yoki jamoaning iltimosnomasiga asosan
ko‘rib chiqiladi
Судланганликни
олиб
ташлаш
тўғрисидаги
илтимоснома кўриб чиқилаётганда илтимоснома ким
ҳақида берилган бўлса, ушбу шахс суд мажлисида
қатнашиши шарт ва ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланади.
Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судяга бу
масалага доир қайта илтимоснома рад этилгани ҳақида
ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтгандан
кейин киритилиши мумкин.
Жазони
енгиллаштирувчи
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар деганда, шундай қилмиш учун айбдорга
нисбатан енгилроқ жазони назарда тутувчи меъёрлар
йиғиндиси назарда тутилади. Жумладан: илгари
тайинланган жазо турини енгилроқ жазога алмаштириш;
санксиядан бир ёки бир нечта асосий ёки қўшимча
жазони чиқариб ташлашни назарда тутиш; асосий ёки
қўшимча жазонинг энг кўп ёхуд энг кам қисмини
пасайтириш; асосий жазони ўзгартирмасдан факултатив
характердаги жазо тайинлаш; санксияга енгилроқ бўлган
муқобил жазо турини киритиш; етказилган моддий зарар
қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни назарда тутиш каби
ҳужжатлар.
Содир этилган жиноий қилмиш учун қонун доимо
жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа жиноий
оқибатларни ҳам назарда тутади. Жиноят кодексига
мувофиқ шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилашга
қаратилган норматив-ҳуқуқий меъёрлар ҳам “орқага
322
қайтиш кучи”га эга. Хусусан, бунга шахснинг аҳволини
яхшилайдиган жиноят таснифининг ўзгариши, шартли
равишда
озод
қилиш
шартларининг
ўзгариши,
судланганлик муддатининг тугаши ёки олиб ташланиши
шартларининг ўзгариши, шартли ҳукм қилишда синов
муддатининг қисқариши, жиноий жавобгарликдан ёки
жазодан озод қилиш муддатининг ўзгариши ва
бошқаларни кўрсатиш мумкин. Айбдорнинг ҳуқуқий
аҳволини яхшилашга қаратилган меъёр сифатида
жабрланувчи ва бошқа томонларнинг келишуви билан
жавобгарликдан озод қилишни кўзда тутувчи ЖКнинг
66-1-моддасини мисол келтириш мумкин.
Шахснинг ҳуқуқий аҳволини яхшилашга қаратилган
меъёрларнинг барча вариантларини мустаҳкамлашнинг
имкони йўқ, чунки ЖКда фақат умумий қоидалар баён
этилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳар қандай
ҳолатда қонун меъёрларнинг жиноят содир этган
шахснинг ҳуқуқий аҳволига таъсири масаласини
аниқлашлари шарт.
Жазони кучайтирадиган, шахснинг ҳолатини
бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш
кучига эга эмас.
Қонун жазонинг энг кўп қисмини камайтириб, унинг
энг кам қисмини оширган ҳолатларда ҳуқуқни қўллаш
амалиётида муайян қийинчиликлар юзага келади.
Агар янги қонун жазонинг энг кўп қисмини
камайтиришни назарда тутса, ҳуқуқни қўлловчи (тергов
ва суд идоралари) органлар иш ҳолатларидан келиб
чиқиб, енгилроқ турдаги жазони назарда тутувчи
ҳуқуқий меъёрни қўллаши мумкин. Хусусан, агар
айбдорга нисбатан қаттиқ жазо тайинлаш кўзда тутилган
бўлса, у ҳолда янги қонунни қўллаш зарур. Бироқ,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш ҳолатидан келиб
чиқиб, айбланувчига нисбатан енгил жазо тайинлаш
зарур деган хулосага келадиган бўлса, бундай ҳолатда,
илгари қабул қилинган қонун бўйича иш тутишга тўғри
келади.
Бир томондан суд ҳар қандай ҳолатда қонунда
назарда тутилганидан қаттиқроқ жазо тайинлай олмайди.
ЖКнинг 57-моддасига кўра, фақат содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда қонунда
назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ
жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтилиши
мумкин. Масалан, маънавий зарарнинг йўқлиги ёки
етказилган мулкий зарарнинг қопланганлиги, ота-
онасининг касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги,
айбдорнинг
оилада
ягона
боқувчи
эканлиги,
судланувчининг
кексалиги,
жабрланувчининг
ғайриқонуний ҳаракатлари жиноят содир этилишига
сабаб бўлганлиги ва ҳ.к.
12.) Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки
судланганликни олиб ташлаш муддатларини
ҳисоблаш.
324
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2015-йил
18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик
ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид
қонунчиликни
қўллаш
бўйича
суд
амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 2-бандига кўра, қуйидаги
ҳолларда шахс судланмаган ҳисобланади, агар унга
нисбатан: жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми
чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир
вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи,
апеллятсия, кассатсия ёки назорат инстантсияси суди
томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари)
бўлса;
тиббий
йўсиндаги
мажбурлов
чоралари
қўлланилган бўлса (ЖК 94-моддаси).
Мавзу: Вояга етмаганлар жиноий
жавобгарлиги .Тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари.
1.
Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо
турлари ва тушунчаси.
2.
Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш.
3.
Вояга етмаганларни жавобларликдан ёки жазодан
озод қилиш.
4.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг
тушунчаси ва жиноят-ҳуқуқий тавсифи.
5.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
асослари, мақсади, турлари ва уларни тайинлаш.
6.
7.
Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо
турлари ва тушунчаси.
Вояга етмаган шахснинг ҳар томонлама баркамол
ривожланиши учун зарур қонунчилик базасини, шарт-
шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя
қилинишини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу фаолиятга
бевосита
алоқадор
БМТнинг
“Бола
ҳуқуқлари
326
тўғрисида”ги конвенсиясига Ўзбекистон 1992-йил 9-
декабрда қўшилди ва ушбу ҳужжат қоидаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятларини изчиллик билан бажариб
келмоқда.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Конститутсиясининг 45-моддасида “Вояга етмаганлар,
меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари
давлат ҳимоясидадир”, деб қайд этилган. Вояга
етмаганларнинг
жисмоний
ва
психологик
ривожланишини эътиборга олган ҳолда қонун чиқарувчи
вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигига оид
нормалар белгилашда инсонпарварлик ҳамда одиллик
принсипларига риоя этган ҳолда уларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан
муҳофаза қилган.
Жумладан, 1994-йилда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексини ишлаб чиқишда ҳам
вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги масаласига
алоҳида эътибор қаратилган.
Айрим юридик адабиётларда вояга етмаганлар
икки туркумга бўлинади:
-
ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган
шахсларни кичик ёшдаги вояга етмаганлар;
-
ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлганларни
катта ёшдаги вояга етмаганлар.
Мазкур турдаги бўлиниш Жиноят кодексининг 86-
моддасида ҳам акс этган бўлиб, улар вояга етмаганларга
нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазони тайинлашда фарқланади:
-
жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти
ёшгача бўлган шахсларга нисбатан;
-
жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн
саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан.
Ўзбекистон
Республикасининг
жиноят
қонунчилигига кўра, жиноий жавобгарликка тортишнинг
энг кичик ёши ўн уч ёш ҳисобланади.
Фуқаролик қонунчилиги мазмунига кўра шахс 18
ёшга тўлганда вояга етган ҳисобланади
16
.
Вояга
етмаганларга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 81-моддасига
мувофиқ жазолар қўлланиши мумкин:
-
жарима;
-
мажбурий жамоат ишлари;
-
ахлоқ тузатиш ишлари;
-
озодликни чеклаш;
-
озодликдан маҳрум қилиш.
Вояга етмаган шахсларни жиноий жавобгарликка
тортишнинг хусусиятлари ЖК Умумий қисми ВИ
бўлимида ўз аксини топган. Жиноят қонунчилигида
вояга етмаган шахсга жиноят содир этганлик учун
жавобгарлик белгилашда қонун чиқарувчи томонидан
унинг ёши, ўзига хос физиологик ва интеллектуал
16
328
ривожланиши, ўз хатти-ҳаракатларининг моҳиятини
англаш қобилияти ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.
2.) Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш.
ЖК 17-моддасига мувофиқ, жиноят содир этгунга
қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар
жавобгарликка тортиладилар. Лекин ўн саккиз ёшга
тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий
қоидаларга мувофиқ жавобгарликка тортилсалар-да,
уларга
жазо
белгилашда
вояга
етмаганлар
жавобгарлигининг хусусиятлари ҳисобга олинади.
Шунингдек, вояга етмаганлар, уларнинг ҳаракатларида
фақат ЖК 17-моддасида кўрсатиб ўтилган моддалардаги
жиноят
таркиби
мавжуд
бўлган
ҳоллардагина
жавобгарликка тортилиши мумкин.
ЖК
17-моддасига
кўра,
умумий
жиноий
жавобгарлик ёши 16 ёш қилиб белгиланган бўлса-да,
қасддан
одам
ўлдирганликлари
учун
14
ёки
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноий
жавобгарликка 13 ёшдан ҳам тортилиши мумкинлиги
белгиланган. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган
жиноятларни тергов қилиш, уларга нисбатан турли
мажбурлов ҳамда жазо чораларини тайинлашда унинг бу
йўлга қайта кирмаслиги, қилмишдан афсусланиш каби
жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу ҳолатни
бартараф этишда жазолаш эмас, балки тарбиялаш,
кейинги жиноятларнинг олдини олиш, унинг зарарланган
онгини даволаш муҳимроқ деган ғояга амал қилинади.
Негаки, вояга етмаган шахс ҳар доим ҳам ўз
ҳаракатларининг ижтимоий аҳамиятини англамайди,
баъзан эса уларнинг ҳақиқий характерини тушуниб
етмайди ва бу ҳаракатларнинг оқибатини олдиндан кўра
билмайди. Бироқ айрим ҳолларда қонун чиқарувчи вояга
етмаган шахсларни барвақт жиноий жавобгарликка
тортилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани ҳам ўрнатган.
Жумладан, жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган
шахслар жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда
қасддан одам ўлдирганликлари (97-модданинг 2-қисми)
учун жавобгарликка тортилади.
Вояга етмаган жиноятчилар ўзининг ёшига кўра,
муайян
ижтимоий-психологик,
психофизиологик
ривожланиш жамиятга мослашув даражаси ва бошқа
хусусиятларига эга. Шунингдек, вояга етмаганларга
нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин
эмаслиги белгиланган.
Жиноят содир этган шахсга нисбатан тайинланган
жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги
жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли даражада бўлиши лозим. Шу сабабдан ҳам,
инсонпарварлик принсипига мувофиқ жазо ва бошқа
ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки
инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши
ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
330
зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши шарт.
Қайд этиш керакки, муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш тариқасидаги қўшимча жазо вояга етмасдан
жиноят содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши
мумкин эмас.
нг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан
йигирма бараваригача миқдорда жарима жазоси
тайинланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Суди
Пленумининг
2006-йил
3-февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига муовфиқ
вояга етмаганларга жазо тайинлаш пайтида жазо
тайинлашнинг умумий қоидаларидан ташқари вояга
етмаган шахснинг ривожланиш даражаси, турмуш
шароити ва тарбияси, соғлиғи, жумладан, руҳий
ривожланиш даражаси, жиноятни содир этиш мотивлари,
катта ёшдаги шахсларнинг унинг хулқ-атворига салбий
таъсири ҳақидаги маълумотлар, шахсига таъсир қилувчи
бошқа ҳолатлар аниқланади ҳамда улар баҳоланади.
Шунингдек, агар шахс ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар
жиноят содир этган бўлса-да, лекин иш судда
кўрилаётган вақтда вояга етган бўлса унга нисбатан
тайинланаётган жазо муддати ёки миқдори вояга
етмаганларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо
муддати ва миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шахс томонидан бир неча жиноят содир этилиб, улардан
айримлари вояга етмаган, қолганлари вояга етган даврда
содир этилган бўлса, суд жиноятлар мажмуи бўйича жазо
тайинлаётганида аввал Жиноят кодексининг 82-86-
моддалари талабларига риоя этган ҳолда ўн саккиз
ёшгача содир этилган жиноятлар учун, кейин эса вояга
етгандан сўнг содир этилган жиноятлар учун жазо
тайинлаб,
сўнгра
Жиноят
кодексининг
59-моддасига биноан узил-кесил жазо тайинлайди.
Вояга
етмаган
шахсга
нисбатан
жарима
тариқасидаги жазони қўлланилганда маҳкум жарима
тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд
тўланмаган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари
миқдоридаги жаримани икки соати мажбурий жамоат
ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундан
ташқари тўланмаган энг кам ойлик иш ҳақининг икки
баравари
миқдоридаги
жарима
ахлоқ
тузатиш
ишларининг бир ойига тенглаштирилиб у ахлоқ тузатиш
ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жарима жазоси
тури ва миқдори содир этилган жиноятнинг оғирлик
даражаси ва судланувчининг моддий аҳволидан келиб
чиқиб белгиланади. Суд томонидан жарима жазоси
тайинлашда
вояга
етмаган
шахснинг
мустақил
даромадга, иш ҳақи ёки мол-мулкка эга эканлиги
эътиборга олинади. Шу сабабдан ҳам жарима
тариқасидаги жиноий жазони барча вояга етмаган шахсга
нисбатан ҳам қўллаб бўлмайди.
332
Вояга етмаган шахсларга тайинланиши мумкин
бўлган жазо турларидан бири мажбурий жамоат ишлари
тариқасидаги жиноий жазо бўлиб, Жиноят кодексининг
мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жиноий жазо
фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан
олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга
тайинланади.
Вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурий жамоат
ишлари тариқасидаги жиноий жазо тайинлашнинг
қуйидаги белгилари мавжуд:
-
жазо вояга етмаганларнинг соғлиғига ва
маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги;
-
жазо вояга етмаганларнинг ўқиш жараёнининг
бузмаслиги;
-
ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар
томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш
муддати олти ой давомида кунига икки соатдан
ошмаслиги;
-
маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага
келганда мазкур жазо бир йилгача бўлган муҳлатда
кунига икки соатдан ошмаслиги лозим.
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жиноий
жазо тайинланган вояга етмаган маҳкум мазкур жазони
ўташдан бўйин товласа, суд жазонинг ўталмаган
муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини
озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум
қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб,
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бунда жазони
ўташдан бўйин товланган вақт жазонинг ўталган
муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Жиноят кодексининг 83-моддасига кўра, вояга
етмаганларга жазо тайинлашда ахлоқ тузатиш ишлари
фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз
иш жойида ўташ, айбдор ҳеч қаерда ишламаса, ушбу
жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб
берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда
ўташ тариқасида бир ойдан бир йилгача муддатга
тайинланади. Агар вояга етмаган шахс тайинланган
ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг ўндан бир
қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд бу
жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг
ҳар уч кунини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум
қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб,
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ахлоқ тузатиш
ишлари Жиноят кодексининг 83-моддасида назарда
тутилган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан
махсус шартлар асосида қўлланилади.
Ахлоқ тузатиш ишлари маҳкумни суд ҳукми билан
белгиланган муддатга мажбурий равишда меҳнатга жалб
қилиб, унинг иш ҳақидан давлат фойдасига муайян
миқдорда фоиз ундириш тариқасидаги жазо чораси
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 84
1
-моддасига
кўра вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш
жазоси асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки
334
йилгача муддатга тайинланади. Озодликни чеклаш
маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган
қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро
этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга
олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Ушбу жазо
суднинг қарори асосида маҳкумнинг маълум бир
ҳуқуқларини чеклашдан иборат бўлиб, уларга яшаш
уйидан муайян вақт мобайнида ёки умуман чиқишни
чеклаш, муайян жойларга бормаслик, оммавий ва бошқа
тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, муайян
буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик,
транспорт
воситасини
бошқармаслик,
маҳаллий
ҳудуддаги таълимни олиши ва ушбу ҳудуддан четга
чиқишни чеклаш, муайян шахслар билан алоқа
ўрнатмаслик,
алоқа
воситалари,
шу
жумладан
интернетдан фойдаланмаслик, яшаш ва иш жойини
махсус ижро этувчи органни огоҳлантирмасдан
ўзгартирмаслик киради. Суд ушбу жазо турини қўллашга
ҳукм қилганда шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий
ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга
жойлашиш
мажбуриятларини,
шунингдек
унинг
тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни
юклаши ҳам мумкин.
Жиноят кодексининг 85-моддасига кўра вояга
етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш олти
ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади.
Суд томонидан вояга етмаган шахсга уни жамиятдан
ажратмасдан туриб қайта тарбиялашнинг имконияти
бўлмаган ҳоллардагина озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазони тайинлаши мумкин.
Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум
қилиш тариқасидаги жазони тайинлашда вояга етмаган
шахсларнинг икки гуруҳи фарқланади:
1.
Жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти
ёшгача бўлган шахсларга нисбатан;
2.
Жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн
саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш
пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга
нисбатан:
- оғир жиноят учун – олти йилгача;
- ўта оғир жиноят учун – ўн йилгача муддатга
тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш
пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган
шахсларга нисбатан:
- оғир жиноят учун – етти йилгача;
- ўта оғир жиноят учун – ўн йилгача муддатга
тайинланади.
Жиноят қонунчилигида қонун чиқарувчи вояга
етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят
содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган
ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган
шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
336
тариқасидаги жазо тайинланмаслиги тўғрисидаги
қоидани
мустаҳкамлаган.
Қайд
этиш
керакки,
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазони
ўташ тўғрисида ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга
тўлмаган шахсларга нисбатан мазкур турдаги жазони
тарбия колонияларида ўташ тайинланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Суди
Пленумининг 2000-йил 15-сентабрдаги 21-сонли “Вояга
етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра суд вояга
етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси
ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни назарда тутиб, озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш имкониятини
муҳокама қилиши лозим. Суд айбдорни жамиятдан
ажратмасдан туриб қайта тарбиялашнинг имконияти
бўлмаган ҳоллардагина озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазони тайинлаши мумкин.
Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир
қилинган жиноят ишлари юзасидан ҳукм чиқаришда
уларнинг жиноий қилмишларига холисона баҳо
берилиши, уларга нисбатан шартли ҳукм қилиш ҳамда
мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан
ёки жазодан озод қилиш масаласини атрофлича муҳокама
этилиши лозим. Вояга етмаган шахсга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланганда суд Жиноят кодексининг 72-
моддасига мувофиқ шартли жазо белгилаши мумкин.
Вояга етмаган шахсга нисбатан шартли ҳукм қилинганда
синов муддати даврида қандай муайян мажбуриятлар
юклатилиши ҳукмда аниқ кўрсатилади.
3.Вояга етмаганларгани жавобарликдан ёки
жазодан озод қилиш.
Жиноят кодексининг принсипларидан бири
жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипидир. Жиноий
жавобгарлик жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати
бўлиб, у суднинг ҳукми ёки қонунда назарда тутилган
тегишли чораларни қўллашда намоён бўлади.
Бироқ
қонун
чиқарувчи
инсонпарварлик
принсипини амалий ифодаси сифатида амалдаги жиноят
қонунчилигига жиноий жавобгарликдан озод қилиш
институтини киритган.
Жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳуқуқий
табиатига кўра айбдорнинг у содир этган жиноятининг
ҳуқуқий оқибатлари – жазодан ва судланганлик
чекловларидан озод қилиниши, уни давлат номидан суд
ҳукми билан айбдор деб эълон қилишдан воз кечишини
англатади.
Шу жиҳатдан қаралганда, вояга етмаганларни
жиноий жавобгарликдан озод қилиш жиноят содир
қилган шахсга нисбатан қонунда кўрсатилган жиноят-
338
ҳуқуқий санксияни қўлламай, аксинча, уни бундай
жавобгарликдан озод қилишни ифодалайди. Бу ҳолат
жиноий жавобгарликдан озод қилиш турлари учун,
жумладан, ярашганлиги муносабати билан, шунингдек
вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини
қўллаган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод қилишга
ҳам тааллуқлидир.
Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан озод
қилиш мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда амалга
оширилади.
Мажбурлов
чоралари
фақат
вояга
етмаганларга нисбатан қўлланилади ва ўзида тарбия
мазмунини ифодалайди. Уларнинг қўлланилиши жиноят
содир этган вояга етмаганларнинг жиноий фаолиятни
давом эттирмаслик ва ижтимоий ҳаётга тезроқ
мослашишларида муҳим аҳамият касб этади.
Мажбурлов чоралари тарбиявий хусусиятдаги
чоралар ҳисобланиб вояга етганларга нисбатан тайинлаш
мақсадга мувофиқ бўлмайди, демак, мажбурлов
чораларини қўллаш вақтида шахс ҳам вояга етмаган
бўлиши керак.
Жиноят кодексининг 87-моддасига кўра, ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир
этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг
хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа
ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан
туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса,
жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар
ишлари бўйича идоралараро комиссияда кўришга
топширилиши мумкин. 2011-йил 17-январда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил “Вояга
етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 13-сонли қарорига асосан Вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги Низом
тасдиқланган эди. Низомга мувофиқ, Вояга етмаганлар
ишлари
бўйича
комиссиялар
ўз
фаолиятини
жамоатчилик асосида амалга оширадиган, вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
органлари
ҳисобланар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-
йил
14-мартдаги
ПҚ–2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
Қарори қабул қилиниб, мазкур Қарорнинг 3-бандига
асосан юқорида сўз юритилган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар
ишлари
бўйича
комиссия,
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни
тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика
идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари
бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта
ташкил этилди.
340
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи
марта содир этган вояга етмаган шахс, юқорида
таъкидланганидек,
содир
этган
қилмишининг
хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа
ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан
туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса,
жавобгарликдан озод қилиниб, иш Вояга етмаганлар
ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси
ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий
идоралараро комиссияларда кўришга топширилади.
Бундан ташқари, ижтимоий хавфли қилмишни содир
этишда айбланаётган вояга етмаган шахс жисмоний ва
руҳий ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада
қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамиятини
тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига унга
нисбатан
мажбурлов
чораси
қўллаш
мақсадга
мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Мажбурлов чоралари хусусиятига кўра, жазо чораси
ҳисобланмасада уни қўллашдан мақсад ҳам жазо
чорасини қўллашнинг мақсади билан ўхшаш. Чунки
вояга етмаган шахсга мажбурлов чоралари билан таъсир
қилишда ишонтириш йўли билан ҳаракат қилинади,
жиноят содир этишнинг ижтимоий хавфи унга онгли
равишда тушунтирилади.
Жиноят кодексининг 88-моддасига кўра вояга
етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги мажбурлов
чоралари қўлланилади:
1.
Суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр
сўраш мажбуриятини юклаш;
2.
Ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган
зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш
ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш;
3.
Вояга
етмаганни
махсус
ўқув-тарбия
муассасасига жойлаштириш.
Ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган
зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш
ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш тарзидаги
мажбурлов чораси етказилган зарар белгиланган энг кам
ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган
ҳолларда қўлланилади. Етказилган зарар белгиланган энг
кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиб кетган
ҳолларда етказилган зарар фуқаровий ҳуқуқий тартибда
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси
15-моддасида
белгиланишича, вояга етмаганларга
нисбатан жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарни
тўлаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш
тарзидаги мажбурлов чоралари суд томонидан ижро
этилади.
Шунингдек, Жиноят-ижроия кодексининг оғзаки
ёки ёзма равишда, кўпчиликнинг олдида ёки якка
тартибда узр сўраш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Вояга етмаган шахснинг узр сўраш жойи, вақти ва
тартиби суд томонидан белгиланади. Узр сўраш
мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси
342
ижро
этилганлиги
тўғрисида
тегишли
ҳужжат
расмийлаштирилади.
Жиноят-ижроия
кодексининг
вояга
етмаган
шахснинг етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан
ёки ўз меҳнати билан тўлаши ёхуд бартараф этиши суд
томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга
оширилади. Етказилган зарарни ўз маблағлари
ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаш ёхуд бартараф
этиш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов
чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат
тузилади.
Вояга
етмаган
шахсларга
қўлланиладиган
мажбурлов чораларидан яна бири бу уларни махсус ўқув-
тарбия муассасасига жойлаштириш бўлиб, мазкур
мажбурлов чораси халқ таълими органлари томонидан
ижро этилади.
вояга етмаган шахслар халқ таълими органларининг
махсус ўқув-тарбия муассасаларига қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда жойлаштирилади. Вояга етмаган
шахсларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида
бўлиши тартиби ва шароити, ўқув жараёни ва тарбиявий
таъсирга оид ишни ташкил этиш Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан
белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар
ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вояга
етмаганлар ишлари бўйича комиссия вояга етмаганга
нисбатан келиб тушган унинг айблилиги тўғрисидаги
масала ҳал қилинмай туриб рад қилинган ёки тугатилган
жиноят иши материалларини кўриб чиқиб, вояга
етмаганни
ихтисослаштирилган
ўқув-тарбия
муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома
билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари вояга
етмаганни
ихтисослаштирилган
ўқув-тарбия
муассасасига жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги
масалани кўриб чиқиш учун вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссияга қуйидаги ҳужжатларни юборади:
-
вояга етмаганнинг ўқиш (иш) жойидан
маълумотнома ва тавсифнома;
- вояга етмаганнинг оилавий-маиший турмуш
шароитларини текшириш далолатномаси;
- ички ишлар органининг вояга етмаган томонидан
содир
этилган
ҳуқуқбузарликлар
ёки
бошқа
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ҳамда шу сабабли
кўрилган таъсир чоралари ҳақидаги ахборотни ўз ичига
олган маълумотномаси;
-
соғлиқни
сақлаш
муассасасининг
вояга
етмаганнинг
соғлиғи
ҳолати
ҳамда
уни
ихтисослаштирилган
ўқув-тарбия
муассасасига
жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси.
344
20.2. Вояга етмаганларни жиноий жазодан озод қилиш
тушунчаси ва жиноят-ҳуқуқий тавсифи
Жазодан озод қилиш шахсни жиноят содир
қилгандан кейин келиб чиқувчи ижтимоий хавфли
оқибатлардан озод қилишдир. Жиноят содир қилган
шахсни жазодан озод қилишнинг моҳияти жиноят содир
қилишда айбдор деб топилиб, айблов ҳукми чиқарилиб,
аниқ жазо тайинланиб, сўнгра бу жазодан тўлиқ ёки
қисман озод қилиш, уни тайинланган жазо туридан келиб
чиқиб судланган ёки судланмаган деб топилишига сабаб
бўлувчи
жиноят
қонунининг
рағбатлантирувчи
чораларининг қўлланишида ифодаланади.
Жазодан озод қилишнинг ижтимоий аҳамияти
шундаки, жиноят содир қилгани учун судланган
шахсларга нисбатан жазодан кўзланган мақсадга
эришилгани,
биринчи
навбатда,
маҳкумларни
тарбиялаш,
жиноий
жавобгарликни
индивидуаллаштириш ва дифференсиатсиялашувига
кўмак бериб, жазо тайинланган шахсларни босқичма-
босқич жамиятга мослашиб боришини таъминлайди. Шу
сабабдан ҳам жиноят қонунида жазодан озод қилишнинг
ҳар хил турлари назарда тутилган.
Жазодан озод қилиш институти инсонпарварлик
принсипини ўзида акс эттирувчи рағбатлантирувчи
хусусиятга эга бўлган нормалар мажмуини ифодалайди.
Жумладан, амалдаги жиноят қонунчилигида вояга
етмаганларни жазодан озод қилиш масаласига ҳам
алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Жиноят кодексининг
87-модданинг иккинчи қисмида агар содир этган
қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва
ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо
қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага
келинса суд жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани
қуйидагиларга нисбатан кўриб чиқади:
-
беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унча
оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган
вояга етмаган шахс;
-
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни
такроран содир этган вояга етмаган шахс.
Вояга етмаган шахсларни жиноий жазодан озод
қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
-
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш;
-
жазони енгилроғи билан алмаштириш.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилишнинг асосий хусусияти бу маҳкумнинг ахлоқан
тузалиш йўлига ўтганлиги ҳисобланади.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жазони ўташ
муддатидан илгари шартли озод қилиш – маҳкумни
тузалиши учун муҳим омил бўлиб, ижобий тарбиявий
таъсир этади, жазони ижро этиш муассасаларида тартиб
ва тарбияни таъминлашнинг муҳим воситаси. Суд ҳукми
билан тайинланган жазо муддатидан олдинроқ озод
бўлиш мумкинлигини билиш, маҳкумнинг муддатидан
олдин нормал ижтимоий ҳаётга ва оилага қайтишни
исташи жазонинг тарбиявий таъсирини кучайтиради.
346
Вояга етмаган шахсга нисбатан жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
тартибини қўллашнинг қуйидаги шартлари мавжуд:
-
жиноят шахс ўн саккиз ёшга тўлмасдан олдин
содир этилиши;
-
содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум
қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинганлиги;
-
содир этилган жиноят учун озодликни чеклаш
тариқасидаги жазога ҳукм қилинганлиги;
-
содир этилган жиноят учун ахлоқ тузатиш
ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинганлиги.
Жиноят кодексининг 89-моддасига мувофиқ
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилиш озодликдан маҳрум қилиш, озодликни
чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо
турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини
бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган
маҳкумга нисбатан қўлланилиши белгиланган.
Жиноят кодексининг 89-моддасига мувофиқ
қуйидаги асослар мавжуд бўлганда вояга етмаган шахсга
нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш қўлланилади:
1.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча
оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо
муддатининг камида тўртдан бир қисми;
2.
Оғир жиноят учун тайинланган жазо
муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб
бўлганидан кейин;
3.
Ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан
содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан
содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга
ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг
камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиш қўлланилган шахс жазонинг ўталмаган қисми
мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга
нисбатан бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлайди.
Вояга етмаган шахсларни жиноий жазодан озод
қилишнинг яна бир шакли бу жазони енгилроғи билан
алмаштириш
ҳисобланади.
Жиноят
кодексининг
90-моддасига кўра ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган
жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш, озодликни
чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга
нисбатан жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо
билан алмаштирилиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, вояга етмаган шахсни
жиноий жазодан озод қилишда жазони енгилроғи билан
алмаштириш озодликдан маҳрум қилиш, озодликни
чеклаш ёки ахлоқ тузатиш иши тариқасидаги жиноий
жазо
турлари
учун
белгиланган
тартиб-қоида
талабларини бажарган ҳамда меҳнат ёки ўқишга ҳалол
348
муносабатда бўлиб келаётган маҳкумга нисбатан
қўлланилади.
Шунингдек, вояга етмаган шахсга нисбатан
жазонинг
ўталмаган
қисмини
енгилроғи
билан
алмаштириш:
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир
бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг
камида бешдан бир қисми;
-
оғир жиноят учун тайинланган жазо
муддатининг камида тўртдан бир қисми;
- ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир
этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир
этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида
учдан бир қисмини ўтаб бўлинганидан кейин амалга
оширилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш
тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш
ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш
жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади.
Жиноят кодексининг 90-моддасига кўра жазо
енгилроғи билан алмаштирилган шахсларга нисбатан
енгилроқ жазонинг тегишли қисми ўтаб бўлинганидан
кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш қоидасига мувофиқ вояга етмаган
шахсга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш қўлланилиши мумкин.
Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахс
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этса, суд унга нисбатан бир неча ҳукм
юзасидан жазо тайинлаш қоидасига мувофиқ жазо
тайинлайди.
Таъкидлаш керакки, вояга етмаганларга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланаётганда
енгилроқ жазо тайинлаш қоидасини қўллаш талаб
этилмайди. Судланувчига у айбдор деб топилган Жиноят
кодекси
махсус
қисмининг
моддасида
назарда
тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг
тайинланиш ҳоллари бундан мустасно.
ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вақтда жиноят
содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи
тариқасида жазо тайинланганда:
- озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати
ўн йилгача;
- агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта
оғир жиноят бўлса, ўн икки йилгача тайинланади.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вақтда
жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар
мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланганда:
350
-
озодликдан маҳрум қилишнинг муддати ўн икки
йилгача;
-
содир этилган жиноятларнинг биттаси ўта оғир
жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши
мумкин.
Жиноят
кодексининг
86-моддасида
қонун
чиқарувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш
пайтида ўн уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга
нисбатан бир неча ҳукм юзасидан тайинланадиган
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ўн беш
йилдан ошмаслиги кераклигини назарда тутади.
4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва
жиноят-ҳуқуқий тавсифи
ЖКнинг 18-моддасида ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахсни ақли расо деб топиш асослари
келтирилган. Унга кўра жиноят содир этиш вақтида ўз
қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган
ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс ақли расо
ҳисобланади. Бироқ ижтимоий хавфли қилмиш содир
этиш вақтида сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати
вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа
тарздаги руҳий касаллиги сабабли ақли норасо ҳолатда
бўлган ҳамда ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай
олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс суд
томонидан ақли норасо шахс деб топилади.
Олдинги бобларда сўз юритилганидек, ақли расо
шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида
ўзининг қилмиши хусусиятини ва хавфлилигини
англайди ҳамда уларни бошқара олади.
Аксинча, шахснинг ижтимоий хавфли қилмиш
содир этиш пайтида ўзининг қилмиши хусусиятини ва
хавфлилигини англамайдиган ҳамда уларни бошқара
олмайдиган шахс ақли норасо шахс сифатида эътироф
этилади.
Шахсни ақли норасо деб топишда юридик ва
тиббий мезон муҳим аҳамиятга эга. Бунда шахснинг
ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида ўзининг
қилмиши хусусиятини ва хавфлилигини англаши юридик
мезоннинг интеллектуал белгисини билдирса, шахснинг
ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олиш қобилияти
иродавийлик белгисини билдиради.
Бундан ташқари, шахсни ақли норасо деб
топишнинг тиббий мезонлари ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги
аломатлари билан боғлиқ. Шахснинг руҳий ҳолати
бузилганлиги аломатлари сурункали руҳий касаллик,
руҳий ҳолатнинг вақтинча бузилганлиги, ақли заифлик
ҳамда
руҳий касалликнинг бошқа ҳолатлари билан
ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |