Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ѐки
мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;
2) уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек
уларга
тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар.
Бу имтиѐз уруш ногиронининг (иштирокчисининг) тегишли гувоҳномаси ѐки
мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ѐхуд бошқа ваколатли органнинг
маълумотномаси
асосида,
бошқа
ногиронларга
(иштирокчиларга)
ногироннинг (иштирокчининг) имтиѐзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги
гувоҳнома асосида берилади;
3) болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ
ногиронлиги бўлган шахслар. Бу имтиѐз пенсия гувоҳномаси ѐки
тиббий-
меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;
4) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий
тузумини ҳимоя қилиш ѐки ҳарбий хизматнинг ѐхуд ички ишлар
органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида
яраланганлиги, контузия бўлганлиги ѐки шикастланганлиги оқибатида ѐхуд
фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий
хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари
ва бева хотинлари (бева эрлари). Бу имтиѐз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева
хотини (бева эри, онаси, отаси)» ѐки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган
ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ѐхуд
пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу
муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ѐзувли пенсия гувоҳномаси
асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиѐз уларга
собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ѐки Ички
ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ѐки Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ҳарбий хизмат назарда
тутилган идораларнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий
хизматчининг ѐки ички ишлар органлари ходимининг ҳалок бўлганлиги
тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ѐки ҳарбий
хизматнинг ѐхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа
мажбуриятларини бажариш чоғида ѐки фронтда бўлиш билан боғлиқ
касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ѐхуд ички ишлар
органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиѐз фақат
улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;
5) икки ва ундан ортиқ ўн олти ѐшга тўлмаган болалари бор ѐлғиз
оналар. Бу имтиѐз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ѐзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида
берилади;
6) икки ва ундан ортиқ ўн олти ѐшга тўлмаган болалари бор ҳамда
боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аѐл ва бева эркаклар.
Бу имтиѐз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома,
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини
йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим
этилган тақдирда берилади;
7) болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб
этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаѐтган ота ѐки она. Бу
имтиѐз пенсия гувоҳномаси ѐки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий
парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида
берилади.
Ушбу моддада назарда тутилган солиқ имтиѐзлари тегишли
ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.
Солиқ имтиѐзига бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга
келган тақдирда, солиқ имтиѐзи унга бўлган ҳуқуқлар
вужудга келган
пайтдан эътиборан қўлланилади.
Агар солиқ тўловчи ушбу моддада назарда тутилган бир нечта асос
бўйича солиқ имтиѐзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат
битта солиқ имтиѐзи берилади.
Солиқ имтиѐзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат,
ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса — яшаш
жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги
декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади.
Солиқ имтиѐзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи имтиѐзга
бўлган ҳуқуқни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда
ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган солиқ имтиѐзлари
солиқ тўловчининг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига,
шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига
нисбатан ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи
бўйича ҳисобланса, солиқ имтиѐзини қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга
оширилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича
ҳисобланса, солиқ имтиѐзи жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация
асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб
чиқариш чоғида солиқ тўловчининг яшаш жойидаги солиқ органлари
томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага
беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: