Маъруза-2: Йирик панель уйсозлиги


-расм. Йирик панелли биноларнинг конструктив схемалари



Download 1,86 Mb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#269665
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5330358601099774592

3-расм. Йирик панелли биноларнинг конструктив схемалари:
а - юк кўтарувчи деворлар кўндаланг жойлашган схема: б - юк кўтарувчи деворлар бўйлама жойлашган схема; в - юк кўтарувчи деворлар ҳар икки йўналишда жойлашган схема; г - кўндаланг каркасли схема; д - бўйлама каркасли схема; е - фазовий каркасли схема.
Бинода каркас қўллаш бинонинг оғирлигини камайтириш имконини беради, қаватлар сонини ошириш мумкин, лекин йиғма элементларнинг сони кўпаяди, металл сарфи 20-25 %га ортади, бино ичида колонналар ва ригеллар чиқиб туриши ҳисобига план ечими мураккаблашади ва монтаж ишларига меҳнат сарфи ҳам кўпаяди. Йирик панель уйсозлигининг тажрибаси шуни кўрсатадики, деворли конструктив система баландлиги 16 қаватгача бўлган биноларда, каркасли конструктив система эса ундан баланд биноларда қўлланилиши мақсадга
мувофиқ экан.
Йирик панелли биноларнинг асосий конструктив элементи девор панелидир. Ташқи девор панеллари бир қатламли, икки қатламли ва уч қатламли қилиб тайёрланиши мумкин (4-расм).

4-расм. Ташқи девор панелларининг конструкциялари:
а, б ва в - бир, икки ва уч қатламли панеллар. 1 -енгил ёки ячейкали бетон;
2 - оғир бетон; 3 -иссиқлик изоляцияси қатлами; 4 -дераза ўрни.
Бир қатламли панелларни (4-расм. а) тайёрлаш учун енгил (керамзитобетон, шлакобетон каби) ва ячейкали (газобетон, кўпик бетон каби) бетонлар қўлланилади. Панелларнинг атмосфера таъсирига чидамлигини ошириш мақсадида ташқи томондан декоратив бетон ёки қоришмадан, керамик, шиша плиткалардан пардоз қатлами қилинади ёки атмосфера таъсирига чидамли бўёқлар билан бўялади. Панелларнинг ички сирти бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш учун силлиқ қилиб чиқарилади.
Икки қатламли панеллар 4-расм, б) юк кўтарувчи нисбатан юпқа ички темирбетон қатламдан ва иссиқлик изоляцияси қатламидан ташкил топади. Юк кўтарувчи қатламнинг қалинлиги 60 мм дан кам қилинмайди. Иссиқлик изоляцияси қатлами иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кичик бўлган енгил ва ячейкали бетонлардан ёки қаттиқ иссиқ сақловчи плиталардан қилинади. Уч қатламли ташқи девор панеллари (4--расм, в) ички ва ташқи юпқа темирбетон қобиқ (қатлам)дан ва улар орасида жойлашган иссиқлик изоляцияси қатламидан иборат бўлади. Иссиқлик изоляцияси сифатида қаттиқ ва ярим қаттиқ минерал пахта плиталар, минерал пўкаклар, кўпик шиша, кўпик силикат плиталардан фойдаланилади. Пенопласт, пенополистирол каби эффектив иссиқлик изоляцияси материаллари қўллаш ҳам мумкин.
Кўп қатламли девор панелларинининг теплофизик хусусиятларини иссиқлик изоляцияси қатламининг материали ҳисобига кенг миқёсда ўзгартириш мумкин. Бир қатламли девор панелларига нисбатан кўп қатламли панелларда панелнинг қалинлигини ўзгартирмасдан унинг термик қаршилигини катталаштириш ва температура ўзгаришларининг панелдан ўтишда сўниш даражасини сезиларли миқдорга ошириш мумкин. Бу эса биноларни ёзда ортиқча иссиқдан ҳимоя қилишда қўл келади.
Ички девор панелларига теплотехник талаблар кўйилмаганлиги учун уларни одатда нисбатан арзонроқ оғир бетондан яхлит қилиб ишлаб чиқарилади.
Оғир бетон қўлланилишининг яна бир сабабн, унинг ҳаво шовқинидан яхши товуш изоляцияси хусусиятларига эгалигидир.
Ташқи девор панелларининг ички девор ва ёпмалар билан ўзаро бирикиши -боғланиши йирик панелли биноларнинг устиворлигини таъминлайди. Биноларнинг узоққа чидамлилиги ва уларнинг эксплуатацион хусусиятлари шу бирикиш чокларининг конструкциясига ва уларнинг сифатига боғлиқ. Шунинг учун девордаги чокларнинг конструкцияси бундай бирикиш (боғланиш) нинг ишончли мустаҳкам бўлишини таъминлаши зарур.
Йирик панель деворлардаги панеллар орасидаги чокларни горизонтал ва вертикал чокларга ажратса бўлади. Устма-уст турган девор панеллари орасидаги горизонтал чокларнинг конструктив ечимлари, юқоридаги девор панелидан тушадиган юкларни пастдаги девор панелига узатиш усулларига кўра, 4 хил бўлиши мумкин: контактли, платформасимон, комбинацияланган ва монолит чоклар (5-расм).
Контактли чокда юк таъсирида ҳосил бўладиган зўриқиш қоришма қатлам орқали бевосита панелдан панелга узатилади (5-расм, а). Платформасимон чокда зўриқиш деворга таяниб турган ёпма панелининг таянч қисми орқали панелдан панелга узатилади (5-расм, б). Комбинациялан-ган чокда зўриқишни юқоридаги панелдан пастдаги панелга узатиш қисман қоришма қатлам орқали бевосита панелдан панелга ҳамда қисман ёпма па-нелининг таянч қисми орқали амалга оширилади (5-расм, в).

Вертикал чоклар силжиш, чўзилиш ва сиқилиш натижасидаги зўриқишларни қабул қиладилар. Геометрик бичими ва статик ишлаш характерига қараб вертикал чоклар шпонкасиз ва шпонкали чокларга бўлинади (6-расм).


Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish