Maruza mavzusi;№2; ЁҒлар, уларнинг озиқавий ва биологик қиймати



Download 34,56 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana30.04.2022
Hajmi34,56 Kb.
#598538
1   2
Bog'liq
2- Maruza

Ёғлар (липидлар
 
Органик моддалар ичида энг юқори коллорияга эга бўлган модда- лар 
бўлиб, 1 г ёғ 9,3 кКал энергия беради. Ёғлар фақатгина энергия 
манбаи бўлиб қолмай, улар ҳужайра структурасининг зарурий 
компонентларидан биридир. Айниқса, ҳужайра мембранасининг асосий 
қисмини ёғ ташкил қилади. Ёғлар ҳужайрада физиологик ва биокимёвий 
функцияларни бажаради. Ёғлар организм учун витаминлар ва турли хил 
биоактив моддалар манбаи. Ёғлар организмга турли хил нутриентларни 
сурилишини таъминлайди. Ёғлар ўсимлик ва ҳайвон маҳсулоти ёғларига 
бўлинади. Ёғ таркибидаги ёғ кислоталари катта аҳамиятга эга. Ёғ 
кислоталари ва глицерин ёғ таркибидаги триглицеридларпи ташкил қилади. 
Ундан ташқари ёғ таркибида липоид моддалар бор. Унга фосфо липидлар, 
стирнларт ва ўзга липоид моддалар киради. Ёғ кислоталари 2 га бўлинади: 
тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари. 
Тўйинган ёғ кислоталари пальметин, стеорин, меристин ва бошқалар. 
Асосан ҳайвон ёғида учраб, уларнинг эриш температурасини аниқлайди. 
Уларнинг қаттиқлигига таъсир кўсатади ва бу ёғ кислота лари энергия 
манбаи сифатида фойдаланилади. Рацион таркибида тўйинган ёғ 
кислоталарининг кўп бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, улар 


кўпайган ҳолда ёғ алмашинуви ўзгаради, қондаги холестирин моддаси 
ўзгаради, атеросклироз касаллиги кучаяди, ёғ босиш касаллиги юзага 
келади. Тош йиғилиши касаллиги юзага келади. 
Тўйинмаган ёғ кислоталари 2 га бўлинади: моно ва поли тўйин- 
маган ёғ кислоталари. Моно тўйинмаган ёғ кислотасига мисол қилиб, 
олиен кислотасини кўрсатиш мумкин, у зайтун ёғининг таркибида 69% 
ни, маргаринда 43-47% ни ва сарёғда 23% ни ташкил этади. 
Тўйинмаган ёғ кислоталарининг энг мухумлари ленол, ленолен ва 
арахидон кислоталаридир. Ленол ёғ кислотаси алмаштириб бўлмайдиган ёғ 
кислотасидир. Чунки у организмда синтезланмайди. Тўйинмаган ёғ 
кислотаси етишмаса, организм ўсишдан тўхтайди, тери касалланади, 
капиллярларнинг ўтказиши ўзгаради ва турли патологик касалликлар юзага 
келади. Тўйинмаган ёғ кислоталари организмда гармон лар ни 
синтезланишига асосий восита вазифасини бажаради. 
Тўйинмаган ёғ кислоталари ичида энг катта биологик активликка эга 
бўлган ёғ кислотаси-арахидон кислотасидир. Арахидон кислота 
организмда витамин В
6
нинг иштирокида ленол ёғ кислотасидан ҳосил 
бўлади. Ленол ёғ кислотаси организмда яна бир қанча тўйинмаган ёғ 
кислоталарини синтезланишини таъминлайди. Ленол ёғ кислотаси асосан 
писта ёғининг таркибида учрайди (60%). Арахидон ёғ кислотаси овқат 
маҳсулотларининг таркибида жуда кам миқдорда ташкил топган. Масалан, 
мияда 0,5% , тухумда 0.1% , чўчқа жигарида 0,1% , юракда 0,2% . 
Тўйинмаган ёғ кислоталарини организм учун суткадаги миқдори 
қуйидагича: ленол кислотаси 10 г , минимал миқдори 2- 6 г.
Одатда, тўйинмаган ёғ кислоталарининг миқдори ленол ёғ 
кислотасига нисбатан ҳисобланиб белгиланади. Тўйинмаган ёғ 
кислоталарини 1 суткалик миқдори ленол кислотасига нисбатан қайта 
ҳисобланганда суткалик коллорияни 4-6% ини ташкил қилиши керак. 

Download 34,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish