Маруза- бино ва иншоотларнинг



Download 5,81 Mb.
bet14/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
binovainshootlar411

Кимёвий коррозияметаллнинг ташқи муҳит таъсирида емирилиши. Оксидланиш натижасида металлнинг сиртида юпқа ҳимоя қатлами ҳосил бўлади ва бу қобиқ металлнинг бутунлай ёки қисман коррозияланишини давом этишидан сақлайди. Оксидланган қобиқнинг ҳимоя сифати, оксидланиш ҳажмининг (Vок) қобиқ ҳосил қилиш учун сарфланган металл ҳажми (Vм)нинг нисбатига боғлиқ яъни:

    • Vок/ Vм > 1 ҳолатда, оксид қобиғи коррозияни тўхтатади;

    • Vок/Vм < 1 ҳолатда, оксид қобиғининг ҳимояси заиф таркибга эга ғоваксимон бўлиб, коррозия ривожланади.

Бу нисбат турли металларда турличадир:

    • Al /Al2O3 – учун 1,23;

    • Fe /Fe2O3 – учун 2,14;

    • Mg/MgO – учун 0,81;

    • Na /Na2O – учун 0,55.

Электрокимёвий коррозия- металл конструкциялар бундай коррозия натижасида кўпроқ талофат кўради. Бундай коррозиянинг содир бўлиши ишлаб чиқаришда ва маиший ҳаётимизда кенг тарқалган. Электрокимёвий коррозия металлнинг электролит (электр ўтказиш хусусиятига эга бўлган барча эритмалар)лар билан ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлади. Унинг моҳияти шундаки, анод сифатида металлнинг гидратация маҳсули ва мусбат зарядли ионлар сифатида электролитга ўтишидир.
Статистик маълумотларига кўра, металл конструкцияларнинг тахминан 60% авария ҳолатлари айнан қурилиш монтаж жараёнида, қолган 40% эса эксплуатация мобайнига тўғри келар экан. Металл конструкцияларнинг техник сабаблар туфайли ишдан чиқишида сиқилувчи конструкция элементларининг устиворлигини йўқотиши эвазига -41,3% ни, асосий металлнинг бузилиши – 22,2% ни, пайванд чокларининг бузилиши – 23.8% ни ташкил қилар экан.
Шу соҳадаги кўплаб тадқиқот ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, металл конструкцияларнинг ишдан чиқишига ва авария ҳолатига олиб келувчи сабабларни қуйидагича шакллантириш мумкин:

  1. конструкциянинг зўриқиши (қор, саноат чанглари, динамик ва ҳарорат таъсирлари);

  2. сиқилувчи элементларнинг устиворлигини йўқолишига олиб келувчи каркасларда зарурий боғланишларнинг мавжуд эмаслиги, ташиш ёки монтаж жараёнида йўл қуйиладиган бошланғич солқилик ва деформацияларнинг мавжудлиги;

  3. ҳисобий схеманинг нотўғри танланиши (конструкция ишлашининг ҳақиқий ишлаш шароитига мос эмаслиги) ва паст маркали пўлатларнинг ишлатилиши;

  4. тайёрланган конструкцияларнинг чизмага мос келмаслиги, бирикиш тугунларининг нотўғри конструктив ечимлари;

  5. пайванд ишларининг нотўғри бажарилиш (айниқса қиш вақтларида) монтаж усули ва кетма-кетлигининг бузилиши, том ёпма плиталарининг ётқизишдаги дефектлар (аксарият ҳолларда плита бурчаклари пайвандланмасдан қолади);

  6. технологик ускуналарнинг сифатсиз осилиши;

  7. агрессив муҳит шароитида коррозиядан ҳимоялаш ишларининг етарлича бажарилмаслиги, лойиҳада кўзда тутилмаган тешик ва оралиқлар очилиши;

  8. мухандислик-геологик ишлари билан боғлиқ бўлган бинонинг нотекис чўкиши;

  9. краности тўсинларнинг, ферма фасонкаларининг чарчаш натижасида бузилиши;

  10. пойдеворларнинг турли (ер ости ва ташқи) сувлар таъсирида ювилиши, нураши, портлаши, зарблар ҳамда бошқа сабаблар таъсирида аварияларнинг келиб чиқиши.

Проф. М.М.Сахновский томонидан 105 та авария ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиши сабаблари қуйидагича тақсимланган:

    • монтаж жараёнидаги дефектлар – 29,5%;

    • лойиҳанинг хатолиги – 26,7%;

    • эксплуатациядаги дефектлар – 14,3%;

    • тайёрлаш жараёнидаги дефектлар – 12,4%;

    • сифати паст пўлатнинг қўлланилиши – 10,5%;

    • нормативларнинг етишмаслиги– 6,6%.

Бошқа бир тадқиқотчи, акад. Н.П.Мелышков эса қурилишдаги металл конструкцияларнинг жисмоний умрбоқийлигининг камайишига таъсир қилувчи тўртта сабабни ва реконструкциянинг учта категориясини аниқлади.
Биринчи сабаб- 100дан 200о гача ҳарорат таъсирида узоқ давом этувчи кучланиш натижасида металл таркибида рекристаллизация билан боғлиқ бўлган металлнинг эскириши.
Иккинчи сабаб- иншоотнинг эксплуатацияси жараёнидаги шикастланиши. Бунда эскиришга моил жойлар бўлиб, оғир ва ўта оғир шароитда ишлайдиган бинолардаги краности тўсинлар ва тормоз таъсири остида ишлайдиган конструкцияларини киритиш мумкин.
Учинчи сабаб- эксплуатация шароитини ҳарорат режимининг бузилиши эвазига мўртлашиш натижасида бузилишдир.
Тўртинчи сабаб- металлнинг коррозиясидир.
АҚШда машинасозлик саноатида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, ишлаб чиқариш технологияларининг ўзгариши ва янги технологияларнинг жорий этилиши муносабати билан ҳар 5-7 йилда биноларнинг устунлар сеткасини ўзгартиришга тўғри келар экан. Натижада тадқиқотчилар биноларнинг йириклаштирилган параметрли схемаларига, яъни ўзгартириш осон бўлган схемаларга ўтиш зарур деган хулосага келишди.
Биринчи тоифали реконструкция - технологик жараёнларни тўхтатмасдан амалга ошириладиган кичик реконструкция.
Иккинчи тоифали реконструкция - ўртача даражадаги реконструкция. Бунда кран ости тўсинлар алмаштирилади, том ёпмасининг баландлик белгиси оширилади, бинонинг яхлит тизимида қўшимча оралиқлар қўшилади.
Учинчи тоифали реконструкция - тўлиқ бажариладиган реконструкция. Бунда эски конструктив шакл қисман ёки батамом янгисига алмаштирилади.
Техник кўрик пайтида метал каркасларнинг текширилиши зарур бўлган жойлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

    • динамик зарблар таъсирида ишлайдиган кран ости тўсинлар;

    • уларнинг устунлар билан бириккан жойлари;

    • ригелни устунлар билан бириккан жойлари;

    • каркаснинг сиқилган ва сиқилиб эгилган элементлари;

    • ферма фасонкалари;

    • боғланиш тизимлари ва ҳ.к.




Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish