Маъруза матни – соатга 12-15 бет, таяч сўз ва иборалар( 12 тадан кам бўлмасин), назорат саволлари, адабиётлар рўйҳати билан. Режани ўтган йилникидан озгина ўзгартириш керак, матни ўзгариши шарт эмас, маълумотларни янгилаш керак



Download 0,77 Mb.
bet3/7
Sana28.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#473919
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
НАМУНА

Бюджет тузилмаси

Давлат бюджетини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар мажмуига (унинг ички бўлинмалари таркиби ва тузилмаси, улардан фойдаланиш соҳаларининг функционал чекланганлиги, ўзаро бўйсунувчанлиги, ўзаро алоқадорлиги ва таъсирчанлиги ҳамда ҳуқуқий томонларини инобатга олган ҳолда) бюджет тузилмаси дейилади. Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тузилмаси унинг миллий-давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилиши билан белгиланади.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети:

  • Республика бюджетини;

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.
Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда шу республикага бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади. Вилоятлар бюджети эса вилоят бюджетидан, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан иборатдир. Шунингдек, туманларга бўлинадиган шаҳарларнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади. Ва ниҳоят, туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетидан ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларидан таркиб топади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ўзларининг манбалари, маълум мақсадларга мўлжаллан-ганлиги ва бошқа белгиларига кўра хилма-хилдир. Бир вақтнинг ўзида улар умумий белгиларга ҳам эга. Бутун мамлакат миқёсида бюджет даромадлари ва харажатларининг тўғри режалаштирилиши ва ҳисобга олинишини таъминлаш учун улар классификация қилинади.
Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳларга ажратишда ёки гуруҳлашда бюджет классификацияси муҳим рол ўйнайди. Ундан Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини ягона бир тизимга келтириш учун фойдаланилади ва бюджет классификацияси бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан таққосланиши-ни таъминлайди. Шу маънода, маълум бир тизимга келтирилган ва ўрнатилган тартибда код (шифр)лаштирилган бюджет даромадлари ва харажат-ларининг бир хил белгилари бўйича илмий асосланган иқтисодий гуруҳланишига бюджет классификацияси дейилади.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish