Ma'ruza matni doc



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99
Bog'liq
zoologiya

Оёқсизлар туркумига 55 га яқин тур киради. Уларнинг таналари 
чувалчангсимон тузилишга эга бўлиб, шакл жиҳатдан ҳалқалиларни эслатади. 
Икки туридан ташқари бошқа ҳамма турлари тупроқ чувалчанглар сингари ерни 
ковлаб ҳаёт кечиради. Бу ерда биз ҳаёт тарзи бир хиллиги сабабли чувалчанглар 
билан оёқсизларнинг ташқи тузилишида ўхшашлик (қонвергенция) ҳодисасини 
гувоҳи бўламиз. 
Оёқсизларнинг энг содда (ўз аждодлари бўлмиш балиқларга ўхшашлик) 
белгиларига териларининг остида суяк тангачаларининг бўлишини эшитиш 
суягини квадрат суяк билан боғланганлигини, юрак бўлмачалари ўртасидаги 
тўсиқни тўла эмаслигини, умуртқалари балиқларникидай амфицел (икки 
томонидан ботиб кирган) бўлиб, хорда сақлаганлигини кўрсатиш мумкин. 
Оёқсизлар фақат иссиқ ўлкаларда – Африкада, Осиё, Марказий ва 
Жанубий Америкада тарқалган. Уларнинг типик вакилларига Цейлон илон 
балиғи ва Америка чувалчангсимони киради. 
Оёқсизлар чувалчанглар, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан 
озиқланади. Сезги органларидан уларда ҳид билиш органлари жуда яхши 
тараққий этган. 
Думсизлар туркуми турларининг сони жиҳатидан биринчи ўринда 
туради. Думсизлар умрининг бир қисмини сувда, иккинчи қисмини қуруқликда 
ўтказувчи амфибиялар орасида энг мукаммал ривожланган ҳайвонлардир. 
Думсизларнинг типик вакиллари бақалар ва қурбақалардир. Қурбақалар 
бақалардан териларининг қўполлиги, терисида ҳид тарқатувчи безларнинг 
кўплиги (сассиқлиги), умрининг кўпчилик қисмини қуруқликда ўтказиши ва 
фақат кўпайиш учун сув ҳавзаларига бориши билан фарқ қилади. Ҳозирги 
вақтда думсизларнинг 1800 дан ортиқ тури маълум бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида 
уларнинг фақат икки тури: бўз ёки яшил қурбақа ва кўл бақаси учрайди. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Экологияси. Амфибиялар пойкилотермли (экзотермли) ҳайвонлар бўлиб, 
таналарининг ҳарорати ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ. Шунинг учун ҳам улар 
муҳит ҳарорати унча юқори бўлмаган, намлик етарли бўлган жойларда 
тарқалган. Бунинг асосий сабаби уларда терини нафас олиш жараёнида асосий 
рол ўйнаши деб тушуниш керак. Тери нам бўлмаса, тери устида юпқа сув 
пардаси бўлмаса у диффуз кислородни қабул қила олмайди. 
Амфибияларнинг тана ҳарорати ташқи муҳит ҳароратидан 2-3
0
С, ҳаво 
қуруқ бўлган жойларда ҳатто 8-9
0
С га паст бўлади. 
Амфибиялар терисининг яна бир хусусияти шундаки, улар шўрлик 
даражаси 1-1,5 фоиздан зиёд бўлган сув ҳавзаларида ҳаёт кечира олмайди. 
Амфибиялар ҳаётида суткалик ва фаслий шаклларнинг бўлишлиги 
ҳарактерлидир. Баъзи амфибиялар (мисол учун қурбақалар) сутка давомида 
фақат тундагина актив бўлиб, кундузлари пана жойларга яшириниб ётади. Сувда 
яшовчи вакилларида суткалик цикл сувнинг ҳарорати билан бевосита боғлиқ. 
Кўпчилик амфибияларда фаслий циклларнинг бўлиши ва уларни ноқулай 
фасллар (куз ва қиш ойлари) да қишки «уйқу»га кетиши сир эмас. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish