Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателларининг электр механик хусусиятлари
Бу электр двигателларининг қўзғатиш чулғамлари якор чулғамига кетма-кет уланган бўлади ва ундан якор токи оқиб ўтади (расм 7).
Расм7. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателининг схемаси
Шу сабабли юклама ўзгарганда магнит оқими хам ўзгаради. Бу боғланиш магнитланиш графиги билан белгиланади (расм8)
Расм8 Магнт қимининг қўзғатиш токига бғлиқлиги графиги
Электр двигател магнит тизимининг тўйинмаган холатида магнит оқимининг юклама токига боғлиқлиги қуйидагича ифодаланади:
бу ерда kФ – пропорционаллик коэффициенти
Кучланишлар баланси тенгламасидан, ни хисобга олинганда тезликнинг ва электр механик тавсифнинг тенгламалари қуйидагича ифодаланади:
яъни у гиперболик боғланишга эга бўлади, чунки
А= и В= – ўзгармас катталиклардир
Харакатлантирувчи момент ва магнит оқими формулаларини хисобга олинганда, кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателининг моменти электр двигател токининг квадратига пропорционал бўлади:
бундан
Бўлади.
Токнинг ифодасини кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателининг электр механик тавсифи тенгламасига қўйилса, механик тавси тенгамаси олинади:
Ушбу тенглама гиперболик боғланишни ифодалайди, бу ерда В и D –ўзгармас миқдорлардир, шу билан бирга
бўлади.
Кучланиш U = UН бўлганда ва электр двигател занжирида қўшимча қаршилик бўлмаганда механик тавсиф табиий бўлади (расм9)
Расм9 Кетма-кет қўзғатишли электр двигателнинг табиий механик тавсифи
Тезликнинг тенгламасидан келиб чиқилса электр двигател кам юклатилганда унинг тезлиги ошиб кетади, чунки якор токи камайганда унинг магнит оқими хам камаяди. Салт холати режимида и М = 0 бўлганда айланиш тезлиги амалда чексизликка тенглашади. Электр двигателдаги механик йўқотишлар ва қутбларидаги қолдиқ магитланишлар мавжудлиги сабабли унинг тезлиги чегараланган ва бу холатда (5 - 6) тенг миқдорга етади. Аммо бундай тезликда хам электр двигател ишдан чиқиши мумкин, чунки у бундай марказдан қочма юкламалар билан ишлашга хисобланган бўлмайди. Шу сабабли кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателиларини салт холатида ишлатиш мумкин эмас. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателининг сунъий тавсифларда ишлаши якорга қўйилган кучланишни номинал қийматидан четлашганида содир бўлиши мумкин. Бундай четлашишни таъминловчи тармоқ кучланишини ўзгартириб ёки якор занжирига қўшимча актив қаршиликлар улаб амалга ошириш мумкин бўлади.
Тезликнинг тенгламасидан кўринадики кучланишини ўзгартирилса тезлик хам ўзгаради. Бунда сунъий механик тавсифларнинг юмшоқлиги ўзгармайди. Табиий хамда тармоқниг турли кучланишларига мувофиқ бўлган ва R = const бўлгандаги сунъий механик тавсифларнинг графиклари расм 10 да кўрсатилган.
Рисм10 Тармоқнинг турли кучланишларга мувофиқ бўлган ва R = const бўлгандаги сунъий механик тавсифларнинг графиклари .
Қўшимча актив қаршиликлар оширилиши билан моментнинг бир миқдорига тегишли бўлган электр двигателининг тезлиги камаяди ва тавсиф пастга силжийди. Бунда якор занжиридаги қўшимча қаршиликларнинг оширилиши билан сунъий тавсифларнинг юмшоқлиги ошади. Табиий хамда тармоқнинг номинал кучланишидаги ва қўшимча қашиликларнинг турли миқдорларидаги сунъий механик тавсифларнинг графиклари расм 11 да кўрсатилган.
Расм11 Номинал кучланишидаги ва қўшимча қашиликларнинг турли миқдорларидаги сунъий механик тавсифларнинг графиклари
Do'stlaringiz bilan baham: |