- РАДИКАЛ ПОЛИМЕРЛАНИШ.
- Радикал полимерланиш жараёнлари эркин радикалларнинг таъсири натижасида актив марказлар ҳосил бўлиши билан бошланади.
- Занжирнинг ўсиш жараёни мономер молекуласи билан эркин радикаллар орасидаги жуда кўп элементар реакциялардан иборат бўлиб, полимерланиш даврида макромолекула занжирининг массасини ортишига олиб келади. Натижада ўсаётган эркин радикалли занжирнинг мономер молекуласи билан тўқнашиши ва бирикиши натижасида макромолекуланинг узунлиги тоборо ортиб боради. ўсаётган радикал билан мономерларнинг ўзаро таъсир реакцияси натижасида мономер молекуласи таркибидаги қўшбоғнинг боғи узилиб, бирламчи, -боғга айланиб, тўйиниб боради.
Занжирнинг узилиш жараёни макромолекуладаги мавжуд эркин радикалларнинг реакцион муҳитдан йўқолиши билан боради. Реакцияда занжирнинг узилиши иккита қсаётган макромолекулаларнинг ўзаро бирикиши натижасида вижудга келади. Бу радикалларнинг «ўзаро бирикиш» реакцияси дейилади. - Занжирнинг узилиш жараёни макромолекуладаги мавжуд эркин радикалларнинг реакцион муҳитдан йўқолиши билан боради. Реакцияда занжирнинг узилиши иккита қсаётган макромолекулаларнинг ўзаро бирикиши натижасида вижудга келади. Бу радикалларнинг «ўзаро бирикиш» реакцияси дейилади.
- Полимерланиш жараёнида занжирнинг узатилиши мухим реакциялардан бири ҳисобланади.
- Эркин радикалли полимерланиш жараёни бирор таъсир натижасида радикалларга тез парчаланадиган моддалар ёрдамида тезлашади ва бу моддалар инициаторлар - реакцияни тезлаштирувчи моддалар дейилади. Полимерланиш жараёни пайтида радикаллар билан бирикиб, бу жараённи секинлаштирадиган ва уни тўхтатадиган моддаларни ингибиторлар-реакцияни секинлаштирувчи моддалар дейилади.
Эркин радикалларнинг ҳосил бўлиш жараёни ҳам, услубига қараб, термик, фотокимёвий, рентген, лазер ва радиацион нурлар таъсирида амалга оширилади. - Эркин радикалларнинг ҳосил бўлиш жараёни ҳам, услубига қараб, термик, фотокимёвий, рентген, лазер ва радиацион нурлар таъсирида амалга оширилади.
- Мономерларнинг ёруғлик нури таъсирида полимерланиши фотокимёвий полимерланиш дейилади. Бунда мономер молекуласига маълум миқдорда квант нур ютилиши натижасида эркин радикаллар ҳосил бўлади.
- Фотокимёвий полимерланиш жараёнида иницирланиш реакциясининг тезлиги ютилаётган нурнинг интенсивлигига тўғри пропорционалдир.
-
- бу ерда, - нурнинг самарали (эффектив) катталиги бўлиб, бу нурнинг тқлқин узунлигига ва мономернинг табиатига боғлиқ. - нурнинг интенсивлиги.
- Фотокимёвий полимерланиш жараёнининг тезлиги нурланиш интенсивлигининг квадрат илдизига тенг. Фотополимерланиш даврида актив марказларнинг ҳосил бўлиши, мономер молекуласига, ютилаётган квант энергиясига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари фотополимерланиш жараёнини ҳарорат ҳамкорлигида олиб бориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |