Маъруза №1 кириш. Саноат печлари ҳАҚида тушунчалар ва уларнинг таснифи



Download 1,4 Mb.
bet32/32
Sana16.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#676393
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
лекция

2. Ички ва ташқи иссиқлик алмашуви. Иссиқлик алмашувининг мураккаб жараёни одатда икки қисмга бўлинади: ички ва ташқи иссиқлик алмашуви. Ташқи иссиқлик алмашуви печнинг ишчи бўшлиғидан иситиладиган материал ва буюмларнинг ташқи юзасига иссиқлик узатилишидан иборат. Ички иссиқлик алмашуви эса қиздирилаётган материалнинг ички қатламлари билан юзаси орасидаги ҳароратлар фарқи ҳисобига иссиқлик ўтказувчанлик йўли билан юзага келадиган иссиқлик алмашувидан иборат. Материал массасининг қизиши шу матераилнинг хоссаларига, шакли ва ўлчамларига боғлиқ. Ички иссиқлик алмашувини бошқариш ташқиникига нисбатан қийинроқдир.
Технологик жараёнларга боғлиқ ҳолда ё ички, ё ташқи иссиқлик алмашуви устивор бўлади. Масалан, пўлат ва чўян эритиладиган печларнинг унумдорлиги асосан ташқи иссиқлик алмашуви билан белгиланади ва қиздириш печларида эса, унумдорлик ички иссиқлик алмашуви билан белгиланади.
Печнинг ишчи бўшлиғида тутун газлари турли тезлик билан ҳаракатланади ва иссиқлик нурини таратади. Нурланиш манбаи бўлиб тутун газлари таркибидаги уч атомли газлар - СО2, SO2, сув буғлари Н2О ва шунингдек, углерод, кул ва чанг заррачалари хизмат қилади. Қаттиқ жисмлар фақат ташқи юзаларидан энергия таратса, газлар-бутун ҳажмларидан таратади. Тутун газлари таркибидаги чала ёнган углеродли заррачалар аланганинг қоралик даражасини ва нур тарқатиш имкониятини оширади. Шунинг учун юқори ҳароратли печларда табиий газ ёқилганда унга қўшимча қилиб пуркалган мазут ёки смола (қатрон) берилади. Бунинг натижасида аланганинг қоралик даражаси ва демак, иссиқлик нурини тарқатиши ортади.
Умуман олганда, аланганинг қоралик даражаси қуйидаги омилларга боғлиқ: а) ёқилғининг хоссаларига; б) ёқилғини ёқишга тайёрлаш даражасига (майдалаш, пуркаш, қиздириш ва ҳоказо); в) ёқилғи билан ҳавони аралаштириш усулига; г) ўтхонанинг тузилишига ва бошқа шартларга боғлиқ.


3. Юқори ҳароратли қурилмаларда иссиқлик алмашувининг ҳолатлари. Печлардаги ташқи иссиқлик алмашувининг ҳолатлари радиацион (нурланишли), конвектив ва қатламли турларга бўлинади (М. А. Глинков бўйича). Агар радиацион қиздириш ҳақида сўз борса, бу фақат нурланишли иссиқлик алмашуви устивор эканини англатади, аммо шу пайтнинг ўзида у билан бирга конвектив қиздириш ҳам амалга оширилади; конвектив қиздириш ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин.
Ўз навбатида радиацион қиздириш уч турга бўлинади:
1) бир текисда тақсимланган иссиқлик алмашуви (24,а-расм). Бунда печ деворига ва қиздирилаётган материалнинг юзасига алангадан тушаётган иссиқлик оқимлари QГ.Д. ва QГ.М. ўзаро тенг бўлади, ҳароратлар майдони ва аланганинг нурланиш хоссалари ўтхонанинг бутун ҳажми бўйича бир текисда бўлади.
2) йўналтирилган тўғри иссиқлик алмашуви (24, б расм). Бунда QГ.М. > QГ.К. шарт бажарилади.
3) йўналтирилган билвосита иссиқлик алмашуви (24.в-расм). Бунда QГ.М. < QГ.К. шарт бажарилади.


4. Назорат саволлари.

  1. ЮҲҚ ларда иссиқлик алмашувини ташкил қилиш.

  2. Ички ва ташқи иссиқлик алмашуви.

  3. Юқори ҳароратли қурилмаларда иссиқлик алмашувининг ҳолатлари.



Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish