А = Ад + Ап (1)
А - майдаланиш учун сарф бўлган тўла иш, Дж:
Ад - диформациялашга сарфланган иш яни бу жисмда иссиқлиги айланади,Дж:
Ап - янги юзаларҳосил қилиш учун сарфланган иш,Дж:
Майдаланишда майдалаш даражаси кичик бўлса, янги юзаларҳосил бўлиши жуда секин кечади ва (1) формулада Ап = 0 бўлади,
унда
А = Ад (2)
Майдаланишда майдалаш даражаси юқори бўлса,янги юзаларҳосил бўлиши тез купаяди. Бу ҳолатда Ад = 0 бўлади,чунки диформацияланган хажмдаги иш микдори янги юзаларҳосил бўлишидаги иш миқдоридан жуда кичик бўлади.
Унда
А = Ан (3)
Шундай килиб, хажм гипотезаси майдаланиш жараёнини, юза гипотезаси эса кукунлаш жараёнида қўлланилади.
Майдаловчи ва туйувчи машиналар класификациялари.
Қурилиш материалларини майдалаш қуйидагича амалга оширилади:
а) механик усулда майдалаш, бунда Қурилиш материаллари майдалашгични харакатдаги деталлари ёрдамида майдаланади (ёки харакат даги детал ва қўзгалмас статика):
б) портлатиш усулида майдалаш,бунда Қурилиш материали бўлаклари газ босишининг кескин пасайиши ёки учкун разряди таъсири остида сувда портлаш тускининг таъсири натижасида (электрогидравлик ходиса) дарз (синик) кетган ерлардан майдаланилади:
в) электротермик майдалаш, бунда материаллар токнинг юқори
частотаси ёрдамида айни бир жойни чиздириш натижасида майдаланилади:
Қурилиш материаллари саноатида асосан механик усулда майдаловчи майдалагичлар қўлланилади ва улар қуйидаги асосий типларга бўлинади.
а) жағли майдалагичлар бунда материаллар харакатсиз 1 ва харакатланувчи 2 жағлар орасида майдаланади, бу вақтда харакатланувчи жағлар оддий ёки мураккаб шаклда харакатланиши мумкин, биринчи ҳолатда материал майдаланиши эзилиш ҳисобига бўлса, иккинчидан эса эзилиш ишқаланиш ҳисобига амалга оширилади.
б) конусли майдалагичлар: бунда Қурилиш материаллари харакатсиз 1 ва харакатланувчи 2 конуслар орасида майдаланади, харакатланувчи конус харакатсизлигига нисбатан эксецентрик ҳолатда айланади,
в) барабанли майдалагичлар бунда Қурилиш материаллари икки бир бирига қарама-қарши харакат килувчи барабанлар 1,2 орасида ёки айланувчи барабан ва қўзгалмас жағ орасида майдаланади
г) уриб майдаловчи майдалагичлар бунда Қурилиш материаллари асосан корпус 2 ичида жойлашган бир ёки икки айланувчи роторлар 1 динамик кучлари таъсирида майдаланади.
д) айлангичлар бирида Қурилиш материали айланувчи каток 1 ва харакатланувчи (ёки харакатсиз) идиш 2 орасида эзилиш ва ишқаланиш натижасида майдаланади.
Қурилиш материаллари саноатида қўлланувчи туйувчи машиналарни ишлаши бўйича қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин:
а)механик усулда майдаловчи жисмлар билан туйувчиларда зарраларнинг майдаланиши уларнинг уришиш ва ишқаланиш ҳисобига амалга ошади:
б)механик усулда майдаловчи жисмларсиз туйувчи машиналарда материалларни майдалаш динамик кучлар таъсири остида амалга оширилади:
Маърузани мустахкамлаш учун саволлар.
Майдаланган маҳсулотларнинг ўлчамларига қараб қандай фракцияларга бўлинади.
Майдаловчи ва туйувчи машиналар қандай циклларда ишлаши мумкин.
Майдаланган махсулот қандай турларга бўлинади?
Майдаловчи ва туйувчи машиналар классификацияси?
Туйувчи машиналар конструкциясига қараб қандай турларга бўлинади?
Жағли майдалагичларнинг ишлаши ва қаерларда ишлатилади?
Қувватни аниқлаш?
Конусли майдалагичларнинг ишлаши ва улар қаерларда қўлланилади?
Адабиётлар рўйхати
Н. Е. Дроздов, М. И. Журавлев, “Механическое оборудование заводов сборного железобетона” М. 1996г.
М. К. Морозов, “Механическое оборудование заводов сборного железобетона”. Киев, 1998г.
М. И. Журавлев, А. Фоломеев “Механическое оборудование предприятие материалов и изделий на базе их”. Москва 1999г.
А. Ф. Мирзаев “Қурилиш индустриясининг механик ускуна ва машиналари” Ўқув қўлланма. Тошкент 2000 й.
Қўшимча адабиётлар:
С.Г. Силенок “Механические оборудование предприятий строительной индустрии” М. 1996г.
Справочник по производству сборных железобетонных изделий. 1 под. раз. К. В. Михайлова М. 1997г.
Дроздов Н. Е. Курсовое и дипломное проектирование по специальности машины и оборудование, М. 1998г.
Справочник по оборудованию заводов строительных материалов (под. Раз. Сапожникова М.Я.) М.1999г.
Do'stlaringiz bilan baham: |