352 млн.кубометр сув олинди. Бунинг натижасида қарийб
88 минг гектар майдонни қўшимча суғоришга эришилди.
Мисол учун, “Бек кластер” нинг 2-3 йил давомида сув етиб бормаган 1200 гектар майдонини суғориш имконияти пайдо бўлди. Бугунги кунда ушбу майдонда қарийб 30 центнер пахта етиштирилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 4 центнер кўп ёки
2 млрд.сўм ошиқча даромад дегани.
Шунингдек, сўнгги йилларда Сиз томонигиздан сув тежовчи технологияларни жорий этувчи кластер ва фермер хўжаликларига субсидия ажратиш ва банк кредити фоизини 10% қоплаб бериш каби молиявий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида сўнгги 3 йилда вилоятда сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдон
18 минггектарга етказилди. Шундан томчилатиб суғориш 3 минг гектардан зиёдни ташкил этади.
2020 йилда 7300 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, шундан 2300 гектари томчилатиб суғоришни ташкил этган.
Мисол учун, Боёвут туманидаги “Боёвутнинг кўклам майсаси” фермер хўжалигида 60 гектар томчилатиб суғориш жорий этилиши натижасида 21 минг кубометр сув тежалиб, ҳосилдорлик 6 центнерга ошди ва бугунги кунда 40 центнердан зиёд пахта етиштирилмоқда.
Муҳтарам Президент,Сиз томонингиздан 2021 йилда қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологияларини жорий қилишни беш бараварга ошириш вазифаси юклатилган бўлиб, буни амалга ошириш мақсадида вилоятимизда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиб, манзилли дастур тайёрланди.
Сув тежовчи технологияларни авзалликларини, иқтисодий самарасини инобатга олиб вилоятда 2021 йилда 323 млрд. сўмдан зиёд маблағлар эвазига 18 минг гектарга ушбу технологияни жорий этишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари қарийб 18 минг гектар майдонда лазер ёрдамида текислаш ишлари амалга оширилади.
Бунда албатта, ушбу технологияларни таннархини арзонлаштириш, яъни унинг бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш чораларини кўряпмиз.
Мисол учун, “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасида "ПЕНГ ШЕНГ" қўшма корхонаси таъсисчилигида лента типидаги томчилатиб суғориш учун қишлоқ хўжалиги мосламалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Бугунги кунда корхонада 2850 дона машина агрегат ҳамда 1828 тонна томчилатиб суғориш тизими қувурлари ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 50 га яқин янги иш ўринлари яратилган.
Вилоятда ирригация-мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини арзон қурилиш материллари билан таъминлаш мақсадида “Мелиоратив қурилиш” масъулияти чекланган жамиятнинг 9 млрд.сўм инвестиция маблағларини жалб этган ҳолда Давлат-хусусий шериклик асосида Сирдарё мелиоратив экспедициясининг бўш турган 5375 кв.метр ер майдонида бетон заводи ва 3857 кв.метр майдонда темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш линиялари ўрнатиш бўйича шартнома имзоланиб, ускуналар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа йиллик 25 минг метр кубдан зиёд бетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, қарийб 100 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Мирзачўл-1”, “Мирзачўл-2” ҳамда “М-1” насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Бунга кўра сув чиқариш қобилияти 3,6 метр куб/секунд бўлган 4 та насос агрегатлари,