ТЖАС иниишлаб чиқишда шчитларни ва бошқариш пультларини чизманинг пастки қисмида тўғри туртбурчаккўринишида тасвирлаш қабул қилинган . бу тўғри туртбурчаклар худудига назорат, сигнализация ва бошқарувни ростлаш аппаратураси тасвирланади.
ТЖАС иниишлаб чиқишда шчитларни ва бошқариш пультларини чизманинг пастки қисмида тўғри туртбурчаккўринишида тасвирлаш қабул қилинган . бу тўғри туртбурчаклар худудига назорат, сигнализация ва бошқарувни ростлаш аппаратураси тасвирланади.
ТЖАС да тасвирланувчи электр аппаратурага принципиал электр схемаларда қабул қилинган ракамли харфли белгилашлар киритилади. Баъзи асбобларнинг ва тўғри таъсир килувчи ростлагичлар , кўрсатувчи термометрлар , монометрлар каби автоматлаштириш воситаларининг принципиал белгиланишлари фақат тартиб номеридан иборат.
Шчит ва пультлардан ташқарига ўрнатиладиган ҳамда бевосита технологик қурилманинг ва коммуникациялар билан боғлиқ бўлмаган асбоблар ва автоматлаштириш воситалари шартли равишда тўғри туртбурчак ичида «жойида ўрнатилган асбоблар» деб кўрсатилади. Бу тўғри туртбурчак шчитлар ва бошқариш пультлари тўғри туртбурчаги устида тасвирланади.
Технологик схемада Iтуплам маҳсулотни қайта ишлашга узатишдаги нотекисликларни йукотиш учун мулжалланган , I I туплам эса тупловчи бўлади.автоматлаштириш схемаси ундаги сатхни икки позицияли ростлаш учун мулжалланган. Сатх 1-1 ва сатх 1-2 датчиклари маҳсулотнинг туплагичга узатилишини бошқарувчиэлекромагнит клапан 1-4 га таъсир килувчи позицион ростловчи қурилма 1-3 га сигнал беради. Насос I V ишлов бериш учун узатиладиган маҳсулотнинг температурасини барқарорлаштириш вазифасини АРС таъминлайди, унга 2-1 датчик, кўрсатувчи ва ростловчи органлар 2-5 киради, у иссиклик элтгични I I I иссиклик алмаштиришга узатилишини ўзгартиради. АРСда ростловчи органнинг шчитда ўрнатилган масофадан туриб бошқариш панели 2-3 воситасида бошқариш кузда тутилган.
Маҳсулот сарфини барқарорлаштириш АРСда трубопроводда ўрнатилган датчик4-1дан келаётган сигнал оралик ўзгартгич 4-2 оркали кўрсатувчи, узиёзар ва ростловчи 4-3 асбобга келади. Каралаётган контурда сарфланиш катталиги ростловчи клапан 4-6 нинг очиклик даражасига боғлиқ бўлган окимни дросселлаш даражаси билан белгиланади. Кўпинча АС да ростлагичларнинг тасвири ёнида улар амалга оширадиган ростлаш қонунинг шартли белгиси берилади. 2-2 ва 4-3 ростлагичлар томонидан ПИ-ростлаш қонуни амалга оширилади.