Маъруза 1
Электр юритмага оид умумий маълумотлар, унинг вазифаси ва тузилиши.
Кончилик корхоналарининг хозирги талаб қилинаётган унумдорлигини таминлаш учун кўп миқдордаги катта қувватли турли машина ва механизмлар жумладан бир ковшли ва роторли экскаваторлар, бир неча турли бурғулаш станоклари, тайёрлаш ва қазиб олиш камбайнлари ҳамда комплекслари, сидиргичли ва лентали конвейерлар, электровоз транспорти, кўтариш машиналари, сув хайдаш насослари, вентиляторлар, компрессорлар ва яна бир неча турдаги ёрдамчи механизлар қўлланилади.
Буларни характлантириш учун электр юритмалар кўлланилади. Электр энергия ёрдамида машина ва механизмларни ҳаракатга келтирувчи электромеханик қурилмани-электр юритма деб аталади ва у бир ёки бир неча электр двигателларни,узатиш механизлар ҳамда бошқариш аппаратларни ўз ичига олади. Бошланғич даврда битта электр двигател бир неча машиналарни узатиш тасмалар ёрдамида ҳаракатга келтирилган. Узатиш тасмаларнинг кўплиги ва цехлардаги ёритгичларнинг камлиги, ишлаш жараёнида хавф туғдириш имкониятини оширди, натижада бир двигателли ва кўп двигателли юритмалар пайдо бўлади. Электр юритма бошқа турдаги юритмалардан – юқори бошқарувчанли хусусияти, алоҳида машина ва механизмларга бир ёки бир неча юритгичларни ўрнатиш мумкинлиги, иш машиналарнинг кинематикасини соддалаштириш, юқори ФИК, ихчамлилиги, катта ишга тушириш моменти , конструкциясининг соддалилиги, ишчанлилиги, тезлигини кенг ростлаш қобилияти, ҳамда бошқаришни масофадан ёки автоматик равшда бажариши мумкинлиги билан ажралиб туради. Электр юритма қуйидаги афзалликларга эга:
-ишчи механизмларнинг талабларини тўлиқ таъминлайди;
-бошқа юритмаларга нисбатан юқори унумдорли ишчи механизмларга қўллаш мумкин;
- электр юритма қўлланганда ишчиларнинг мехнати енгиллашади;
-электр юритмаларда автомат бошқаришни кенг қўллаш мумкин.
-электр юритма бошқа турдаги юритмаларга нисбатан тежамли бўлади;
-атроф мухит ифлосланмайди;
-электр энергияни узатиш бошқа энергияни узатишга нисбатан анча қулай бўлади;
-электр юритмаларнинг ихчамлиги.
Биринчи электр двигател академиклар Б.С.Якоби ва Э.Х.Ленцлар томондан 1838 й.ихтиро қилнган. Бу бир от кучига эга ўзгармас ток двигатели бўлган ва ундан қайиқни характлантириш учун қўлланилган. Ўн тўққизинчи аср охирларида рус инженери М.О.Доливо-Добровольский уч фазали ўзгарувчан ток тизимини ва асинхрон двигателни ихтиро қилади.
Булар ихтиро қилингунча кончилик корхоналарида одамлар қўл кучларидан фойдаланганлар. Кейинчалик ҳайвонларни ишлатишган. Бундан кейин сувнинг кучидан, буғнинг кучидан фойдаланишган.
Кончилик санотида электр юритмалар 19–асрнинг охирлридан бошлаб қўлланилган. Дастлабки вақтда улар кўтариш қурималарида, насосларда , лебедкаларда қўлланилган.
Электротехник саноатнинг ривожланиши натижасида электр двигателлар ҳам такомиллаша борган. Кончилик корхоналари ҳам ривожланиб турли механизмлар қўлланила бошланган. Буларни ишлатиш учун ўзгармас токли, асинхрон ва синхрон двигателли электр юритмалар қўлланила бошлайди. Хозирги замонда кончилик корхоналарини электр юритмаларсиз тасаввур қилиш қийин. Қўлланиладиган механизмларнинг талабларига мос келадиган турли хилдаги элект юритмалар қўлланилади. Уларнинг аксарияти автомат равишда бошқарилади. Электр юритмаларнинг саноат корхоналарида, шу жумладан кончилик саноати корхоналарида кенг қўлланиши, электр юритмаларнинг назарий асосларини яратишга олиб келади. Биринчи бўлиб электр юритмалар назарияси проф. М.А.Ринкевичнинг “Механик энергияни электр энергия ёрдамида тақсимлаш” китобида келтириилган ва кейинчалик поф. В.К. Попов.А.Г. Голован ва бошқалар томнидан кенгайтирилган ва ривожлангантирилган.
Электр юритмалар назарияси яна Ўзбекистон ФА Энегетика институти олимларнинг ТДТУ олимларнинг ва оқсоқол олим профессор М.З. Ҳомудхоновнинг илмий ишларида кенг ёритилиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |