Асинхрон триггерлар 2 та киришга эга. S (ct)-ўрнатиш ва R(eset)- бош холатга келтириш. 2 та чиқишга: тўғри-Q ва инверсияли-Q . Триггер олдинги Х холатдан чиқишда-0-холатга,-S-га ноль берилганда ва -R-га 1 берилганда, -S-га1, Rга ноль берилса у -1-холатга ўтади. Агар S=R=0 бўлса триггер эски холатини сақлаб қолади. S=R=1 комбинациясида холатлар ноаниқ бўлади. Юқорида келтирилганларга асосланиб холатлар жадвалини хосил қиламиз.
Q ва Х ихтиёрий қийматларни қабул қилади, лекин -Q-бир оралиқда ўзгармасдир. D нинг қиймати минимизация асосида аниқланади. Q ва X нинг хар хил қийматларида, албатта учта кириш S,R ва Qt жорий холат бўлганлиги учун 8 та холат бўлади. Чиқишларнинг кейинги холатини жорий холатдан ажратувчи вақтинчалик ушлаб турувчи dt сигнал мавжуд. 35-расмда Q(t+dt) функция учун Карно картаси келтирилган
Q(t+dt) = S + ~R*Qt = ~(~S * ~(~R*Q)).
Бу тенгликка 35-расм ўнгда келтирилган схема мос келади. Qt dt ва (t+dt) сигналлари чиқиш сигналлари бўлганлиги учун уларни бирлаштирамиз. Триггернинг тўлиқ кўриниши ва шартли белгилари қуйидаги кўринишда бўлади.
Нуқталар билан чегараланган қисм В учун тегишлидир, яъни RS триггернинг инверсияли киришлари, А хамма расм учун ёки RS триггер тўғри чиқиш учун.
Агар тўғри киришли триггер учун киришларига R=S=1 берилса, у холда 2 та чиқиши Q ва -Q хам -1- га ўрнатилади. Шунинг учун бу режимни тақиқлаган холат деб юритилади. Қўшимча "ВА" элементини ишлатиб бу холатдан чиқиш мумкин. 37-расмда RS триггернинг инверсияли киришлари курсатилган. t зд.р вақтдан сўнг 3 рақам билан кўрсатилган ВА-ЭМАС элементидаги ~S=0 берилади, Q чиқиши қайта ёқилади. Ундан сўнг қандайдир вақт ичида ~Q ишга тушади.t 2-to = dt вакт оралигида чиқишида янги қийматлар хосил бўлади. -R = О бўлганда хам шу холат такрорланади, лекин-Q биринчи бўлиб ёнади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки кириш сигналларининг ўзгариши dt вақтдан олдин бажарилиши мумкин эмас.
"Дребезг" схемаси 2та инверсияли киришга эга бўлган RS триггерни қўллаш учун ишлатилади. Дребезг- қайта ёқиши натижасида бир неча бор узилишлар ёки қайта тикланиш айтилади.
to клавиша тушиши билан юқори ва ўрта алоқадагилар таъсири бошланади. t1сигнали келгунча -S ,- R кетма-кетликда 1.1 ва 0,1 қийматини олади, бу эса х.к. режимининг 1 холатига ўрнатилганини билдиради. Бу холда худди талаб қилинганидек Q=1 бошлангич холати ўзгармас қолади. t1...t2 вақт оралигида ўрта контакт "хавода" туриб қолади. t2 вақтда унинг пастки контактга биринчи тегишидаёк триггер -S=1,-R=O га ўтади. t3 вақт лахзасигача бу триггернинг - S, -R киришлари навбат билан 1,О ва 1,1 қийматини олади, бу эса триггернинг ташлаш ва хотира холатига яъни Q=О холатига мос келади. Клавишни қўйиб юборилиши билан (t3 лахзаси) тескари жараён юз беради. Чизманинг ишлаш натижасида чиқиш сигнали импульс холатларидан холис бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |