Маъруза-2: Йирик панель уйсозлиги.
Режа:
Йирик панели турар-жой биноларининг конструктив системалари ва схемалари.
Ташқи йирик панел деворларнинг бўлиниш системалари.
Девор панелларининг турлари.
Вертикал ва горизонтал чоклар
Таянч иборалар:
Йирик панель ички ва ташқи деворлар, панелларнинг бўлиниш системалари, горизонтал бўлинган деворлар, вертикал бўлинган деворлар, бир қатламли, икки қатламли ва уч қатламли панель деворлар, контактли, платформасимон, комбинацияланган ва монолит чоклар, шпонкали ва шпонкасиз вертикал чоклар.
Биноларни йирик элементлардан қуришга ўтишнинг навбатдаги босқичида уларнинг деворларини биз кўриб ўтган блоклардан ҳам каттароқ элементларга панелларга бўлиш қабул қилинган (1-расм).
1-расм. Йирик панелли уйнинг кўриниши.
Бундай биноларда ташқи ва ички деворларни, ораёпма ва том ёпмаларни, пардадеворларни, зинапоя маршларини ва майдончаларини йирик панеллардан қилинади.
Йирик панель деворларнинг йирик блоклардан фарқи шуки, улар мустақил устиворликка эга эмас. Шунинг учун монтаж қилиш жараёнида вақтинча махсус мосламалар ёрдамада уларни маҳкамлаб қўйилади. Йирик панелларнинг заводдан чиқишдаги тайёрлик даражаси йирик блокларга нисбатан анча юқори бўлади.
Йирик панеллардан қуриладиган биноларнинг меъморий композициясини бойитишнинг йулларидан бири ташқи деворларда панелларга бўлинишнинг турли хил системаларидан фойдаланишдир (2. -расм).
Кўриб ўтилган панелларнинг бўлиниш системаларидан горизонтал бир қаторли система кўп қўлланилади.
2. -расм. Йирик панеллардан қилинадиган ташқи деворларнинг бўлиниш
системалари:
а - горизонтал бўлинган деворлар; б -вертикал бўлинган деворлар; в, г, д, е - мос равишда, қўш-тавр, Ш-, Т-, хочсимон қилиб бўлинган деворлар.
Йирик панеллардан қуриладиган бинолар деворли ва каркасли конструктив системаларда бажарилишлари мумкин (3-расм). Деворли конструктив системага эга бўлган биноларда вертикал юк кўтарувчи конструкциялар вазифасини йирик панель деворлар бажарадилар. Бунда юк кўтарувчи деворлар кўндаланг ва бўйлама йўналишларда ёки ҳар икки йуналишда жойлашган бўлишлари мумкин
(3-расм, а, б ва в).
Юк кўтарувчи деворлар кўндаланг йўналишда жойлашган ҳолларда ички пардадеворларнинг сони камаяди, ташқи девор панелларини иссиқликни кам ўтказадиган енгил материаллардан ясаш имкони туғилади, лекин бинонинг план ечимига анчагина чеклашлар киритилади. Бўйлама деворлар юк кўтарувчи бўлганда план ечимидаги чеклашлар бўлмаслиги мумкин, аммо ташқи девор учун мустаҳкамликни таъминлаш мақсадида оғир материаллар қўллаш лозим бўлади. Юк кўтарувчи
деворлари ҳар икки йуналишда жойлашган би-ноларда фазовий бикрлик ортади, ёпма плиталарнинг деворга уч ёки тўрт томони билан таяниши ҳисобига уларнинг қалинлигини бирмунча камайтириш мумкин, лекин бундай ечимда пойдеворларнинг узунлигини кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |