарсага таянмагунча иш чатоқлашавэради (чалкашавэради). Шу каби қоришиқ холларда ривоятлар ва қарашларни муқояса қилиш ва бу ишда кўзларга хақиқатни кўришни ман этувчи эхтиёжлардан, таассублар, шовинизм, хиссиётга берилиб кетиш, эгоизм каби кўзни кўр қилиб қўйювчи нарсалардан ўзини тоза тутиш (оқлаш) биринчи шартдир. Гарчи бу йўл оғир бир йўлдир, чунки хабарлар ва ривоятлар уйдирма (аботил) билан қоришиб бўлганидек, уларнинг бир қанчаси табиий ахволга уйғун ва имконият ташқарисида намоён бўлишлигидан улар орасидан хақиқатни ёлғондан ажратиб олиш кўп мушкул бўлади. Шу билан биргаликда хақиқатга эришмоқ учун ягона йўл мен кўрсатган йўл (яъни ақл, муқояса ва бетараф танқид йўли)дир. Шу юзасидан ва бир инсон умри ривожланган миллатларнинг эмас, алохида олинган бир миллатнинг тарихини айни (яъни айтиб ўтилган танқид усулида) тарзда тахқиқ этиш (аниқлаб олиш) ва химоя қилиш учун кифоя қилмаслиги учун, биз фақатгина ходисаларнинг ўзимизга энг яқин ва аниқ бўлганларини қўлга оламиз ва уларни хам (салохият сохиблари ва эътимодга лойиқ) арбоблардан сўраб назорат этмоғимиз, ундан орқада қолганларини юзаки холда қолдирмаслигимиз талаб этилади»39.
Беруний фалсафасига кўра хар қандай тарихий жараён инсон ақл-идрокининг махсулидир. Хар қандай киши ўз ақл-идроки доирасидагина фаолият юритади ва турмуш тарзини унинг чегарасида йўлга қўяди. Хар бир кишига хос бўлган бундай холат яхлит бўлганда умумий жамият маънавий қиёфасини, интеллектуал даражасини белгилайди. Шунинг учун хам Беруний “Авом халқнинг табиати сезги орқали англаниладиган нарсалар билан чекланиб, асосдан келиб чиқадиган шахобчаларга қаноат қилади, асоснинг текширилишини истамайди”40... Чунки «билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади»41, - дейди.
Бу бир томондан маърифат, маданият инсон учун қай даражада зарур бўлса, жамият учун хам шу даражада эхтёж эканлигини кўрсатади. Натижада шундай хақиқат юзага келадики, авом халқ билимдан бегона. У ўз ақл-идроки даражасида хурофот ва бидъатга кенг имконият яратган жамият қурса, маърифатли одамлар тараққиётнинг янги чўққиларини эгаллаган холда кишилик жамияти ривожланишининг кутилмаган қирраларини кашф этадилар. Зотан, маърифатли жамиятни маърифатли халқ яратади. Жохиллик хукумрон бўлган жамиятда эса жахолат, бидъат, хурофот авж олади. Халқ ва миллат қисмати бахти қароликка, хору-зорликка махкум этилади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда “фикрга қарши – фикр, ғояга қарши-ғоя, жахолатга қарши маърифат” деган шиорнинг бутун мохияти, ижтимоий-маънавий қадрияти кўзга яққол ташланади.

Download 74,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish