Аорта -aorta.
Одамнинг артерия қонини тарқатадиган асосий қон томир бўлиб
ҳисобланади. Юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, ўзаро туташган (давом
этадиган) уч қисмга: кўтарилувчи – aorta ascendens га, аорта равоғига – arcus
aortae, тушувчи аорта – aorta descendens га бўлинади. Артериал найча ductus
arteriosus ёки Боталов найчаси - хомила тараққиёти даврида ўпка артериясини
тушувчи аорта билан қўшиб туради ва олдинги кўкс оралиғи бўшлиғида
жойлашади. Бола туғилганидан сўнг (3-5 кунларда) артериал найча пучаяди
кейинги 3- ойларда артериал бойлам ligamentum arteriosum га айланади.
Катта қон айланиш доирасининг артериялари.
Аорта – aorta – юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, энг катта артерия бўлиб
ҳисобланади. Аортада уч бўлим тафовут этилиб, унинг кўтарилувчи қисми –
pars ascendens aortae; аорта ёйи – arcus aortae; пастга тушувчи қисми – pars
descendens aortae тафовут этилади. Кўтарилувчи аорта – aortae ascendens дан
юракни артериал қон билан таъминловчи тожсимон артериялар – a. coronariae
dextra et sinistra чиқади. Бу тожсимон артериялар аортанинг яримойсимон
клапанларининг остидан бошланади. Аортанинг кўтарилувчи қисмининг
бошланиш соҳаси кенгроқ бўлганлигидан, бу соҳани bulbus aortae дейилади.
Бу кенгаймани ички юзасида 3 та хавза бўлиб – sinus aortae дейилади. I.
Аrteria coronaria dextra – ўнг тожсимон артериядан қўйидаги тармоқлар
чиқади: R.r. atriaoventriсularis – бўлмача ва қоринчалар орасидаги шохлар; R.
coni arteriosi – артериал конусга йўналувчи шохлар; R. nodi sinuatrialis – сино-
атриал тугунчага йўналувчи шохлар; R.r. atrialis – бўлмачага йўналувчи
шохлар; R. marginalis dexter – ўнг чекка шохи; R. atriaalis intermedius –
оралиқдаги бўлмача шохи; R. interventricularis posterior – орқа қоринчалар аро
шох; R. nоdi antrioventricularis – бўлмача ва қоринчалар орасидаги тугун
шохи; II. Аrteria coronaria sinistra – чап тожсимон артериянинг тармоқлари: R.
interventricularis anterior – олдинги қоринчалар аро шох; R. circumflexus –
айланиб ўтувчи шох. Бу артериялардан майдароқ қуйидаги шохлар ажралади:
а) R. atrialis anastomoticus – бўлмача артерияси билан қўшилувчи шох; б) R.r.
antrioventricularеs – бўлмача ва қоринчалардаги шохлар; в) R. marginalis
110
sinister – чап чеккадаги шох; г) R. atrialis intermedius – бўлмалар оралиғидаги
шох; д) R. pоsterior ventriculi sinistri – чап қоринчанинг орқа шохи; е) R.r.
atriales – бўлмача шохлари; Аорта ёйи – arcus aortae дан: ўнг тарафда елка -
бўйин пояси - truncus brachiocephalicus; чап тарафдаги умумий уйқу
артерияси - a. carotis communis sinistra; чап тарафдаги ўмров ости артерияси -
a. subclavia sinistra ажралади. Бўйин-елка пояси - truncus brachiocephalicus дан
қалқонсимон безни артерияси - a. thyroidea ima ажралганидан сўнг, бўйин-
елка стволи иккига: ўнг умумий уйқу артерияси - a. carotis communis dextra ва
ўнг ўмров ости артерияси - a. subclavia dextrа га бўлинади. Умумий уйқу
артериялари - a. carotis communis - ташқи уйқу артерияси - a. carotis еxterna ва
ички уйқу артерияси - a. carotis interna ларга бўлинади. Умумий уйқу
артериясининг иккига бўлиниш соҳасини bifurcatio carotidis дейилади.
Умумий уйқу артериясини VI бўйин умуртқасининг tuberculum carоticum
дўмбоғига босиб, унинг тармоқларидан оқаётган қонни тўхтатиш учун
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |