Маъруза №10 мавзуси


Артерияларнинг тармоқланиш қонуниятлари



Download 451,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi451,09 Kb.
#51750
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Юрак топографияси

 
Артерияларнинг тармоқланиш қонуниятлари. 
Қон томирлар кўпинча органларнинг зарарли ташқи таъсиридан бир қадар 
сақланган ички қисмларида ётади. Қон томирларнинг асосий тармоқлари - 
тананинг букувчи мушаклари жойлашган тарафдан йўналади. Бундай 
жойланиш тананинг шу соҳасидаги масофанинг қисқалиги билан 
тушунтириш мумкин. Мисол учун, агарда аорта умуртқа поғонасининг олд 
томонида эмас, балки орқа томонида жойлашганда эди, тананинг букилиши 
натижасида аорта сиқилиб қон ўтмай қолар эди. Катта қон томирлар қўл-оёқ 
суякларининг миқдорига мос равишда тармоқланади ва пировардида ёйсимон 
тузилишга эга бўлади. Мисол учун, елка ва сон соҳаларида биттадан суяк 
бўлгани учун биттадан асосий артериялар бўлиб, билак ва болдир соҳаларида 
суякларга мос равишда иккитадан қон томирларга бўлинади. Эркин ҳаракат 
қилишга мосланган бўғимлар соҳасида томирлар: тўрлар ва бирлашмаларни 
(анастомозлар) ташкил этади. Аъзоларга йўналаётган қон томирларнинг 
ҳажми ва қалинлиги - аъзонинг ҳажми билан эмас, балки бажарадиган 
вазифасига мос равишда бўлади. Мисол: буйрак артериясининг ички 
диаметри, ичакнинг қон томирларининг диаметрига тенг. Қалқонсимон без 
қон томирлари ҳиқилдоқни қон билан таъминлайдиган томирлардан бир неча 
маротаба катта бўлади. Бир грамм аъзога оқиб келаётган қоннинг миқдорини 
таққосланганда, қон билан энг яхши таъминланадиган аъзо - бу қалқонсимон 
без ва бош мия бўлиб ҳисобланади. Қўл ва оёқ қонсизликка бир неча соатгача 
ўзгаришсиз чидаши мумкин. Бош мия эса, юрак бир қисқариши давомида 
қонсиз қолса - одам хушидан кетиши мумкин. Қон томирлар аъзонинг 
тараққиёти билан боғлиқ бўлганлиги учун, томирларнинг аъзолар ичидаги 
тармоқланиши ва тузилиши шу аъзонинг шаклига ва бажарадиган вазифасига 
мос бўлади. Кўпчилик қон томирлар, эмбрионнинг ривожланиши даврида 
нервлар билан бирга ривожланиб, улар билан ёнма-ён йўналади ва нерв, қон-
томир тутамини ҳосил қилади. Тараққиёт жараёнида ҳосил бўлган 
бўшлиқлар девори ва бўшлиқ ичидаги аъзолар - алоҳида қон томир билан 
таъминланади. Шу сабабли париетал ва висцерал тармоқларга бўлинади. 
Мисол учун, кўкрак аортаси, қорин аортаси, ички ёнбош артерияларининг 
тармоқлари. Одам танаси тараққиёт пайтида сегментар тузилишга эга 
бўлганидан - сегментар қон билан таъминланиш сақланади. Мисол учун, 
қовурғалараро қон томирлар, бел қон томирлари ва ҳоказо. Аъзоларга қон энг 
қисқа йўл билан келади. Қон томирларининг тармоқланишида энг яқин 
тармоқ билан озуқаланиш қонуният сақланиб қолади. Шу сабабдан аортадан 
чиқаётган биринчи қон томир юракнинг деворини таъминлайди. Лекин 
аъзоларни қон билан таъминлашдаги бу қонуният эмбрионал тараққиёт 
давридаги ҳолатига мансуб бўлиб, аъзо тараққиёт давомида бошқа жойга 
кўчса ҳам, ривожланаётганда озиқланган қон томирларини сақлаб қолади. 
Мисол учун, бел соҳасида тараққий этган мояк, ёрғоқ ичида жойлашса ҳам, 
қорин аортасидан чиқаётган тармоқ билан таъминланади. Ёрғоқ эса сон 
артериясининг тармоғи билан таъминланади. Қон томирлар бўғимлардан 


104 
ўтадиган жойларда бир мунча юзада ётади (бундай жойларда пулсни 
текшириш мумкин). Артериялар бир-бири билан шохчалар орқали 
бирлашади, яъни бир-бири билан боғланади. Йирик стволларни бир-бирига 
бевосита қўшиб турувчи шохчаларга анастомозлар дейилади (умуртқа 
поғонаси артерияларининг бош мия асосида бир-бирига ўтиши, меъда, ичак, 
қўл, оёқ панжаларидаги артерияларнинг бир-бирига қўшилиши мисол бўла 
олади). Одам гавдасининг баъзи соҳаларида анастомозлар айниқса яхши 
такомил этгандир ва шунинг натижасида мураккаб тўрлар вужудга келади. 
Қўл ва оёқ бўғимларининг дорзал юзаларида шундай турлар мавжуддир. 
Асосий стволдан чиқиб, у билан бир қадар нарига борувчи ён тармоқларни - 
коллатераллар дейилади. Масалан: тана, қўл ва оёқлардаги асосий артериал 
йўлларга паралел ҳолда анастомозлар ётади. Одатдаги нормал шароитда бу 
анастомозларнинг диаметри бир мунча кичик бўлади. Коллатерал 
анастомозлар аъзонинг қон билан таъминланиши бузилганда, хатто йирик 
артериялардан қон бормай қолганда (артериялар боғлаб қўйилганда, ёки 
уларнинг тешигига тромб тиқилганда), асосий стволда қон келиши бўтунлай 
тўхташига қарамай, гавданинг муайян соҳаси одатда нобуд бўлмайди. Бунинг 
сабаби шуки, қон асосий стволининг боғланган жойдан пастроқдаги 
коллатераллар орқали ўтади. Коллатералларнинг диаметри секин аста 
катталашади. Одатда ингичкиа бўлган артериялардан йирик стволлар такомил 
этади ва шунга яраша уларнинг девори ҳам ўзгаради (қалинлашади). Агар 
томирлар бир-бири билан бир текисликда бирлашмай, барча текисликларда 
бирлашса - чигаллар ҳосил бўлади. Коллатерал қон томирларини хирургия 
практикасида (айниқса улар жароҳатланганда) катта аҳамияти бор. Чунки 
катта магистрал томирлар жароҳатланса (кесилса, узилса) шу жароҳат ёнлама 
(коллатерал) томир чиқишидан олдин ёки кейин бўлишига қараб қўл-оёқни 
ампўтация қилиш ёки қилмаслиги ҳал бўлади.

Download 451,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish