Ma'ruza matni doc


- савол. Цестодлар синфининг морфо-физиологик ва биологик



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99
Bog'liq
zoologiya

4.1 - савол. Цестодлар синфининг морфо-физиологик ва биологик 
хусусиятлари. Ушбу синф ўз ичига 3000 га яқин турни олади. Уларнинг барчаси 
трематодалар сингари доимий ички паразитлардир. Вояга етган цестодлар 
умуртқалиларнинг фақат ингичка ичагида ҳаёт кечиради (айрим турларигина 
йўғон ичакда учрайди), аммо уларнинг личинкалари оралиқ хўжайинларининг 
турли (мускул тўқималари, ўпка, жигар, бош мия ва бошқа) ички органларида 
паразитлик қилади ва жуда оғир кечадиган касалликлар чақиради. 
Цестодларнинг танаси лента шаклида тузилган. Шунга кўра уларни 
лентасимон чувалчанглар деб ҳам юритилади. Таналарининг узунлиги 2 мм дан 
10-15 м гача етади. Сувда яшовчи йирик сут эмизувчиларда уларнинг 30 м гача 
узунликга эга бўлган вакилларини ҳам учратиш мумкин (Polygonoporus 
giganticus - кашолот паразити). 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Цестодларнинг танаси 3 қисмдан иборат: 1) бошча қисми ёки сколекс,
2). бўйинча қисми, 3). проглотидлардан (бўғинлардан) ташкил топган стробила 
ёки гавда қисм. 
Паразитнинг бошчаси жуда кичик ҳажмга эга. Унда бутун гавдани асосий 
хўжайин ичагида ушлаб туриш учун хизмат қилувчи махсус органлар - 
сўрғичлар, илмоқчалар ёки чуқурчалар (ботриялар) ривожланган. Сколекс 
цестодларнинг личинкалик даврида оралиқ хўжайин организмида ривожланади. 
Цестодларнинг бўйинчаси жуда қисқа ва ингичка бўлиб, бу қисм ўсиш 
зонаси деб юритилади. Айнан барча проглотидлар паразитнинг бўйинчасидан 
шаклланиб боради. Ҳайвонларга ёки одамларга у ёки бу цестодларга қарши 
антгелментик қўлланилса, кўпчилик ҳолда паразитнинг гавдаси узилиб тушади, 
сколекс ва бўйинча уларнинг ичак деворларида ёпишиб тураверади. Бундай 
ҳолда 1-2 ой ичида паразит гавдасидаги буғинлар яна қайта ҳосил бўлади. 
Шунинг учун ичакдан ташқарига тушган цестодни синчиклаб текшириш зарур. 
Гавда қисми узун бўлиб, у 3-4 тадан юзлаб, ҳатто минглаб бўғинлардан – 
проглотидлардан ташкил топади. Унинг бўйинча билан туташган ёш 
бўғинлардан ташкил топган қисми анча ингичка бўлади, бўғинлар етила 
бошлаган сари гавда кенгайиб кетаверади. Шу сабабли орқа бўғинлар жуда энли 
бўлади. 
Тана қоплами. Цестодлар танаси тери-мускул халтага эга. Унинг юза 
қисми - тегументи морфологик жиҳатдан трематодаларникига ўхшаш, 
физиологик ёки функционал жиҳатдан эса умуртқалилар ичагининг шиллиқ 
пардасини эслатади. Унда бир неча ҳазм ферментлари мавжуд. Булардан 
ташқари тегумент цестодларни асосий хўжайин ичагида ҳазм бўлиб кетишдан 
сақлайдиган антипротеолитик ферментлар ишлаб чиқади. Тегумент остида 
халқасимон, бўйлама ва диоганал мускул қатламлари жойлашган. 
Цестодларнинг чуқур паразитизмга ўтиш оқибатида уларда ҳазм 
системаси йуқолган. Шу сабабли улар асосий хўжайинларининг суюқ, ҳазм 
қилишга тайёрланган озиқалар тўпланган ингичка ичак бўшлиғида яшайди ва 
ундаги бир қисм озиқани тана юзаси орқали осмос йўл билан шимиб олади. 
Нерв системаси сколексда жойлашган нерв ганглиясидан ва ундан бутун 
тана бўйлаб чўзилган иккита нерв томирлардан тузилган. Кўз ва бошқа сезги 
органларига эга эмас, ҳар хил таъсуротни махсус ҳужайралар ёрдамида қабул 
қилади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish