Маъруза № [Маърузачи: Палванов Н. С.] Мавзу: дисперс системаларнинг физикаси ва кимёси. Мавзунинг мақсади


Коагулловчи ионнинг заряди қанчалик катта бўлса, унинг коагуллаш қобиляти шунчалик юқори бўлади ва коагулланиш бўсағаси пастроқ бўлади



Download 2,89 Mb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi2,89 Mb.
#172491
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9-Дисперс системаларнинг физик-кимёси

Коагулловчи ионнинг заряди қанчалик катта бўлса, унинг коагуллаш қобиляти шунчалик юқори бўлади ва коагулланиш бўсағаси пастроқ бўлади (Щульце-Гарди қоидаси).
Биополимерларни турғунлигини бузиш. Юқори молекуляр бирикмаларнинг эритмалари турғунлигини бузиш учун ҳароратни критик қийматидан пастлатиш ёки полимер эримайдиган суюқлик қўшиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Шунда полимернинг эрувчанлиги чекланган даражада камаяди ёки умуман йўқолади. Полимернинг эрувчанлиги унинг молекуляр массасига боғлиқ. Занжирлари ҳар хил бўлган полидисперс полимерларнинг эритмаларида чўктирувчини секин-аста қуйиб бориш фракцияларни молекуляр массаси камайиб бориши бўйича ажралиб чиқишига олиб келади. Оқсилларни сувли эритмаларидан туз қўшиш билан ажратиб олиш мумкин. Бу ходиса тузланиш ходисаси дейилади. Тузланганда тузларнинг ионлари эритувчининг диполь молекулалари билан қаттиқ боғланади ва натижада эриган модданинг молекулалари киритилган ионларнинг электр майдони таъсири доирасидан сиқиб чиқарилади. Тузланишга таъсири бўйича натрийли тузларнинг анионлари қуйидаги лиотроп қаторга жойлашади:
сулфат  нитрат  ацетат  хлорид  йодид  роданид

Эрувчанликни камайиши эритмани, концентрацияси билан жуда катта фарқланувчи, икки қаватга ажралишига олиб келади. Бу ходиса коацервация дейилади. Юқори молекуляр моддалар томчилар - коацерватлар сифатида ажралиб чиқади.


Коллоид эритмаларга оз миқдорда юқори молекуляр бирикманинг эритмасидан қўшиш билан, уларнинг турғунлигини ошириш мумкин. Бундай амалиёт коллоид ҳимоя дейилади. ҳимоя қилиш таъсир механизми бўйича коллоид заррачанинг атрофида юқори молекуляр моддадан тузилган адсорбцион қобиқча ҳосил бўлади. Мицелланинг сатҳида полимернинг макромолекулалари адсорбланиб коллоид заррачаларни бир-бирига ёпишишига ҳалақит берувчи, механик жихатдан мустаҳкам қават ҳосил қилади. Сувли муҳитда ҳимоя қилувчи модда бўлиб оқсиллар, карбонсувлар, пектинлар хизмат қилиши мумкин. ҳимоя қилиш таъсирини баҳолаш учун ҳимоя сони бирлиги киритилган. У 10 мл ўрганилаётган золни, коагулланишдан ҳимоя қилиш учун керак бўлган, ҳимоя қилувчи модданинг миллиграмлардаги миқдорини билдиради.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish