Маъруза 11 Ультрафильтрлаш. Тескари осмос. Газларни чангдан тозалаш усуллари. Скрубберлар ва уларнинг турлари



Download 1,92 Mb.
bet2/7
Sana16.04.2022
Hajmi1,92 Mb.
#556905
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-маъруза

Мембрана - бу суюқ ёки газ аралашмадан бир ёки бир неча компонентни бир томонлама ўтказиш қобилиятига эга бўлган ярим ўтказувчан тўсиқдир.
Мембраналар қуйидаги талабларни қондириши ва хусусиятларга эга бўлиши керак:
1) яхши ажратиш қобилияти (селективлик);
2) катта солиштирма унумдорлик;
3) ажратилаётган кимёвий моддаларга чидамли;
4) монтаж қилиш, сақлаш ва транспортировка даврига етарли мустаҳкамлик;
5) ишлатиш даврида хоссалари ўзгармаслиги керак.
Мембраналар турли полимер (целлюлоза, ацетат, полиамид, полисульфон), керамика, шиша, металл фольга ва бошқа материаллардан ясалади.
Механик мустаҳкамлигига қараб мембраналар зичланувчи (полимерли) ва қаттиқ структурали, ҳамда ғовакли ва ғоваксиз (диффузияли) бўлиши мумкин.
Ғовакли мембраналар тескари осмос, микро- ва ультрафильтрлаш жараёнларини амалга ошириш учун қўлланилади, газларни ажратишда эса, камроқ ишлатилади. Бу мембраналарнинг хизмат муддати мембрана материалининг кимёвий чидамлилиги билан белгиланади.
Диффузияли мембраналар ёрдамида газ ва суюқлик аралашмаларни тозалаш мембрана орқали буғланиш ва диализ усулларида амалга оширилади. Одатда диффузияли мембраналар ғоваксиз бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, гель қатламидаги айрим бўлакларнинг полимер занжири ўзаро қанчалик суст боғланган бўлса, диффузия тезлиги шунчалик юқори бўлади. Демак, диффузияли мембраналарни тайёрлашда лиофил полимер материалларни қўллаш мақсадга мувофиқ.
Молекулаларни диффузияли мембраналар орқали ўтиш тезлиги диффузия коэффициентига тўғри пропорционал ва у эса ўз навбати молекулаларнинг ўлчами, шаклига қаттиқ боғлиқ.
Бу турдаги мембраналарнинг яхши хусусиятларидан бири шундаки, уларнинг ўтказувчанлиги вақт ўтиши билан умуман камаймайди. Диффузияли мембраналар гидравлик қаршилиги катта, шунинг учун улар юпқа қатламли ҳолатда қўлланилади.
Кўпинча мембраналар лист ёки труба шаклида, ёки ичи бўш толалар кўринишида ясалади. Бу каналлар ички диаметри 20...100 мкм, деворининг қалинлиги 10...50 мкм бўлади. Бундан ташқари, мембраналар турли шаклдаги ғовакли ташувчилар устида ҳам ишлатилиши мумкин. Бу мембраналар композит мембраналар деб аталади.

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish