2.68-pacм. Универсал кўп ўринли мосламалар ва қайта ростланадиган бўлинма столлар.
2.68 а.аб расмда пневмоузатма ичини универсал кўп ўринли мосламалар кўрсатилган. Плитага 13 токига 10 ўрнатилган поршенли пневмоцилиндр ўрнатилган. Стойкага ўқ 9 прессланган, унга буриладиган ричаг 8 ўрнатилган. Бу ричагнинг остки елкаси штокидаги 10 пазга киради, устки елкаси эса втулкада 5 ҳаракатланадиган бармоқ билан ўқ 7 орқали боғланган. Алмаштириладиган наладка 3 қўзғалмас лабли 1,20 скалкаларга ва бу скалкалар бўйлаб ҳаракатланадиган алмаштира лабларга 18 эга. Мосламада алмаштириладиган наладкани ўрнатишда 1 ва 20 қўзғалмас лаблар штырлама таянади, лаб 1 эса яна мослама планкасининг тўғри бурчакли куббаси бўйича жойлатирилади. Мосламада наладка иккита тутгич 15 билан йўналтирувчига 14 сиқади.
Тақсимлаш кранининг 16 дастаги 17 бурилгандан сўнг, y тизимдан келаётган сиқилган ҳавони пневмоцилиндрнинг устки қобиғига йўналтиради ва поршенни штоги билан пастга суради.
Ричагнинг 8 пастки елкаси шток пастлатади, устки елкаси эса бармоқ 6 орқали скалка бўйлаб 19 ҳаракатланадиган жағни лабга 1 тақалгунча суради. Бу вақтда жағлар 18 орасига ўрнатилган ишланадиган деталлар қисилади.
Деталга ишлов бериб бўлингандан сўнг тақсимлаш кранининг 16 дастаги 17 бошқа томонга бурилади ва сиқилган ҳаво цилиндрининг остки қобиғига йўналтирилади, y поршенни II штоги 10 билан тепага суради. Бу вақтда шток ричагини 8 ўқи атрофида буради, юқори елка бармоқни 6 ўнгга олиб ўтади ва ҳаракатланадиган лабларга 18 ўрнатилган ишланган детал бўшатиб олинади. Деталларни баландлик бўйича тўғри ўрнатиш учун таянч 4 қўлланилади.
2.16.1 .Бўлинмайдиган универсал қайта ростланадиган стол.
Бўлинмайдиган универсал стол фрезер станокларида бир ёки бир нечта деталларни фрезалар тўплами билан позицион ишлов бериш учун қўлланилади. Ишланадиган деталларни столнинг бураладиган устки қисмида ўрнатилади ва қотириб қўйиладию бўлинмайдиган столлар асосан дастак узатмали қилиб ясалади, шунингдек, буриш жойлаштириш, столнинг ҳаракатланадиган қисмини қотириш ҳамда ишланадиган детални қотириш ва бўшатиш учун механизациялаштгирилган узатмали бўлинмали столлар ҳам мавжуд.
2.69-pacм. Универсал столни умумий кўриниши.
2.69-расмда бўлинмайдиган универсал столнинг умумий кўриниши кўрсатилган. Юқоридаги айланадиган столда ишланадиган детал 3 ўрнатилади ва қотирилади ёки y айлайадиган столда жойлашган махсус алмаштириладиган наладкаларга 2 ўрнатилади. Бураладиган столнинг ва унинг таянчларининг ичида пневмокамера ҳосил қиладиган чуқурчалар мавжуд. Ташқи текисликлари бўйича пневмокамеранинг диафрагмаси 7 айланадиган стол 7 ва таянч 2 орасида қисиб қўйилган. Диафрагманинг ички текисликлари штока ўрнатилган иккита пўлат ҳалқалар орасида бикир қотирилган.
Тегишли томонга тақсимлагич краннинг 12 дастагини буриб сиқилган ҳавони навбатма-навбат пневмокамера қобиқларига йўналтирилади. Бу вақтда диафрагма 7 тепага ёки пастга букилиб, штокни тааллуқли томонларга суради.
Шток алмаштириладиган наладкадаги оралиқ қисмлар орқали детални қисишда қисиш қурилмасини столга бўшатишда эса ундан йироққа суради.
Сиқилган ҳаво тақсимлаш крани орқали пневмокамеранинг хоҳлаган қобиғидан атмосферага чиқариб юборилган, диафрагма 7 эластик кучлар таъсирида штокни 5 дастлабки ҳолатга қайтаради. Столни керакли бурчакка буриш учун фиксаторнинг дастагини 13 тааллуқли томонга бурилади. Дастакни соат мили йўналишида бурилганда, фиксатор 15 пружина таъсирида бўлувчи ҳалқасида втулка 16 киради ва столнинг 4 бурилишини бир нуқтада белгилаб қўяди. Фиксаторни 15 втулкага киритиш ёки ундан чиқариш билан бир вақтида дастакни 13 буриш билан кесма хомут 9 тортилади ёки бўшатилади.
Тортилишида хомут ички конус юзаси билан айланадиган таянч 2 билан боғланган ҳалқани 8 босади ва айланадиган столи билан таянчни қўзғалмас танага 1 сиқади. Дастакни 13 ўзга томонга бурганда хомут 9 бўшайди, фиксатор 15 втулкадан 16 чиқарилади ва пружинани сиқади стол 4 бўшатилиб керакли бўлимга буралади. Бўлинмали ҳалқани столни қўл билан дастак 10 ёрдамида буралади.
Ҳалқада 3 берилган бўлимлар сони ўрнатилади, ҳалқа стол 4 ўқига нисбатан буралади. Буралганда таянчга ўрнатилган ҳалқа 3, ундаги берилган рақам бўлинмали столдаги 4 чизиққа тўғри келгунча дастак II ёрдамида буралади. Ҳалқанинг 3 ички сиртида пазлар бўлиб, унга фиксаторга 15 прессланган штифт 14 кириб туради. Ҳалқадаги 3 штифт 14 пази берилган бўлимлар сонига тааллуқли втулкага тўғри келгандагина фиксатор бураладиган таянчнинг 2 белгилаб қўядиган втулкасига киради. Бошқа втулкаларга фиксатор кирмайди.
Бўлинмайдиган каллаклар
Бўлинмайдиган каллаклар фрезер станокларида ишлов бериладиган кичик деталларни ўрнатиш, қотириш, вақтида буриш ёки узлуксиз бураб туриш учун қўлланилади. Бўлинмайдиган каллакларни турли конетрукциялар мавжуд. Бўлинмайдиган каллаклар асосан қуйидаги қисмлардан иборат: тана, бўлинмамайдиган қурилмани (фиксаторни) тўсиладиган қисми ва қисми ва буриладиган қисмини қисиш механизми. Бўлинмайдиган каллаклар бўлинмайдиган столлардан шу билан фарқ қиладики, ишланадиган детални бўлинмайдиган каллакларда, учмуштли патронларнинг марказларида каллакнинг шпинделида қотирилган қанчаларда ўрнатилади ва қотирилади каллаклар шпиндели горизонтал ёки вертикал жойлашган ёки шпиндели ҳам горизонтал ҳам вертикал ўрнатиладиган қилиб ясалади. Деталга ишлов бергунгача буриладиган қисмини буриш, фиксациялаш ва қотириш ва буриладиган қисмни бўшатиш, детал ишлангач фиксаторни чиқариш кўпгина бўлинмайдиган каллакларда қўл ёрдамида бажарилади. Каллакнинг иш циклини баъзи элементлари автоматлаштирилган бўлинмайдиган каллаклар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |