- Технологик объектларни автоматлаштириш уларнинг техник иқтисодий кўрсаткичларини 3-5%га орттириб, мақсадга каратилган маҳсулотни олишда кўп мехнат талаб қилишлик даражасини анча камайтиришга (30-40%га) олиб келади.
- Иккинчи томондан уни амалга ошириш учун кушимча капитал маблаглар талаб килинади. Масалан , кимёвий ва унга якин саноат тармоқларида автоматлаштиришга кетадиган харажатлар ТОБ қурилмалари таннархининг 35%ини ташкил этади.
- Автоматик системалар (АС)ни жорий қилиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичи уларнинг узини коплай олиш муддати ҳисобланади.
- Т=(К+А)/Э
- Бу ерда Т-узини коплаш муддати, йил; К-АС ни жорий қилиш учун сарфланадиган капитал маблаглар , сум; А-жорий қилинган автоматлаштириш қурилмалари таннархидан ажратилган амортизацион туловлар, сум; Э- шартли- йиллик иқтисодий самара, сум/йил.
- Иқтисодий самара автоматлаштириш бўйича аниқланади:
- Э=(С1-С2)/П
- Бу ерда С1,С2-мақсадга каратилган маҳсулот бирлигининг автоматлаштиришдан кейин йиллик ишлаб чиқариш.
- Кимё корхоналари маҳсулоти таннархининг асосий банди(50-80%) хом ашё таннархи эканини ҳисобга олиб, асосий эътиборини мақсадга каратилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган хомашё солиштирма сарфини пасайтирувчи автоматлаштириш воситаларини жорий қилишга каратиш зарур.
- Узини коплаш муддатининг тескари катталиги иқтисодий самарадорлик коэффициенти Е ҳисобланади:
- Е=1/Т=(С1-С2)*П/(К+А)
- Келтирилган формулалар бўйича аниқланган самарадорлик кўрсаткичининг қийматлари норматив қийматлар билан таккосланади ва натижага асосланиб, Асни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Кимёвий корхоналарда Аснинг узини коплашини нормадаги муддати тахминан уч йилни ташкил этади.
Боғланишни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, биринчи босқичда (К0-К1) иқтисодий воситалар комплексига озгина харажатлар қилинганда иқтисодий самарадорлик С1 таннархинингортиши ва оддий бошқариш функцияларининг автоматлаштирилишининг самарадорлиги жуда кичик бўлганидан иқтисодий самарадорлик манфайдир. Капитал маблагларнинг маълум қийматидан бошлаб бошқариш вазифалари ва масалаларини кенгайтириш Аснинг самарадорлигини кескин усишига олиб келади, демак янада такомиллашган техника воситаларикомплексидан фойдаланиш ҳисобига иқтисодий самарани хам оширади. Такомиллаштиришнинг бу босқичида АС энг катта самара беради. Бу босқич узок давом этмайди. У капитал харажатларнинг бундан кейинги ортиши (К2-К3) Асни жорий қилишнинг иқтисодий самарадорлигини бунчалик кескин оширмайди;капитал харажатларнинг маълум қийматидан бошлаб, бошқаришнинг функция ва вазифаларни бундан кейинги кенгайтириш жуда оз самара берадики, натижада системанинг иқтисодий самарадорлиги туша бошлайди. Бу бошқарувнинг функциялари ва вазифаларининг такрорланиши, технологик ходимларига бериладиган ахборотнинг хаддан ташқари кўплиги, АСнинг мураккаблиги, демак ишончсизлиги, бошқариш функциялари автоматлаштириш билан тушунтирилади, уларни фан ва техника ривожининг эришилган даражасида техник персоналга колдириш мақсадга мувофиқ. К4 қийматдан бошлаб, техник воситалар мажмуасини мураккаблаштириш кўрсатилган сабабларга кура иқтисодий самаранинг манфий қийматига олиб келади. - Боғланишни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, биринчи босқичда (К0-К1) иқтисодий воситалар комплексига озгина харажатлар қилинганда иқтисодий самарадорлик С1 таннархинингортиши ва оддий бошқариш функцияларининг автоматлаштирилишининг самарадорлиги жуда кичик бўлганидан иқтисодий самарадорлик манфайдир. Капитал маблагларнинг маълум қийматидан бошлаб бошқариш вазифалари ва масалаларини кенгайтириш Аснинг самарадорлигини кескин усишига олиб келади, демак янада такомиллашган техника воситаларикомплексидан фойдаланиш ҳисобига иқтисодий самарани хам оширади. Такомиллаштиришнинг бу босқичида АС энг катта самара беради. Бу босқич узок давом этмайди. У капитал харажатларнинг бундан кейинги ортиши (К2-К3) Асни жорий қилишнинг иқтисодий самарадорлигини бунчалик кескин оширмайди;капитал харажатларнинг маълум қийматидан бошлаб, бошқаришнинг функция ва вазифаларни бундан кейинги кенгайтириш жуда оз самара берадики, натижада системанинг иқтисодий самарадорлиги туша бошлайди. Бу бошқарувнинг функциялари ва вазифаларининг такрорланиши, технологик ходимларига бериладиган ахборотнинг хаддан ташқари кўплиги, АСнинг мураккаблиги, демак ишончсизлиги, бошқариш функциялари автоматлаштириш билан тушунтирилади, уларни фан ва техника ривожининг эришилган даражасида техник персоналга колдириш мақсадга мувофиқ. К4 қийматдан бошлаб, техник воситалар мажмуасини мураккаблаштириш кўрсатилган сабабларга кура иқтисодий самаранинг манфий қийматига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |