Санитар қоида ва меъёр деб номланувчи хужжатда ҳозирги кунгача 5 та овқат рациони белгиланган: - Рацион №1. ионлантирувчи нурлар билан ишловчилар учун белгиланган. Бу рацион жигарда ёғ алмашинувини тезлаштиради ва унинг заҳарликка қарши вазифасини оширади.
- Рацион №2. Миқдорий металлар, неорганик хлор бирикмалари ва хлор, хром ва унинг бирикмалари, циан бирикмалари,фосген бирикмалари билан ишловчиларда ишлатилади. Рацион оқсилларга, эссенциал ўта тўйинмаган ёғ кислоталарига, кальцийга бой бўлганлиги сабабли организмда заҳарли моддаларнинг тўпланишини камайтиради.
Рацион №3. Қўрғошиннинг ноорганик бирикмалари таъсирида ишловчиларга белгиланган. Бу рацион таркибига организмдан қўрғошинни чиқиб кетишини тезлаштирувчи пектинлар киритилган. - Рацион №3. Қўрғошиннинг ноорганик бирикмалари таъсирида ишловчиларга белгиланган. Бу рацион таркибига организмдан қўрғошинни чиқиб кетишини тезлаштирувчи пектинлар киритилган.
- Рацион №4. Бензол, маргумуш, теллур, фосфор билан ишловчилар белгиланган. Бу рацион жигар вазифасига яхши таъсир этувчи сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари ва липотроп моддалар тутувчи маҳсулотлардан ташкил топган бўлиши керак.
Рацион №5. Тетраэтил қўрғошин, бромли карбон сувлар, ис гази, тиофос, қўрғошиннинг ноорганик бирикмалари, маргумуш, барий билан ишловчиларга берилади. Бу рацион жигар ва асаб тизими вазифасига яхши таъсир қилувчи, ўз таркибида лецитинга (тухум), оқсилларга, эссенциал ўта тўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар киритилган. - Рацион №5. Тетраэтил қўрғошин, бромли карбон сувлар, ис гази, тиофос, қўрғошиннинг ноорганик бирикмалари, маргумуш, барий билан ишловчиларга берилади. Бу рацион жигар ва асаб тизими вазифасига яхши таъсир қилувчи, ўз таркибида лецитинга (тухум), оқсилларга, эссенциал ўта тўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар киритилган.
Бундан ташқари заҳарли кимёвий моддалар билан ишловчи ишчилар учун сут ва сут маҳсулотлари берилади. Сут ва сут маҳсулотлари билан таъминланадиган касблар рўйхати Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган. - Бундан ташқари заҳарли кимёвий моддалар билан ишловчи ишчилар учун сут ва сут маҳсулотлари берилади. Сут ва сут маҳсулотлари билан таъминланадиган касблар рўйхати Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган.
- Тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган ҳамда иссиқ цехларда ишловчилар учун овқатга витаминлар (Вит.А 2мг, Вит В1, В2 3мгдан, РР 20мг, С 150 мг) бепул бериш тавсия этилган.
- Шундай қилиб, соғломлаштириш соҳасига киритилган тадбирлар аввало шу корхонанинг ҳарактерига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |