Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet5/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Максимал матн дейилганда кенг кўламдаги воқеаларни ёритиш эҳтиёжи билан юзага келган бутунлик назарда тутилади. Бадиий услубда ҳикоя, қисса, роман, эпопея каби йирик ҳажмли асарлар максимал матн ҳисобланади. Максимал матн микроматнлардан ташкил топади. Энг кичик бутунлик абзацга, энг катта бутунлик эса боб(қисм ёки фасл)ларга тўғри келади. Бундай матн таркибида эпиграф, сўзбоши (муқаддима), сўнгсўз (эпилог) каби ёрдамчи қисмлар ҳам иштирок этиши мумкин. Улар асар мазмуни ва ғоясига, шунингдек, мавзунинг танланиши ва ёритилишига оид айрим масалаларга қўшимча изоҳ, шарҳ бўлиб келади. Максимал матн ташқи жиҳатдан турлича шаклланган бўлади. Масалан, Ф.М.Достоевскийнинг жаҳон адабиётининг мумтоз намунасига айланган «Жиноят ва жазо» романини олайлик. Роман 6 қисм ва эпилогдан ташкил топган. Ҳар бир қисм 5-7 бўлимни ўз ичига олган. Қисм ва бўлимларга алоҳида ном берилмаган. Романнинг умумий ҳажми 21 босма табоқ. Ёки, Пиримқул Қодировнинг «Ҳумоюн ва Акбар» тарихий романини кўздан кечирадиган бўлсак, мазкур асар икки мустақил қисмга ажратилади. Ҳар икки қисм алоҳида номланади (Ҳумоюн. Акбар). Қисмлар 9-10 тадан бўлимларга бўлинади ва ҳар бир бўлим воқеа бўлиб ўтаётган жой ҳамда гап ким ёки нима ҳақида кетаётганлигига қараб номлаб борилади (Масалан: 1.Агра. Ҳамида бону аросатда… 2.Ганга. Кўргилик. в.ҳ.). Романнинг умумий ҳажми 30 босма табоқ.
Макроматннинг ташкилланишини қуйидаги схема асосида янада яққолроқ кўришимиз мумкин:

Макроматннинг энг кичик бирлиги абзацдир. Абзац бир мазмуний бутунлик бўлиб «матннинг бир хат бошидан кейинги хат бошигача бўлган қисми» ҳисобланади. Абзац қисқа хабар (абзацда айтилмоқчи бўлган мавзу ҳақидаги дастлабки, қисқача хабар), олдинги хабар билан кейинги хабарни боғловчи воситалар (боғловчи воситалар абзацни ўзидан олдинги абзацга боғлайди, шунингдек, абзац ичидаги хабар жумлаларини бир-бирига боғлайди), хабарнинг тўлдирилиши (дастлабки хабар тўлдирилади, изоҳланади, шарҳланади) ва хулоса (хабар якунланади, натижа айтилади) қисмларни ўз ичига оладиган бутунликдир. «Матн лингвистикаси» қўлланмасида абзацни ташкил этган гаплар ўзаро синсемантик (синтактик ва лексик-семантик) ҳамда, автосемантик (грамматик алоқаларсиз, фақат семантик) алоқа усулида бирикиши айтилади. Шунингдек, абзацларнинг структурасига кўра қуйидаги кўринишлари мавжудлиги санаб ўтилади: 1) Содда гапдан иборат бўлган абзацлар; 2) Қўшма гапдан иборат бўладиган абзацлар; 3) Периодик нутқ формасидан иборат бўлган абзацлар; 4) Суперфразали синтактик бутунликдан иборат бўлган абзацлар; 5) Кўчирма-ўзга гапли абзацлар.22 Бунга аралаш типдаги нутқ формаларидан ташкил топган абзацларни ҳам киритиш мумкин. Абзацдаги «хабар» тема-рематик муносабатдаги гапларда ифодаланади. Тема (юнонча thema – асос бўлган нарса) деб гапнинг актуал бўлинишида сўзловчи ва тингловчи (ўқувчи) учун маълум (таниш) бўлган нарсани ифодаловчи, янги нарсани ифодалашга ўтиш учун асос хизматини бажарувчи қисмга айтилади. Рема (rheme-commentaire – маълумот, шарҳ) эса темадан кейин келиб сўзловчи тингловчига (ўқувчига) билдирмоқчи, айтмоқчи бўлган янги хабар мазмунини ифодаловчи қисм, гапнинг янги маълумот (ахборот) қисми.23 Одатда гапнинг эга состави тема, кесим состави эса рема вазифасида келади: Аҳмад //дарсга келмади. Сотволди // нима қилишини, қаёққа боришини билмай, ҳайрон турарди. У // Сотволдининг дадаси Тўлаган эди.
Лекин ҳар доим ҳам эга состави тема бўлавермайди. Буни қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин: Дўстим менга китоб совға қилди. Бу гапда тема тўлдирувчи вазифасидаги сўз билан ифодаланган. Рема эса эга ва кесим составидан иборат гап билан ифодаланган. Юқорида тема - рематик муносабатдаги гапларнинг кетма-кет келиши натижасида абзац юзага келишини таъкидлагандик. Фақат бу кетма-кетлик қай тарзда намоён бўлади, деган табиий савол туғилади. Буни қуйидаги гаплар мисолида кўриб чиқамиз. Дўстим менга китоб совға қилди.(1). Китоб самимий ва беғубор муҳаббат ҳақида эди.(2). Муҳаббат ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган туйғу.(3). Биринчи гапда қўшнимга сўзи тема қолганлари рема эканлигини кўриб чиқдик. Иккинчи гапда биринчи гапнинг ремаси янгилик хусусиятини йўқотиб, тема мақомига ўтади. Учинчи гапда ҳам шу жараён рўй беради. Бундай боғланиш тарзини изчил тема-рематик боғланиш деб атаймиз. Буни қуйидаги чизма орқали янада аниқроқ тасаввур қилишимиз мумкин:

Т ема1 Рема1


Т ема2 Рема2


Т ема3 Рема3 ва ҳоказо.


Баъзан тема ўзгармас бўлади. Дастлабки тема билан алоқадор янги хабарлар, маълумотлар кейинги гапларда бериб борилади. Масалан: Аҳмад дарсга келмади(1). Шанбаликда ҳам қатнашмади(2). Байрам тантанасида ҳам театрда ҳам кўринмади(3). Бундай боғланишни ўзгармас темали боғланиш деб атаймиз. Чизмада қуйидагича ифодалаш мумкин:


Тема1 Рема1

Рема2



Рема3
Баъзан датлабки гапдаги темани кейинги гаплардаги темалар ўзига алоқадор ремалар билан бирга тўлдириб келади. Бунда дастлабки тема гипертемага айланади.24 Масалан: Бу хотин бутун кеча бўйи жуда тинч ва хотиржам ухлаганга ўхшайди. Бир оёғи тиздан қуйиси букилиб, сўричадан пастга осилибди, бир оёғи унисини қувлаб бориб сўричанинг қирғоғида ухлаб қолибди. Узун кўйлаги бутун баданини кам-кўстсиз ёпиб туради. Фақат бир енги тирсаккача шимарилиб қолган. Оппоқ қўллари ва билаклари ўз ёнида – ўз онасининг тўқлисидай – бир чиройлик ухлайди (Чўлпон).
Бундай боғланишни гипертемали боғланиш деб атаймиз.
Чизмада қуйидагича ифодаланади:
(Тема) Тема1+Рема1
Тема2+Рема2
Тема3+Рема3



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish