Ўқув фан дастури- ҳар бир алоҳида фан учун ўқув дастури тузилади. Дастур ўқув режасига асосланади. Фаннинг мақсадидан, ўқув режаси бўйича ажратилган соат ва билим ҳажми унинг тизими мавжуд жамиятнинг ғоявий- сиёсий йўналишини ўзида акс эттирадиган давлат ҳужжатидир.
Ўқув дастурида бир синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда фаннинг мазмуни, мавзу кетма-кетлиги иккинчи мавзу биринчини тўлдириши, изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Ўқув дастурида шу фан бўйича ўқувчиларга берилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар кичик мавзуларда ифодаланиб, мавзу мақсади қисқача изоҳланади.
Фаннинг мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда бобларга бўлинади. Боблар катта-катта мавзуларга, катта мавзулар эса кичик мавзуларга бўлиниб, шу мавзу юзасидаи ўқувчи қанақа билим, кўникма ва малакаларни ўзлашгириши лозим бўлса, унинг мазмуни қисқача ифодаланиб
берилади. Ўқув дастурининг ўзини амал қилиниши керак бўлган принциплари мавжуд,
Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланганлиги.
Мустақил жамиятимиз тарақиётининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳқилинган ҳар бир соҳадаги фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатларда эришилган ютуқлар даражасини илмий асосда акс эттирши лозим.
Дастур илмийлик принципига асосланади.
Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жиҳатдан текширилган, ишончли далиллар, кузатишлар, манбалар ва материаллар асосида киритилади.
Ўқув дастури- аниқ мазмун ва мантиқий ғояларни ўзида акс эттириши лозим.
Дастурда фаннинг мақсад ва вазифалари ундаги билим асослари мисоллар ва масалалар орқали ўргатилади. Акс ҳолда ўргатилаётган билим асосларини назарий жиҳатдан тушуниш қийин бўлади.
Назария билан амалиётнинг бирлиги принципи. Талабалар олган назарий билимларини, амалда қўллай олиши кўникмасини шакллантириш назарда тутилади.
Ўқув дастурини тузишда фаннинг тарихий сабоқлари инобатга олинади.
Вақт ўтиши билан фан оламида янги-янги кашфиётлар, маълум бир илмий қонун-қоидалар пайдо бўлиб, фан такомиллашиб боради. Дастур фаннинг келажакдаги ициқболини ўзида қисқача ифодалайди.
Ўқув дастури давлат томонидан тасдикланган режа асосида бакалавр, магистр, лицей, гимназия, коллежларга алоҳида-алоҳида тузилади. Дарслик.Дарслик ўқув жараёнининг асоси. Дарслик ўқувчининг уйдаги муаллими, ҳар бир фаннинг мазмуни, мақсади, вазифаси дарсликда ёритилади, дарслик, яъни фан объектив борлиқўртасидаги муҳим қонуниятли боғланишларини акс эттиради, дарсликдаги билимлар тизими ўзаро ички, мантиқий боғланишларга эга бўлиб, улар дидактика талабига мувофиқ равишда баён қилинган.Дарслик қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда
яратилади:
Ҳар бир ўқув фани учун яратиладиган дарсликда илмий билимлар тизими ва унинг ҳажми дастур талабларига синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига мос келиши керак.
Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асослари, ғоявий йўналишлари тизимли ва изчил бўлиши талаб қилинади. Улар ҳаётдан олинган, ишонарли бўлиши лозим. Келтирилган факт ва далилларнинг ишончли бўлиши, улар тўғри тахлил, аниқ таъриф этилиши тегишли хулосалар чиқарилиши лозим. Шу ҳолдагина ўқувчилардаги илмий дунёқараш, энг яхши инсоний фазилатлар таркиб топтирилади.
Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак.
Дарсликда мавзу содда, равон тилда ёзилиши, ҳамда тегишли қоида ва таърифлари берилиши керак. Дарслик ичидаги ва муқовасидаги чизилган расмлар ва безатилиши ўқувчининг ёшига мос, фаннинг характерига монанд бўлмоғи зарур.
Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка асосланиши керак.
Мамлакатимизда педагогика илми ҳам, амалиёти ҳам янгиланиб бормоқда. Маълумки, ҳар қандай миллатнинг янгиланиши ёшлар тарбиясидан бошланади.
Педагогика ўқувчиларнинг рухий, жисмоний, генетик ва минтақавий ўзига хосликларини тўлиқҳисобга олгандагина юқори самарадорликка эришиши мумкин.
Ҳозирги даврда яратилаётган дарсликларнинг асосий камчилиги миллатимиз болаларининг психологик ўзига хосликларини, фикрлаш тарзини тўлиқҳисобга олишга эриша олинмаётганида, деб биламиз. Бизнинг мутахассисларимиз дидактик воситалар орқали ўқувчиларга ҳамма гапни айтиб беришга одатланиб қолишган. Ҳолбуки, ўқувчини ўқитиш керак эмас, уни ўзини ўқийдиган ҳолатга олиб келиш лозим. Токи боланинг ўзи изланмас экан, таълимда ютуқа эришиш мумкин эмас. Демак, яратилаётган дидактик воситалар жумбоқли характерга эга бўлиши, ўқувчиларни ўйланишга, изланишга, синаб кўришга даъват қиладиган тарзда тузилиши лозим.
5110700-Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълими билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва талабаларнинг қуйидаги мажбурий фанлар блокларини ўзлаштиришини назарда тутиши зарур:
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий;
математик ва табиий-илмий;
умумкасбий;
ихтисослик;
қўшимча.
Касб фаолияти кўникмаларини эгаллаш учун малака амалиётлари ўтилиши назарда тутилиши шарт.
Ўқув режалар мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда талабалар танлаган фанларни ҳам ўз ичига олиши шарт.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаcи ва фанлар дастурларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув фанларига оид бир қанча масалалар ва муаммолар бўйича мустақил билим олиши назарда тутилиши лозим.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |