А гурухига кирувчи витаминлар
Витамин А, А1, А2 лар. Бу витаминлар узун углеводород занжиридан ва унга бириккан поляр гурухлар (-СН3) ҳамда терпен ён халқасидан тузилган.
Витамин А
|
Витамин А1
|
Витамин А2
|
Улар фақат ҳайвонлар ва инсон организмида бўлади, ўсимликларда эса ҳайвон ва кишилар организмида парчаланиб витамин А, А1, А2 ларга айланадиган бирикмалар - провитамин-А - каротинлар сақланади. Каротинлар, айниқса -каротин, сабзи ва қовоқда кўп учрайди.
Витамин А, А1, А2 лар кўриш жараёнида катта роль ўйнайди. Улар асосида кўриш жараёнини намоён этувчи родопсин моддасининг ротинал қисми ҳосил бўлади.
К гурухига кирувчи витаминлар
Витамин К, К1, К2 лар. Витамин К ва унинг гурухига кирувчи витамин К1 ва К2 лар 1,4-нафтохиноннинг ҳосилалари ҳисобланадилар.
Витамин К. - 2-метил-1, 4-нафтогидрохинон-дифосфаттетранатрий
Витамин К1 - 2-метил-3-фитиль-1, 4-нафтохинон:
Витамин К2 - 2-метил-3-фитиль -1, 4-О-ацетилнафтогидрохинон.
Бу витаминлар кўк ўсимликларда учрайди. Улар олий ҳайвонларнинг плазмалари таркибига кириб, қоннинг ивишини тезлатади. Кофакторлар таркибига кириб, ўсимлик фотосинтезини тезлатади. Булардан ташқари Витамин К фосфолаш бўйича оксидлаш жараёнида катта роль ўйнайди ва организмда энергияни сақлашда қатнашади.
Витамин Н (Биотин)
Бу витамин донли ўсимликларда айниқса, сули ўсимлигида кўп учрайди. Биотин витамини ачитқи ва бактериялардан тортиб, токи олий ҳайвонлар ва одамларгача, уларнинг организимларини нормал ҳолатда ўсишига ёрдам беради.
Биотин бирнеча қайтар карбоксилловчи реакцияларда қатнашувчи ферментларнинг кофактори ҳисобланади.
Бу бирикма углеводлар, липидлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг алмашинувида катта роль ўйнайди.
Биотин иштирокида борадиган реакцияларни икки гурухга бўлиш мумкин:
Биринчи гурухга СО2 ни АТФ (фермент-лигазалар) энергияси ҳисоби бўйича аниқлаш:
Бу ерда: А - ацетил-кофермент А, пропионил-кофермент А, пировиноград кислотаси ва бошқа акцепторлар.
Иккинчи гурухга транскарбоксиллаш (карбоксилтрансфераза - ферментлари) реакцияси киради. Бу ҳолатда битта субстрат (Б) ни карбоксиллаш, бир вақтнинг ўзида бошқа бирикма (А-СО2) ни АТФ энергиясини сарфламасдан декарбоксиллашни бориши билан амалга оширилади:
Масалан: Метилмалонил - кофермент А ни пировиноград кислотаси билан таъсирлашуви натижасида пропионил - кофермент А ва шовул сирка кислотаси ҳосил бўлади:
метилмалонил-кофермент А
|
|
пировиноград кислотаси
|
|
пропионил-кофермент А
|
|
шовул сирка кислотаси
|
Биологик системаларда биотин оқсил билан маҳкам боғланган бўлиб, у фақат трипсин ёрдамида ёки кислота иштирокида қайнатилиб гидролизга учратилганда ажралиб чиқиши мумкин.
Биотиннинг карбоксил гурухи оқсил таркибидаги лизин аминокислотасининг -аминогурухи билан амид боғи ҳосил қилиб боғланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |