18-Маъруза.
Автоматлашган электр юритмаларни комплектлашнинг блокли модулли принциплари.
Маъруза режаси:
Комплектланган электрюритмалар тузилиши
Комплектланган электр юритмалари комплектлашнинг блок- модулли принциплари.
Таянч сўз ва иборалар: комплектланган частотали-ростланувчи электр юритмалари, ўзгарувчан кучланишни ўзгармасга олти импульсли ўзгартириш, автоном инвертор, бир квадратли режим.
1. Комплект электрюритмалар тузилиши
Электр юритмаларда функционал модуллар компоновкаси 2 турга ажратилади; моноблокли компоновка –бу шундай компоновкалашки, унда электр юритмаларнинг барча асосий элементлари (трансформатор ёки реактор, куч қисми, коммутатцион сигнал ва ҳимоя аппаратураси, ростлаш аппаратураси) ягона яхлит тузилма бўлган бир шкафда ёки бир шитда жойлашади.
Функсионал –модулли компоновка –бу шундай кимпоновкаки, унда электр юритманинг барча асосий элементлари функсионал тугалланган модуллардир, уларнинг хар бири алохида конструктив яхлит хисобланади.
Бу принцип асосида қурилган электр юритмаларнинг икки усул билан компоновка қилинади:
Фунционал модуллар (трансформатор, вентил шкафи ёки секция, бошқарув, ростлаш, куч шкафлари) бир бирига зич қилиб ўрнатилади, бир-бири билан механик ва электрик боғланади ва яхлит конструктив мажмуа хисобланади. Компоновканинг бу тури комплектланган деб аталади;
Функционал модул бевосита обектда монтаж қилинади, зарурий –демонтаж холатида ва янги жойга ўрнатиш керак бўлганда мобил хисобланади хамда бир бири билан магистрал шинали трасса ёрдамида боғланади. Компоновканинг бу тури эркин деб аталади.
Кўп блокли вариантда кичик қувватли (100 кВт гача ) электр юритмалар тайёрланади, чунки агрегатнинг кичик қувватли иссиқлик режими уларни битта шкафга жойлаштиришга имкон яратади ва шу тариқа компакт эксплуатация қилишга қулай конструкцияни яратади.
Юқори қувватга эга электр юритмаларни таёрлашда, одатда, функционал – модулли компоновка қўлланилади.
2. Комплектланган электр юритмалари комплектлашнинг блок- модулли принциплари.
Етакчи электр техника корпорациялари томонидан ишлаб чиқарилган комплектланган частотали-ростланувчи электр юритмаларнинг бажарилиш вариантларини кўриб чиқамиз.
Швециянинг “АББ индустрй” фирмасининг АCС 600 Мулти Дриве частота ўзгартиргичлари хам худди шундай тайёрланади. Фирма томонидан кенг диапазонли қувватлар учун ўзгармас ток умумий шинасига эга, созлаш учун зарарни камайтириш имконини берадиган ва фойдаланишда максимал самара хамда тежамкорликни таъминлайдиган юритмаларни бошқаришнинг ягона тизими ишлаб чиқилган. Тизим оддийдан бир неча корҳоналарни қамраб олувчи –бошқа бошқарув тизимлари билан бирлашганлиги туфайли кенгайиш имконига эга.
Электр юритма катта тизимларини бошқариш учун тақсимланган бошқарув тизимлари қўлланади. Уни кордината қилиш учун қўшимча контроллерлар ва тез харакатланувчи локал шиналардан фойдаланилади. Яна тизимга илова сифатида бошқарув тизимига қўйиладиган талабларга кўра инжиниринг харажатларини камайтириш учун Алва фор Wиндоwс, Дриве Линк, Дриве Wиндоwс, Дриве суппорт дастурий пакетларини дастурий таъминот иловалари кўринишида мавжуд.
Тизим ўзгармас ток умумий истеъмол шинали модулли конструкцияга эга.
Базавий конфигурацияга қуйидаги модуллар киради.
Кириш модули. Бу модул орқали тизимга уч фазали истеъмол кучланиши тортилади. Модулга 525 кВт қувватга эга диодли ёки тиристорли тўғрилагич уланади. Қувват бўйича талабга биноан модулга контактор ёки хаво улаб-узгичи ўрнатилади. Модулнинг базавий конфигурациясини бош улаб-узгич, эрувчан сақлагичлар, контактор ёки ҳаво улаб -узгичи ташкил қилади. Диодли уч фазали тўғрилагич модули. Бу модул ЭЮ норекуператив тизимларида уч фазали кучланишни ўзгармасга айлантириш учун қўлланади. Модулнинг базавий конфигурацияси ўзгармас токли силлиқловчи реакторли олти импульсли кўприк диодли, битта олти пульсли диодли кўприкни бошқариш учун контроллер платаларидан иборат.
Шинали тузилма. Ўзгармас ток умумий шинасидан истеъмолни олиш мотордан моторгача тормоз инвертори ёки рекуператив модулни қўллаган холда тормозлашни амалга оширишга имкон беради. Стандарт алюминий шиналар қўлланилади.
Юритмалар модуллари. Хар бир инвертор юритмани бошқарувчи модулга эга, у контроллер кириш хамда чиқиш стандарт платасига эга. Инверторлар ўзгармас ток истемол шинасининг кучланишини силлиқлаш учун қурилмали конденсаторларга эга. Ўзгармас ток истемол истемол шинаси билан электр боғланиш эрувчан сақлагичлар билан химояланган. Базавий конфигурация модулли инвертор, мотор контроллери ва ёрдамчи контроллер, кириш ва чиқиш, чиқиш фильтри модулларидан иборат.
Ёрдамчи бошқарув модулли. Бу модул ёрдамчи асбоб-ускунага кучланиш узатади, масалан: асбоб- ускуна шкафлари шамол варраклари, юритма секцияларидаги контактлар ва реле хамда бошқалар, унда яна керакли асболар (амперметрлар, волтметрлар) ва носозликлар сигнализацияси аппаратураси жойлаштириш мумкин. Базавий конфигурация ёрдамчи истеъмол трансформатор (шахсий эхтиёжлар трнсфарматори) ўзгармас тол 24В кучланиш манбаидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |