МАЪРУЗА №2
Мавзу: Менежмент назарияси ва концепциясининг эволюцияси.
1.Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
2.Менежментнинг турли хорижий мактаблари табакаланиши.
3.Менежментнинг назария ва амалиётини Россияда ривожланиши.
4.Менежмент ривожланишида янги боскич.
Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
Хорижий менежмент монополистик капитализм даврида вужудга келган. Унинг шаклланишидан олдин бошқарув вазифаларининг ажратилиши, унга хос бўлган бошқарув меҳнатининг тарқалиши, унинг махсус назарий асос яратилишига эхтиёж ўсиши юз берди.
Бошқарув асрлар давомида шаклланган бўлса ҳам, фан сифатида, мустақил фаолият йўналиши сифатида фақат йигирманчи асрдагина тан олинган. Шунинг учун, одатда изланишларда 1900 йилгача бўлган бошқарув ва ташкилотлар, ҳамда -амалга оширилаётган узгаришларга йуналишни таъминлаш;
1900 йиллардан сўнгги бошқарув ва ташкилотлар деб ажратилади. Македония давридан қадимги Рим, қадимги Эронгача, Юлий Цезардан Амир Темургача барча тарихий ва бироз бўлсада улуғ ишларни амалга оширишни уддасидан чиққан шахслар бошқарув амалиётига ўз ҳиссасини қўшганлар. Айнан бошқарув хусусиятлари борасида Архимед, Ал Хоразмий, Г. Галилей, Б.Паскалъ, Диафант, Г.Лейбниц, Ш.Лагранж, М.Ломоносов., Д. Рикардо, В.Петти, У.Джуорт, улардан сўнг Ф.Энгельс, К. Маркс, А. Смит, Д.Рикардо, Кейнс, Р. Оуэн, А.К.Гастев, П.М.Керженцев, П.А.Попов, ва бошк. менежментнинг тарихий илдизларини яратишда ўз хиссаларини қўшганлар. Аммо бошқарувга системали ёндошувнинг, фикрларнинг шаклланиши ва уни фан, алоҳида фаолият тури сифатида тан олина бошланиши 1900 йиллардан кейинги даврларга тўғри келади.
Капиталистик тузумининг бошлангич даврида тадбиркор-мулк эгаси узининг шахсий тажрибасига таяниб ишлаб чикаришни бошкарган. XVIII асрнинг охирларида Англияда булган саноат тунтаруви бошкарувга булган кизикишни янада кучайтирди. Шу даврдан бошлаб бошкарув ходимларини тайёрлашга алохида эътибор берила бошланди.
Аммо, ХIX асрнинг иккинчи ярими ва ХХ аср бошларида техника хамда технологиянинг такомиллашуви, ишлаб чикаришнинг кескин усиши бошкаришни мураккаблаштириб юборади ва уни махсус билимларини талаб этувчи, фаолиятнинг махсус бир турига айлантиради. Ушбу муаммоларни хал этиш учун бошкарувдаги тажрибани умумлаштириш ишлаб чикариш ва ходимларни бошкаришнинг самарали усулларини излашга олиб келди.
Натижада бошкарув тугрисидаги таълимотни вужудга келтирди. Шу даврдан бошлаб бугунга кадар бошкарувда куйидаги турт йуналиш эволюцион тарзда ривожланган ва узининг тегишли хиссасини кушган. (2.1-жадвал).
2.1.-жадвал
№
|
Мактабномалар
|
Намояндалар
|
1
|
Илмий менежмент (1885-1920)
|
Ф.Тейлор, Г.Эмерсон ва бошкалар
|
2
|
Мумтоз ёки маъмурий менежмент
(1920-1950)
|
А.Файол, М.Вебер, ва бошкалар
|
3
|
“Инсоний муносабатлар” мактаби
(1950-йилдан хозиргача)
|
Э.Мэйо, Р.Лайкерт ва бошкалар.
|
4
|
Микдорий тизимли ёки замонавий менежмент (1950- йилдан хозиргача)
|
Г.Саймон, П.Дурукер, Э.Дейл ва бошкалар.
|
Шундай килиб, менежмент назарияси ва амалиёти турли даврларда узига хос куринишларда шакилланади:
50-60 йилларда бошкарувнинг ташкилий таркиби диккат марказда турган булса,
60-70 йилларда стратегик режалаштириш вужудга келди:
80-йиллардан бошлаб эса илгор гарб фирмаларида стратегик режалаштиришдан стратегик бошкарувга утилди.
1911-йили бошқарув фанининг асосчиларидан бири Ф.Тейлорнинг “Илмий бошқарув тамойиллари“ китобининг чоп этилиши бошқарувни фан сифатида тан олиниш даврининг бошланиши деб ҳисобланади. Илмий бошқарув деб номланган концепцияга асос солинди. Ушбу концепция асослари Х1Х асрнинг ўрталаридан ХХ асрнинг 20 йилларигача бўлган даврни қамраб олади. У шу вақтгача оғзаки ва онда-сонда бўлган дискуссиялардан бошқариш борасидаги мустақил изланишлар натижалари ва биринчи хулосаларини чоп эттирилиши, бу изланиш ва тадқиқотлар борасида баралла гапирилишига ва кенг доирада фикр алмашишларга олиб келди.
Бошқарувга бўлган қизикишнинг кучайишига биринчи туртки сифатида Европа малакатлардаги жадал ўзгаришлар, хусусан, Англиядаги саноат революциясининг рўй бериши сабаб бўлган. Аммо, ташкилотнинг муваффақиятини самарали бошқарув ташкил қилиши мумкинлиги ҳақидаги системалашган фикрлар Америкада юзага келди,бунга бир неча сабаблар бор, булар:
- Америкадаги ўша даврдаги ирқий, иқтисодий эркинлик, ҳамда кишиларнинг моддий келиб чиқиши ва синфий табақаларнинг аҳамиятсизлиги;
- ХIХ асрнинг охирида Америкада трансконтинентал темир йўллари қурилишининг якунланганлиги;
- Давлатнинг бизнесга аралашмаслик сиёсати;
- Турли хил миллий, иқтисодий асосдан келиб чиққан одамлар ўз омадини синаш мақсадида Америкага йўл олиши, бу даврда АҚШда иқтисодиётнинг ривожланиши ва тадбиркорларнинг кўпайиши бошқарувни фан сифатида шаклланишига муҳит яратди. Бунга йирик тадбиркорларнинг эҳтиёжи ва йирик бизнеснинг расмийлашган бошқарув воситаларига эхтиёжининг кучлилиги омил сифатида таъсир кўрсатди;
-Саноат революцияси натижасида техника афзалликларини ишлаб чиқаришга қўлланишининг зарурлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |