Анафора -
|
|
Шеърий мисраларнинг бошида ёки насрий асардаги гапларнинг олдида бир хил жаранглаган товуш, оҳангдош сўз ва ибораларнинг такрорланиб келиши.
|
Антитеза -
|
|
Бадиий асарда бир-бирига зид маъноли сўзларни ёнма-ён қўллаш, қаршилантириш санъати.
|
Антифраза-
|
|
Ирониянинг бир кўриниши бўлиб, бирор шахс ёки предметга хос бўлган у ёки бу ижобий хусусиятни кулгили интонация билан инкор қилишга айтилади.
|
Аллегория-
|
|
Қочирим, кесатиш, пичингга асосланган маъно кўчиши
|
Аллитерация-
|
|
Мисралар, ундаги сўзлар бошида бир хил ундош товушларнинг такрор қўлланиши: Қаро қошинг, қалам қошинг, қийиқ қайрилма қошинг, қиз...
|
Амфиболия-
|
|
Икки хил талқин этиш, икки маънода тушуниш мумкин бўладиган гап. Бу //аҳмоқ одам эмас. Бу аҳмоқ // одам эмас.
|
Апастрофа-
|
|
Жонсиз предметларга жонли нарсадек мурожаат қилиш ва шундай муносабатда бўлиш
|
Арго-
|
|
Ясама тил. Бирор ижтимоий гуруҳ, тоифа вакиллари ўртасида тушунарли бўлган, бошқалар тушунмайдиган луғавий бирликлар.
|
Архаизм-
|
|
Маълум давр учун эскирган, истеъмолдан чиқа бошлаган тил бирлиги.
|
Ассонанс-
|
|
Айнан ёки яқин унлиларнинг такрорланиши натижасида юзага келадиганоҳангдошлик.
|
Аферезис-
|
|
Олдинги сўзнинг сўнгги товуши таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг тушиши. Айтар эди → айтарди.
|
Варваризм-
|
|
Она тилига ўзлашмаган, ўзга тил ҳодисаси сифатида қўлланган сўз ёки ибора: мадам, миссис, мерси...
|
Вульгаризм-
|
|
Адабий тилга кирмайдиган дағал сўз ва иборалар.
|
Геминация-
|
|
Қўш ундошлик. Икки айнан бир хил ундошли ҳолатнинг юзага келиши: уччида, теппасида...
|
Гипербола-
|
|
Нарса-ҳодиса, жараёнларнинг белги-хусусиятини, ҳолатини ўта бўрттириб тасвирлаш.
|
Градация-
|
|
Нутқ парчаларидан бири иккинчисининг маъносини кучайтириб боришидан иборат услубий жараён.
|
Демунитив шакл-
|
|
Кичрайтириш шакли (деминутив шакл, деминитус): қизча, тугунчак, келинчак.
|
Жаргон-
|
|
Бирор гуруҳ вакилларининг, ўз нутқи билан кўпчиликдан ажралиб туриш мақсадида, ўзича мазмун бериб ишлатадиган сўз ва иборалари.
|
Жонлантириш-
|
|
Жонсиз предмет, мавҳум нарсаларга инсонга хос хусусиятлар бериб тасвирлаш усули. Персонификация. Ташхис.
|
Интеллектуал лексика-
|
|
Маълум бир тушунчанигина ифодалаб, қўшимча эмоционал-экспрессив бўёққа эга бўлмаган сўзлар
|
Ирония-
|
|
Сўз ва ибораларнинг кесатиқ ёки пичинг билан ўз маъносига қарама-қарши маънода ишлатилиши.
|
Какофемизм-
(дисфемизм)
|
|
Айрим тушунчаларни қўпол ва дағал усулда ифодалаш. Эвфемизмнинг тескариси. Масалан: ўлдирмоқ-жонини жаҳаннамга жўнатмоқ, асфаласофилинга равона қилмоқ каби ифодалар.
|
Каламбур-
|
|
Сўз ўйини. Кўп маънолилигига, фонетик тузилиши бир хиллигига ёки яқинлигига асосланадиган усул
|
Канцеляризм-
|
|
Расмий стилга хос сўз ва нутқ шакллари
|
Катахраза-
(Оксюморон)
|
|
Қарама-қарши тушунчаларни боғлаш, сўзни ўз асл маъносига мувофиқ бўлмаган ҳолда қўллаш: оқ тунлар, қизил сиёҳ каби.
|
Киноя-
|
|
Тил бирлигини унинг ҳақиқий маъносига нисбатан қарама-қарши маънода, кесатиқ, пичинг билан ишлатишдан иборат кўчим.
|
Контаминация-
|
|
Бирор муносабат, тасаввурга кўра ўзаро боғлиқ бўлган икки сўз ёки иборани бирлаштириш йўли билан янги сўз ёки иборанинг ҳосил бўлиши. Масалан, эрга тегмоқ // турмушга чиқмоқ = эрга чиқмоқ
|
Кўчим-
|
|
Бадиий ифодалиликни ошириш учун кўчма маънода қўлланган нутқ бирлиги, рамз билан қўлланган сўз.
|
Литота-
|
|
Нарса, ҳодиса ёки белгининг ҳажми, кучи кабиларни камайтириб тасвирлаш.
|
Мажоз-
|
|
Мавҳум тушунча ёки ғояларни аниқ образ орқали ифодалаш. Айёрлик белгисига эгалик-тулки.
|
Мақол-
|
|
Чуқур маъноли, тузилиши гапга тенг, алоҳида ритмик-мелодик хусусият ларга эга бўлган фольклор жанри
|
Метатеза-
|
|
Сўздаги товушларнинг ўрин алмашиниши: киприк-кирпик, тупроқ-турпоқ каби.
|
Метафора-
|
|
Бир предметнинг номини бошқа предметга шакл, белги ва ҳаракат ўхшашлигини эътиборга олиб кўчириш.
|
Метонимия-
|
|
Бир предмет, белги, ҳаракат номини ўзаро ташқи ёки ички боғлиқлик асосида бошқа предмет, белги ёки ҳарактга нисбатан қўллаш.
|
Монолог-
|
|
Сўзловчининг ўзига қаратилган, бошқа шахснинг тинглаш ва жавоб беришини эътиборда тутмайдиган нутқ.
|
Муваққат маъно-
|
|
Сўзнинг маъно тузилишида шаклланиб етмаган, маълум индивидуал қўлланишда юзага чиқадиган маъно. Окказионал маъно. Санъатимиз гуллари, шабада йўрғалади каби.
|
Окказионализм-
|
|
Маҳсулдор бўлмаган модель асосида ясалган ва фақат шу нутқий матннинг ўзида қўлланган сўз, индивидуал-услубий неологизм.
|
Оксюморон-
(Катахраза)
|
|
Мантиқан бири иккинчисини инкор этадиган, бир-бирига қарама-қарши бўлган икки тушунчани қўшиб қўллаш. Бақирган сукунат, қизил қор, ширин ғам
|
Параллелизм-
|
|
Ёнма-ён гаплар, синтагмаларнинг бир хил синтактик қурилишга эга бўлиши.
|
Парафраза-
|
|
Тасвирий ифода. Нарса, ҳодисани ўз номи билан эмас, уларни характерли белги-хусусиятлари асосида тасвирий усул билан ифодалаш. Зангори олов-газ, дала маликаси- маккажўхори каби.
|
Профессионализм-
|
|
Тилдаги касб-ҳунарга оид бўлган сўз ва иборалар
|
Риторик сўроқ-
|
|
Фақат сўроқ шаклида ифодаланиб, кучайтиришдан иборат услубий восита; жавоб талаб қилмайдиган сўроқ гап.
|
Сарказм-
|
|
Аччиқ заҳарханда, истеҳзоли таъна, пичинг
|
Символ-
|
|
Бадиий нутқда ҳаётий воқеа, тушунча ва предметлар ифодаси учун сўзларнинг
маълум равишда кўчма маънода ишлатилиши.
|
Синекдоха-
|
|
Бир предмет номининг бошқа предметга бутун ва қисм муносабати асосида кўчиши, бутуннинг номи қисмнинг номи ёки аксинча бўлиб қолиши
|
Табу-
|
|
Диний эътиқод, ирим, қўрқиш ва шу кабилар таъсирида сўзнинг ишлатилишини чеклаш ёки ман этиш. Чаён-оти йўқ, бўри-жондор каби
|
Тавтология-
|
|
Бир фикрни бошқа сўз ёки сўзлар билан такроран ортиқча қўллаш: оёқ билан тепиш, гап гапирмоқ кабилар.
|
Такрор-
|
|
Айни бир сўз, ибора ёки синтактик шаклларнинг муайян мақсад билан қайтарилиши.
|
Фигурал маъно-
|
|
Воқелик билан бевосита боғланмайдиган, нарса, белги, ҳарактнинг номига айланмаган маъно. Фигурал маъно воқелик билан номловчи маъно орқали боғланади. Овозининг шираси қочган.
|
Эвфемизм-
|
|
Нарса-ҳодисанинг анча юмшоқ шаклдаги ифодаси, иккиқат-оғироёқли, ҳомиладор.
|
Эвфония-
|
|
Нутқнинг товушлар такрори орқали юзага чиқариладиган хушоҳанглиги.
|
Экзотизм-
|
|
Ўзлашган сўзлар, нутққа алоҳида бир ўзига хослик бериш учун қўлланиладиган сўзлар.
|
Экспрессия-
|
|
Нутқнинг таъсирчанлиги, ифодалилиги ва маънодор бўлиши.
|
Эмоция-
|
|
Инсоний ҳис-туйғу, кечинма ва ҳиссиётларнинг тил бирликларида ифодаланиши.
|
Эмфаза-
|
|
Нутқнинг кўтаринки руҳда бўлиши, эмоционалликнинг кучли бўлиши: Амр эт, Тожихон, амр эт... Эмфаза такрор ёрдамида юзага чиқяпти.
|
Энантиосемия-
|
|
Бир сўзнинг семантик тузилишида зид маъноларнинг юзага келиши. Чиқмоқ-ичкаридан ташқарига ҳаракатланиш, транспортда ичкарига ҳаракатланиш. Бош-йўлнинг бошланиши ва якуни
|
Эпифора-
|
|
Анафоранинг тескариси. Параллел тузилган нутқ парчалари охирида айни бир элементнинг такрорланишидан иборат услубий восита
|
Ўхшатиш-
|
|
Икки нарса ёки ҳодиса ўртасидаги ўхшашликка асосланиб, уларнинг бири орқали иккинчисининг белгисини, моҳиятини тўлароқ, аниқроқ, бўрттириброқ кўрсатиб бериш.
|