Маъруза Арматура буюмлари. Темирбетон конструкцияларини арматуралаш. (2 соат)


Арматураларнинг физик - механик хоссалари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana30.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#600070
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 5

Арматураларнинг физик - механик хоссалари. 
Арматураларнинг физик 
- механик хоссалари пўлатнинг кимѐвий таркиби, ишлаб чиқариш ва ишлов 
бериш усулларига боғлиқ. A-1, A - II, A - III синфли юмшоқ пўлатларда 
углерод 0,2 - 0, 4 фоизни ташкил этади. Углероднинг миқдори оширилса, 
пўлатнинг мустаҳкамлиги ортиб, қайишқоқлиги ва пайвандланувчанлиги 
камаяди. Агар пўлат таркибига марганец ва хром қўшилса, унинг 
қайишқоқлиги камаймаган ҳолда мустаҳкамлиги ортади; кремний кўшилса, 
пўлатнинг мустаҳкамлиги ортиб, пайвандланувчанлиги ѐмонлашади. 
Пўлатнинг мустаҳкамлигини киздириб тоблаш ѐки оддий чўзиш йўли (1 
эгрилик) билан оширса ҳам бўлади. Пўлатни қиздириш йўли билан 
тоблаганда уни 800 - 900°С га қадар қиздирилади, сўнгра кескин совутилади; 
кейин яна 300 - 400°С га қадар қиздириб, аста совутилади (4 эгрилик). Бунинг 
натижасида пўлат арматуранинг мустаҳкамлиги ортади. 
Арматурали пўлатни механик йўл билан пухталаш уни юклаш ва юкдан 
бўшатиш (совуқ ҳолатда уни қайта-қайта чўзиш)га, яъни уни 

у 
кучланишдан 
катта бўлган


кучланиш билан чўзиш орқали уни пропорционаллик 
чегарасини оширишга асосланган.

k

кушланиш билан қайта чўзилганда 
унинг оқувчанлик чегараси кўтарилади (1 эгрилик). Арматурали стерженни 
кетма-кет кичраядиган тешикдан зўрлаб суғириш йўли билан ҳам механик 
усулда пухталаса бўлади. Бунда

s


s

боғланиш деярли арматура 
узилишигача тўғри чизиқли бўлиб қолади (3 эгрилик) ва бу унинг норматив 
қаршилиги қилиб қабул қилинади. 
Пўлат арматурани 3 - 5 % га чўзилса, унинг ички кристалл тузилиши 
маълум даражада ўзгаради, бу ўзгариш арматура мустаҳкамлигини оширади. 
Арматура қайта чўзилса, чўзилиш диаграммаси бошланғич диаграммадан 
фарқ қилади (2-расм). 
Маълумки, пўлатнинг асосий физик-механик хоссадалари материал 
намунасини чўзишга синиш жараѐнида олинадиган «кучланиш-деформация» 
(

-

) диаграммасида ўз аксини топади. Бу диаграммага кўра арматура 
пўлатлари қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Оқиш чегараси аниқ кўринадиган юмшоқ пўлатлар. 
2. Оқиш чегараси аниқ кўринмайдиган ўтда тобланган пўлатлар. 
3. Деярли узилгунга қадар «

-

» диаграммасида чизиқли боғланишга эга 
бўлган ўта мустаҳкам пўлатлар. 
Пўлатнинг асосий мустаҳкамлик тавсифлари қуйидагилардир: 
-биринчи турдаги пўлатлар учун оқиш чегараси 

у
, яъни эластиклик 
чегарасида бўлади (2- расм, а); - иккинчи ва учинчи турдаги пўлатлар учун 
шартли оқиш чегараси 

0,2
бўлиб (бу кучланишнинг шундай қийматики 
намунанинг қолдиқ деформацияси 0,2% ни ташкил этади), шартли 
эластиклик чегараси 

0,2
бўлади. (2-расм, б). 


-пўлатнинг вақтли қаршилиги (мустаҳкамлик чегараси) - 

su
; узилишидаги 
чегаравий узайиш ва ҳ.к. 
Кам углеродли пўлатларда оқиш майдончаси мавжуд бўлиб, пластиклиги 
20% ни (

n
=20%) ташкил этади. Мўл углеродли пўлатларни пластиклиги икки 
маротаба кам бўлади. Чегаравий узайиши қисқа бўлган арматуралар мўрт 
бўлиб, юк таъсирида бирданига узилиши ва конструкция бузилиш мумкин. 
Пластиклик 
хоссалари 
юқори 
бўлган 
пўлатлар 
темирбетон 
конструкцияларининг ишлаши учун қулай шароит яратади; статик ноаниқ 
системаларда, шунингдек динамик кучлар таъсирида бунинг аҳамияти 
айниқса каттадир. 
2-расм. Арматура пўлатининг характерли диаграммалари. a - оқиш 
майдончаси мавжуд; б - оқиш майдончаси йўқ. 
Меъѐрий хужжатларда арматуранинг узилишидаги нисбий узайишининг 
энг кам миқдори берилади. Бу қийматлар A-I - 25%; A-II - 19%; A-III - 14%; 
A-IV - A-VI - 6% га ва термик мустаҳкамланган арматуралар учун эса Ат-IV; 
Ат-V; Ат-VI нисбий узайиши 8,7 ва 6% га тенг. 
Юмшоқ пўлатлар (А-I, А-II, А-III) оддий ҳароратда тоб ташламайди. 
Юқори углеродли арматуралар эса, бетонга ўхшаб, тоб ташлаш хусусиятига 
эга. Ўтда тобланган арматураларни пайвандлаш ярамайди, чунки бунда 
арматура қизиганда мустаҳкамлиги пасаяди. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish