Ma'ruza matni doc


 – савол. Уй ҳайвонларининг келиб чиқиши



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
zoologiya

12.6 – савол. Уй ҳайвонларининг келиб чиқиши 
(мустақил). 
Хонаки сут эмизувчилар одамлар томонидан хўжаликда фойдаланиш 
ва бошқа мақсадларда уй шароитига ўргатилган, улардан ўзларига муносиб 
зотлар яратилган. Аммо инсон учун фойдали бўлган ҳамма ҳайвон турлари 
хонакилаштирилмаган. Масалан ҳинд фили қўлга ўргатилган, аммо Африка 
фили ҳанузгача ёввойи ҳолда яшайди.
Қўлга ўргатилган ва хонакилаштирилган ҳайвонларнинг ранги, ҳажми 
ўзгарувчан (отлар ва қорамоллар рангига эътибор беринг). Бундай ўзгарувчанлик 
тарбия ва сунъий танлаш оқибатларидир, табиий шароитда эса уларнинг 
аждодларининг ранги доимий.
Йирик шохли ҳайвонлар ҳозирги пайтда йўқолиб кетган, аммо тарихий 
даврларда Осиё, Европа ва Шимолий Африкада кенг тарқалган ёввойи 
ҳўккиз - тур (Bos primigenius) дан келиб чиққан. Бу эса бундан тахминан 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


эрамиздан 8000 йил олдин бошланган, янги зотларни яратиш эса уч мақсадда -
сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари ва ишчи ҳайвон сифатида фойдаланишга 
қаратилган. Эндиликда МҲД ларида қорамолларнинг 50 га яқин зотлари мавжуд. 
Улардан бир нечтаси Ўзбекистон ҳудудида кенг фойдаланилади.
Қўйларни хонакилаштиришнинг эндиликда 3 та асосий маркази — 
(Европа, Яқин - Шарқ ва Марказий Осиё мавжуд. Энг аввал, эрамиздан 9000 йил 
олдин Осиёда қўлга ёввойи қўй - Осиё муфлони (Odisammon orientalis) 
ўргатилган. Бу қўй ҳанузгача Осиёда, шу жумладан Марказий Осиёнинг 
жанубий қисмида ёввойи ҳолда учрайди. Эндиликда узоқ вақт давомида қўлга 
ўргатиш, чатиштириш ва синчиклаб танлаш натижасида 150 га яқин қўйларнинг 
турли зотлари яратилган, шулардан айримлари Ўзбекистонда кенг тарқалган 
(қоракўл қўйлари ва бошқалар).
Эчкиларнинг қадимги аждодларидан бири ҳозиргача Гималай 
тоғларининг ғарбида, Кашмир, Афғонистон ва Жанубий - Ғарбий Тожикистон 
тоғларида учрайдиган бурама шохли эчкилар (Capra faleoner).
Отлар – хонаки отларнинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, 
чунки уларнинг ёввойи аждодлари бизларгача етиб келмаган. Ўтган асрнинг 
ўрталаригача Россия чўлларида ёввойи отлардан тарпанлар, Польша ва 
Белоруссия ўрмонларида - ўрмон отлари яшаган. Шундай қилиб отларнинг 
ёввойи зотлари аллақачонлар қирилиб кетган.
Отлардан ибтидоий одамлар ов сифатида фойдаланиб келишган. Дастлаб 
қўлга ўргатилган отлар сўйиш мақсадида фойдаланиб келинган, анча кейин эса 
улардан урушда ва овда фойдаланилган, яна кечроқ эса отлар ишчи кучи 
сифатида ишлатилган. Отлардан урушда фойдаланиш тахминан 2000-1000-
(эрамизгача) йилларга тўғри келади. Эрамиздан олдин мингинчи йилларнинг 
иккинчи ярмида туркман ва араб йилқичилиги пайдо бўлган. Ҳозирги пайтда 
отларнинг юздан ортиқ зотлари яратилган. 
Эшаклар отларга нисбатан анча олдин қўлга ўргатилган. Қадимги 
Мисрда эшакларни хонакилаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар фанда 
эрамиздан 6-7 минг йил олдин маълум. У ерда хонакилаштирилган эшаклар 
Палестинга ва қадимги Грецияга ўтган. Хонакилаштирилган эшакларнинг 
ёввойи зоти ҳозиргача яшаб келаётган шимолий Африка ёввойи эшаги (Asinus 
afrikanus) бўлган. 
Уй чўчқаларининг аждоди Европа, Африка ва Осиё қитъаларида 
тарқалган оддий ёввойи чўчқа (Sus scrofa) сидир. 
Туяларнинг икки тури мавжуд: икки ўркачли туя ёки бактриан – Camelys 
bakterianus ва бир ўркачли туя, дромедор – C.dromedarius. 
Икки ўркачли туянинг ёввойи аждоди 1899-йил Марказий Осиё 
чўлларида таниқли рус саёҳатчиси Н.М.Пржевальский томонидан топилган. Бир 
ўркачли туянинг эса ёввойи аждоди йўқолиб кетган. 
Эрамиздан минг йилга яқин олдин икки ўркачли туяларнинг 
хонакилаштирилганлари Марказий ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлган. 
Эндиликда Марказий Осиёда туяларнинг икки тури ҳам учрайди. Ўзбекистонда 
кўпинча икки ўркачли туялардан фойдаланилса, Туркманистонда асосан бир 
ўркачли туялар тарқалган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Итлар. Уй итлари Осиё, Европа, Шимолий Америкада ҳар хил географик 
шаклларда учрайдиган оддий бўрилар (Canis lupus) дан келиб чиққан. Ҳозирги 
итлар ўз аждодига яқин белгиларни сақлаб қолган – у билан эркин чатишади ва 
авлод қолдирувчи индивидлар туғади. 
Итлар 
ибтидоий 
кишиларнинг 
биринчи 
хонакилаштирилган 
ҳайвонларидан ҳисобланади, хонакилаштиришнинг эса энг қадимги маркази 
Жанубий-шарқий Осиё ҳисобланади. Ҳозирги пайтда уларнинг турли мақсадда 
фойдаланиладиган 300 атрофида зотлари мавжуд. 
Уй мушукларининг хонакилаштириш маркази Миср бўлиб ҳисобланади, 
бу ерда ҳанузгача Африка ва Осиёда кенг тарқалган, ола мушук (Felis libuca) деб 
аталувчи маҳаллий шакли мавжуд. Итлар эрамиздан 15-13 минг йил олдин 
хонакилаштирилган бўлса, мушукларни хонакилаштириш қадимги Миср халқи 
томонидан эрамиздан 6000 йил олдин бошланган. 
Уй қуёнларининг қадимга аждоди ёввойи қуён – Oructologus cunicularus 
ҳисобланади. Бу қуён Ўрта Ер денгизи давлатларида ва Ғарбий Европада кенг 
тарқалган. Уларни хонакилаштириш дастлаб Испанияда бошланган. Эндиликда 
Ер юзида уй қуёнларининг 50 дан ортиқ маҳсулдор зотлари яратилган. 
Шундай қилиб хулоса қилиш мумкинки, барча уй сут эмизувчилари 
ёввойи турлардан келиб чиққан, улардан сунъий танлаш оқибатида турли янги 
зотлар яратилган. Узоқ йиллар мобайнида яратилган қишлоқ хўжалик 
ҳайвонларининг сермаҳсул зотлари барча давлатлар халқини гўшт, сут 
маҳсулотлари билан, саноатни жун ва тери билан таъминлаб келмоқда. 
Ҳозиргача сақланиб қолган ёввойи ҳайвон турлари муҳим генофонд бўлиб 
ҳисобланади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish