3
1970-1990 йилларда Ўзбекистондаги экологик вазият.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг кўпгина тармоқлари хақиқатда
пахта ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ бўлди.
Республикада мамлакатда ва бир қатор хорижий давлатлардаги пахта
етиштирадиган минтақалар эҳтиѐжини қондирадиган даражада қудратли
пахтачилик машинасозлиги барпо этилди. Ўзбекистои жаҳондаги энг йирик
пахга етиштирувчи ҳудудга айланди. Лекин, буларнинг барчаси бутун
мамлакат манфаатлари, иттифоқнинг иқтисодий ва сиѐсий қудрати ривожи
учунгина эди. Пахта экин майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб бориши, ҳар
қандай йўл билан ҳосилдорликни оширишга ружу қўйиш, бошқарувни
маъмурий-буйруқбозлик тарзида кўр-кўрона ташкил этилиши хамда,
иқтисодиѐтнинг экстенсив тарздаги инқирозий ҳолатларининг чукур қўлами
республиканинг чекка хомашѐ заҳира ўлкаси сифатидаги ўрнини аниқ
белгилаб берганди.
Экин экиладиган ерлар асосан бўз ерлардан, оддий тупроқ, баъзи
жойларда эса туз аралашган ерлардан иборат эди. Шу боис Ўзбекистонда ер
кўпроқ ўғитланар эди. Қадимдан маҳаллий аҳоли ерларни дарѐлардаги
сувлар билан суғорганида, лойқа сув билан унинг таркибида ўсимликлар
учун фойдали турли моддалар ҳам оқиб келган. Булар ернинг қувватига
қувват қўшган, тупроқ қатлами ҳам лойқа ҳисобига ўсиб борган. Каналлар
курилиши билан улар орқали суғорилган ерларга сув омборларида обдон
тинган муздек сувлар келиши ҳам ернинг таркибини ўзгартириб юборганди.
Вақт ўтиши билан майдонлар ориқлаб, ернинг ҳосилдорлиги
имкониятлари камайиб, ер эрозияси кучайди. Охир-оқибатда кўпроқ минерал
ўғит солинмаса ердан ҳосил олиш мумкин бўлмайдиган даражага келиб,
тупроқдаги йўқолган моддаларни ўрнини минерал ўғитлар билан қоплаш
зарурияти кучайди. 1984 йилга келиб республикада 600 минг га ер тезда
мелиоратив ишлар олиб борилишини талаб қиладиган ҳолатга тушиб қолди.
Ўзбекистонда ҳар гектар ерга ишлатилаѐтган минерал ўғитларнинг миқдори
ўрта ҳисобда 600 кг ни ташкил этди, бу эса жаҳонда қабул қилинган
нормадан 20-30 марта юқори даражада бўлди. Холбуки, бу ўғитларнинг
деярли 60 фоизи аксарият ўзлаштирилмай, тупроқ саҳнида қолиб кетди ва ер
таркибини бузиб юборди.
Асосан серҳосил бўлган Фарғона ва Зарафшон водийларида шўр ювиш
зарурати келиб чиқди. Шўрхок ерлар республиканинг Бухоро, Қашкадарѐ,
Сирдарѐ вилоятларида, ҳамда Қорақалпоғистоннинг катта қисмини ташкил
этди. 1985 йилга келиб республикада шўрланган ерлар суғориладиган
майдонларнинг жами 25 фоизини ташкил этди. Ўша йилнинг ўзидагина
ҳаддан ташқари шўрланиб кетгани боис беш минг гектардан кўпроқ ер
қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариб ташланди.
Мазкур ҳолат ўсимликларнинг табиий йўл билан ўзини ҳимоя қилиш
иммунитетини камайтириб, далаларда турли ҳашоратлар кўпайишига сабаб
бўлди. Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалигини, хусусан, пахтазорларни
заҳарли кимѐвий моддалар билан дорилашда авиациядан кенг фойдаланиш
усулини қўллаш кучайди. Биргина 1980 йилнинг ўзида пахтазорларни
дорилаш учун 6,03 минг тонна заҳарли моддалар ишлатилди. Пахта
экиладиган майдонлар турли кимѐвий моддалар билан шунчалик
заҳарландики, бу ҳолат, энг аввало, аҳоли соғлигига салбий таъсир кўрсатди.
Ҳар гектар ерга солинадиган пестицидлар миқдори ҳам ҳавфли даражадан
ошиб, тупроқ таркибидаги гумус миқдори камайиб кетди. Ғўзага ишлов
бериш учун солинган бу моддаларнинг 45-50 фоизи фойдали таъсирга эга
бўлган ҳолда, қолган 50-55 фоизи тупроқдан ювилиб ҳавога учиб,
инсонларга, атроф-муҳитга салбий таъсир этди. Хўжаликлар эса
режалаштирилган ҳосил ҳам олмади. Тупроқ таркиби эса зарарли тузлар,
айниқса оғир металл бирикмалар - фтор, хром, марганец, кобальт, никель,
мис, рух, кадмий, симоб, қўрғошин, сурма ва бошқалар билан ифлосланиб
кетди. Тупроқнинг бу йўл билан заҳарланишининг манбалари металлургия
саноати чиқиндилар, баъзи бир техноген маҳсулотлар, чиқинди газлар
қишлоқ хўжалигида ишлатилаѐтган пестецид, гербецид ва бошқалар бўлди.
Юқоридаги ҳолатлар натижасида ҳосилдорлик камайиб борди.
Масалан, 1980 йилнинг ўзида пахтанинг ҳар бир гектар еридан олинадиган
ҳосил 1975 йилги даражага тушиб қолди, йиллик режага нисбатан шу йили
350 400 минг тонна кам хомашѐ олинди. Агар республпкада ҳар гектар
суғориладиган ердан олинган даромад 1980 йилда 1.337 рублни ташкил этган
бўлса, бу кўрсаткич, 1982 йилга келиб 1.241 рублга тушиб қолди. Фақат
Қашқадарѐ вилоятининг ўзида 1984 йилда янги ерларга 685 миллион рубль
маблағ сарфланган бўлса, ҳар бир гектар ердан 15 центнер ҳосил олиниб,
давлат белгилаган пахта тайѐрлаш режаси фақат 55 фоизга бажарилди.
Олинган ҳосил эса 1980 йилдагига нисбатан 37 минг тоннага кам бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пахта яккаҳокимлигининг кучайиши
озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашак етиштириладиган ерларга, чорвачиликка
хам таъсир этди. 1980-1985 йилларга оид бўлган маълумотларда
кўрсатилишича шу давр ичида Ўзбекистонда 64,3 минг бош йирик
қорамоллар (республикадаги қорамолларнинг 20 фоизи), 872,1 минг бош қуй
- эчки (барча майда молларнинг 3,7 фоизи), 215,1 минг бош чўчқа (мавжуд
чўчқаларнинг 11,5 фоизи) заҳарланиш, касалланиш натижасида нобуд
бўлган. Булардан келган зарар эса беш йил ичида 85,6 миллион рублни
ташкил этди. Айни пайтда шу йилларда бундай йўқотишларнинг сабаби
ветеринария ишларининг ѐмон йўлга қўйилганлиги деб кўрсатилди.
Натижада, аҳоли турмуш тарзининг пасайиб, генофонд бузила
бошлади, болалар ўлими ва турли касалликлар таркалиши авж олди,
экологик вазият оғирлашиб, (табиий жабҳалар
Do'stlaringiz bilan baham: |