Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet48/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

2.Макон ва замон бирлиги тамойили
Бадиий матннинг тил хусусиятлари текширилаётганида ундаги ҳар бир ҳодисага макон ва замон бирлиги тушунчасини ҳисобга олиб ёндашиш керак. Ҳар қандай асар давр ва макон билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Тарихий мавзудаги асар тилида муайян замон руҳини ташувчи воқеаларнинг қайси маконда, қандай муҳитда юз бераётганини ойдинлаштирувчи лексик-грамматик бирликлар иштирок этади. Макон ва замон бирлиги тушунчаси бадиий асаргагина хос белги эмас. У ҳар қандай матн кўринишига тааллуқлидир. Ушбу тамойил асосида таҳлил олиб борилаётганда матн ёзилган давр, матнда кўтарилагн мавзу ва матн бирликларининг табиатига қараб диахрон ва синхрон аспектлардан бири танланиши керак. Буни йирик сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан олинган қуйидаги парча асосида кўздан кечирамиз.
-Ҳа, сигиринг йўқолдими?
-Йўқ… сигир эмас, ҳўкиз, ола ҳўкиз эди.
Йўқолмасдан илгари бормиди? Қанақа ҳўкиз эди?
-Ола ҳўкиз…
-Яхши ҳўкизмиди ё ёмон ҳўкизмиди?
-Қўш маҳали…
-Яхши ҳўкиз биров етакласа кетаберадими?
-Бисотимда ҳеч нарса йўқ…
-Ўзи қайтиб келмасмикин?... Биров олиб кетса қайтиб кела бер, деб қўйилмаган экан-да. Нега йиғланади? А? Йиғланмасин!(Танланган асарлар. 1-том. 33-бет).
Бу суҳбат қаерда, қайси даврда, қандай одамлар ўртасида бўлиб ўтаётганлигини келтирилган ушбу кичик парчадан ҳам билса бўлади. Савол ҳам қисқа, жавоб ҳам. Савол бериш тарзида кибр, менсимаслик, воқеликка арзимас бир нарсага қараётгандек бепарво муносабат сезилади. Пичинг, кесатиқ ва масхара оҳанги аниқ акс этган. Жавобдан эса қаҳрамоннинг соддалиги, фақирлиги англашилади. Суҳбат амин ҳузурида бўлиб ўтяпти. Шунга мувофиқ расмий нутқ элементларидан фойдаланилган.
3.Хусусийликдан умумийликка ўтиш тамойили. Ҳар бир тил ҳодисаси муайян матнда алоҳида – алоҳида олиб ўрганилади, изоҳланади ва шу асосда умумлаштирилади. Бадиий асарда тилга олинган деталлар асарнинг умумий руҳига ёки давр руҳига қай даражада мос келиши аниқланади. Қаҳрамон дунёқараши унинг нутқида қай даражада акс этган? Асар иштирокчиларининг диалоглари монологлари бадиийлик талабларига жавоб берадими? Умуман асардаги хусусий ҳолатлар асарнинг бутунига алоқадорми, йўқми каби ҳолатлар аниқланади. «Мавзу, жанр, услуб ва тилга хос умумий белгилар ҳамда муаллиф индивидуаллигига хос хусусий белгиларнинг матнда намоён бўлишини изоҳлаш»102 ҳам шу тамойил талабларидан ҳисобланади. Турли қатламга хос сўзларнинг бадиий матнда қўлланиши билан боғлиқ текширишлар ёки қаҳрамонларнинг ўзлари мансуб бўлган тоифа тилидан қай даражада истеъфода қилишини ўрганиш кабиларда хусусийликдан умумийликка ўтиш қонунияти ҳисобга олинади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish